Хулоса Фойдаланилган адабиётлар
Мулкчилик таърифларининг таҳлили
Download 25.85 Kb.
|
МУЛК ХУҚУҚЛАРИ НАЗАРИЯСИ.МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ЭВОЛЮЦИЯСИ
2. Мулкчилик таърифларининг таҳлили
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги жамиятнинг иқтисодий негизларига оид XII бобда қуйидагилар баён этилган: “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини турли шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчилар ҳуқуқларининг устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан тенг муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин (53-модда). Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт” (54-модда). Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига мулкчиликнинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш учлиги (164-модда) асос қилиб олинган. Ушбу Кодексда мулкчиликнинг хусусий ва оммавий шакллари мавжудлиги (167-модда) таъкидланади. Демак, иқтисодиёт ва уни ташкил этишнинг бозор модели учун муайянтарихий шаклдаги мулкчилик институти талаб этилади. Мулкчилик институтининг негизини мулк тушунчаси ташкил этади. Мулк – ресурслар чекланганлиги шароитининг оқибатидаги ноёблик муаммосини ҳал этилишининг ягона воситаси ҳисобланади. Бу восита мулкдорга ҳуқуқлар йиғиндисини тақдим этади. Албатта, мулкий ҳуқуқлар йиғиндиси эгалик қилиш ва бошқа ҳуқуқларни (фойдаланиш, тасарруф этиш ва бошқаларни) ташкил этади. Ҳуқуқлар тизими хўжаликлар ва шахслар ўзаро муносабатларга киришиши учун ҳам мулкдорни, ҳам мулкни ҳимоялайди. Шахснинг жамиятдаги эркинлиги ҳуқуқ билан кафолатланади ва чегараланади. Ундаги барча мавжуд ҳуқуқлардан энг тўлиғи мулкчилик ҳуқуқидир. Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси нафақат бошқарув, хавфсизлик, меросга топшириш ҳуқуқларини қўшган ҳолда ҳуқуқлар тўпламини кенгайтиради, балки ҳуқуқларнинг ўз айланувчанлигига, олди-сотди объектлари бўлиб буюмларнинг ўзи эмас, балки уларга нисбатан ҳуқуқ ҳисобланишига эътиборни қаратади. Масалан, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи; мол-мулкдан фойдаланишдан келадиган даромадни олиш ҳуқуқи ва б. Хуқуқшуносларнинг фикрича, мулк – мутлақ ҳуқуқ. Мулкдорга қонун билан таъқиқланмаган ҳамма нарса рухсат этилган. Мутлақ ҳуқуқ ижобий чеклов эмас, балки салбий чеклов (қайсиким бу мумкин эмас) деб изоҳланади. Агар ҳуқуқларнинг муайян тўплами, масалан, А.Оноре томонидан санаб ўтилган 11 та ҳуқуқнинг аксарияти иккиламчи ҳисобланади. Мисол учун, хавфсизлик ҳуқуқини олайлик. Унинг ўзи етарли эмас, чунки ҳуқуқ фақат давлат томонидан муҳофаза қилинган тақдирда, классик нуқтаи назардан ҳуқуқ ҳисобланади. Воз кечиш ҳуқуқи – тасарруф этиш ҳуқуқининг бир қисми. Жавобгарлик ҳуқуқи мулкчилик ҳуқуқини эмас, умуман фуқаролик ҳуқуқини ўзида намоён этади. Иқтисодий нуқтаи назардан турли ҳуқуқларни қисмларга ажратиш техникаси ўта самарали. Мулкдор, мулкдорлигича қолиб, фойдаланиш ҳуқуқидан ҳам, бошқариш ҳуқуқидан ҳам, даромад олиш ҳуқуқидан ҳам вақтинчалик воз кечиши мумкин. Товар эса нафақат ўз жисмоний хусусиятларининг йиғиндиси, балки имконият ва чекловларнинг маълум тўплами сифатида намоён бўлади. Бироқ бошқа муҳим иқтисодий мавҳумлик сингари – қиймат, мулк таркибий қисмларга бўлинади, лекин улар йиғиндисидан таркиб топмайди. Шунинг учун мулкчиликни ҳуқуқларнинг мураккаб қисмлар йиғиндиси сифатида таърифлаш кўпроқ мазмунга эмас, балки технологик хусусиятга эга. Download 25.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling