Хулоса Фойдаланилган адабиётлар


Асосий қисм 1. Мулк ҳуқуқлари назарияси


Download 25.85 Kb.
bet2/4
Sana11.10.2023
Hajmi25.85 Kb.
#1697902
1   2   3   4
Bog'liq
МУЛК ХУҚУҚЛАРИ НАЗАРИЯСИ.МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ЭВОЛЮЦИЯСИ

Асосий қисм
1. Мулк ҳуқуқлари назарияси
Мулк ҳуқуқлари назарияси ўтган асрнинг 60-70-йиларида шаклланди.
Ҳозирги вақтда унинг ривожланиши алоҳида мустақил концепция сифатида
эмас, балки иқтисодий таҳлилнинг учта йўналиши – ҳуқуқ иқтисодиёти, янги
иқтисодий тарих ва иқтисодий ташкилот назариясининг методологик ва
умумназарий асоси сифатида давом этмоқда
Америкалик машҳур иқтисодчилар – Р.Коуз ва А.Алчиян мулк ҳуқуқлари назарияси асосчилари ҳисобланади. Мазкур назариянинг кейинги ривожига узоқ хориж мамлакатларининг Й.Барцель, Д.Норт, Р.Познер, С.Пейович, О.Уильямсон, Ю.Фама, Э.Фуруботн, С.Чунг каби олимлари ўз ҳиссаларини қўшдилар. Россия иқтисодий адабиётларида мулк ҳуқуқлари назарияси Р.Капелюшников, В.Радаев, А.Радигин ва бошқаларнинг ишларида
ривожлантирилди.
Ўзбекистонда мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш, мулкнинг ҳуқуқий
асослари ва мулк назариясининг бошқа жиҳатлари Х.Абилқосимов, Н.Юсупова, Н.Неделькина, Ш.Шодмонов, Т.Шодиев, С.Ғуломов ва бошқарларнинг ишларида кўриб чиқилган.
Мулк ҳуқуқлари назарияси ҳуқуқий механизмнинг жамиятнинг кундалик хўжалик ҳаётидаги ролини ўрганади. Бунда мулк ҳуқуқларини оптимал тақсимлаш масаласи марказий муаммо сифатида эътироф этилади. Институционал иқтисодиёт назариясига кўра, ким мулкдор ҳисобланиши тўғрисидаги масала эмас, балки мулк ҳуқуқларини тафсирлаш тўғрисидаги
масала анча муҳим ҳисобланади.
Мулк ҳуқуқлари деганда, неъматларнинг мавжуд бўлиши муносабати билан инсонлар ўртасида юзага келадиган ва улардан фойдаланишга тааллуқли рухсат этилган кундалик муносабатлар тушунилади. Ушбу муносабатлар неъматлар борасидаги хатти-ҳаракатнинг исталган шахс бошқа инсонлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишда уларга амал қилиши ёки уларга амал қилмаганлик учун харажатлар қилиши лозим бўлган нормаларини белгилайди. Қуйида мулк ҳуқуқлари назариясининг Р.Капелюшников16 томонидан санаб ўтилган асосий қоидаларини кўриб чиқамиз:
 мулкчилик муносабатлари “инсон/ашё” муносабатлари сифатида эмас, балки инсонлар ўртасидаги муносабатлар сифатида талқин этилади: мулк ҳуқуқлари атамаси инсонлар билан ашёлар ўртасидаги муносабатларни эмас, балки инсонлар ўртасидаги ноёб ашёлардан фойдаланиш борасидаги муносабатларни ёритади;
 мулкчилик муносабатлари ноёблик муаммосидан келиб чиқади: ноёбликнинг бирор омилисиз мулкчилик ва адолатлилик ҳақида гапиришдан маъно йўқ;
 мулк ҳуқуқларининг талқини ўзига ҳам моддий, ҳам жисмсиз объектларни (шахсий эркинликкача) ўзлаштирган ҳолда, барча нарсаларни қамраб олувчи хусусиятга эга. Мулк ҳуқуқлари инсоннинг исталган турдаги ноёб ресурслардан фойдаланиш бўйича нуқтаи назарини қайд этади;
 мулкчилик муносабатларига жамият томонидан рухсат этилган муносабатлар сифатида қаралади (давлат томонидан рухсат этилган муносабатлар бўлиши шарт эмас). Ўз навбатида, улар нафақат қонунлар ва суд қарорлари кўринишида, балки ёзилмаган қоидалар, анъаналар, урф-одатлар, ахлоқий нормалар кўринишида мустаҳкамланиши ва ҳимоя қилиниши мумкин;  мулк ҳуқуқларига хатти-ҳаракат маъноси берилади – бир хатти-ҳаракат усулларини улар қўллаб-қувватлайди, бошқаларини эса йўқ қилади.



Download 25.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling