Хулоса Фойдаланилган адабиётлар
Мулкчилик муносабатларини амалга оширишнинг тарихий шакллари
Download 25.85 Kb.
|
МУЛК ХУҚУҚЛАРИ НАЗАРИЯСИ.МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ЭВОЛЮЦИЯСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
3. Мулкчилик муносабатларини амалга оширишнинг тарихий шакллари
Иқтисодиётда, хусусан, мулкий муносабатлар шаклларини ўрганишда мулкни таснифлаш муҳим ўрин тутади. Кўпчилик иқтисодчи ва файласуфлар учун мулк субъекти таснифлаш мезони сифатида олинади. Агар мулк бир шахсга тегишли бўлса, у – хусусий. Агар у бир неча шахсга тегишли бўлса – жамоавий. Агар у бутун жамиятга тегишли бўлса – умумхалқ ёки давлат мулки ҳисобланади. Бундай ёндашув Ғарбдаги тадқиқотчилар учун мулкнинг учта хусусий, жамоавий ва ижтимоий шаклини ифодалашга асос бўлган. Баъзан уларга акциядорлик (корпоратив) ва давлат шакллари ҳам қўшимча қилинади. 88 Баъзида акциядорлик мулкини жамоавий шакл деб, давлат мулки эса ижтимоий шакл ҳисобланади. Лекин бундан моҳият ўзгармайди. Ихтиёрий шаклдаги мулкнинг намоён бўлиши қатор омилларга боғлиқ. Жумладан: меҳнат шароитлари ва натижаларини ўзлаштириб олиш усуллари; меҳнат шароитлари ва натижаларини тасарруф этиш хусусиятлари; меҳнат шароитларини такрор яратиш; фаолият турлари бўйича алмашишнинг асосий усули; натижаларни қайта тақсимлаш усуллари. Мулкчиликнинг энг дастлабки шакли жамоавий мулк Ғарб ҳуқуқий тизимининг асос (антик тараққиёт)ини ташкил этади. У учта асосий хусусият билан тавсифланади: жамоавий мулк жамиятга – уни тўлақонли аъзолари деб тан олинган ҳамма индвидларга тегишли; жамоавий мулкни қайта тақсимлаш ҳуқуқи мутлақ жамиятга тегишли; жамоавий мулк жамоавий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Жамоавий мулкнинг асосий тавсифлари қуйидагилардан иборат: а) бошқариш (тақсимлаш) – ижтимоий; б) эгалик қилиш – хусусий; в) жамоавий мулк объектидан воз кечиш таъқиқланган; г) ижтимоий мажбуриятлар тизими; д) ишлаб чиқарувчининг ўз фаолияти натижаларига мулкчилиги. Мулк шаклларининг ривожланиши. Жамоавий 89 Жамоавий мулкнинг ривожланиши давлатчиликни юзага келтирган. Ушбу босқичда давлат мажбур этиш аппарати сифатида ҳали жамиятга қарши турмайди Хулоса Хусусий мулк мажбурлашга асосланган ҳокимият ҳамда обрўга асосланган ҳокимиятни тарихдан сиқиб чиқаради. Мулк-корхонанинг пайдо бўлиши билан бирга ёлланма ходим ва хўжайин, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчиликдан маҳрум этилган ва ўз меҳнатга лаёқатини сотишга мажбур бўлган иқтисодий агент ҳамда хўжаликнинг янги тури – корхонани ташкил этувчи иқтисодий агентнинг роли пайдо бўлади. Хўжайин. Хўжайиннинг шахсий мақсади – қўшимча қийматни олишдан иборат. Бу уни иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берувчи барча янги нарсаларни жорий этишга ундайди. Хўжайин ўта муҳим ижтимоийиқтисодий вазифа – иқтисодий фаолиятни рационаллаштириш эгасига айланади. Ёлланма ходим. Ходим – ўз меҳнат қилиш лаёқати ҳуқуқий объекти ҳисобланган индивид (ишчи кучи). Лекин бу лаёқат, сўзсиз, унинг ўзига тегишли, яъни ходим кимнингдир ҳуқуқлари объекти ҳисобланмайди. У: а) эркин танлаш ҳуқуқини қўлга киритади ва б) ўз фаолиятининг маҳсулотларига бўлган ҳуқуқни йўқотади. Ходимнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаси меҳнатни тақсимлаш самарадорлигини оширишдан иборат. Фойдаланилган адабиётлар https://uzlidep.uz/uz/news-of-uzbekistan/11178 file:///C:/Users/User/Downloads/Telegram%20Desktop/BAQhnrugd91qjgT6PUsR.pdf Download 25.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling