Хусусий патология камконлик
Download 0.7 Mb.
|
Hususiy patologiya Kamkonlik va endokrin
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУСУСИЙ ПАТОЛОГИЯ КАМКОНЛИК
Қўшимча
10.5.Терапевтический справочник Вашингтонского Университета. Под редакцией Вудли М., Уэлан А. Практика. Москва. 1995. 10.6.Терапия. Руководство для врачей и студентов. Перевод с английского. Редактор А.Г.Чучалин. ГЭОТАР. Медицина.1997. 10.7.Справочник врача общей практики. Дж. Герта. Москва. Практикум. 1998. 10.8.Диагностика и лечение внутренних болезней. Руководство для врачей в 3-х томах. Под общей редакцией Ф.И.Комарова. Москва. 1991. ХУСУСИЙ ПАТОЛОГИЯ КАМКОНЛИК Камконлик (анемия) — патологик холат булиб, унда ё эритроцитларнинг микдори камаяди, ёки эритроцитлардаги гемоглобиннинг камайиши натижасида у функционал етишмовчиликка эга булиб колади. Камконликнинг хар хил таснифи бор. Патогенетик коида асосида тузилган тасниф буйича хамма камконликлар учта асосий гурухга булинади: 1. Кон хосил булиши бузилишидан келиб чиккан камконлик: а) экзоген ва эндоген темир етишмовчилигидан келиб чиккан камконлик (эрта ва кечки хлороз, хомиладор-лик камконлиги, агастрик, гастроэнтероген); б) витамин В12 ва фолат кислотанинг экзоген ва эндоген етишмовчилигидан келиб чиккан камконлик: уларнинг узлаштирилиши бузилиши натижасида келиб чикадиган Аддисон — Бирмер камконлиги (хирургик—агастрик, анэнтероген, витамин В нинг гижжалар томони дан куп узлаштирилиши натижасида — гижжали; хомиладорликдаги пернициоз камконлик); в) Иликнинг захарли шикастланиши натижасида келиб чикадиган гипопластик ва апластик камконлик (юкумли касалликларда, хавфли усмаларда, нефритларда, баъзи бир дорилар таъсирида ёки иммун холдан тойиши натижасида, нур энергияси таъсир килганда ва хоказо. Буларга яна илик метаплазиясидаги камконлик киради, лейкозларда, миелом касаллигида, иликнинг хавфли усма метастазида. 2. К,он йукотиш натижасидаги уткир ва сурункали камконлик. 3. К,он парчаланиши натижасида келиб чикадиган гемолитик камконлик. а) томирдан ташкаридаги, хужайра ичидаги гемолиз натижасида келиб чиккан сурункали ирсий-оилавий шакли; б) томир ичидаги гемолиз натижасида келиб чиккан уткир гемолитик камк.онлик, инфекцион ва захарли омиллар билан чакирилган камконлик, сепсис, безгак, гемолитик захарлар, кузикорин, илон захарлари, гурухи турри келмайдиган кон куйишдан келиб чиккан камконлик, гемоглобинурия ва бошкалар. Иликнинг морфологик ва функционал холатига караб камконликнинг куйидаги турлари фаркланади: гиперрегене-раторли, регенераторли, арегенераторли. Эритроцитлар гемоглобин билан туйинишига караб хам камконликлар ажратилади, бошкача айтганда рангли курсаткич буйича: нормохром (0,8—1,0), гипохром (< <<0,8) ва гиперхром (>1,0). Гипохром камконликларга темир етишмовчилиги натижасида келиб чиккан, сурункали кон окишидан кейинги, гастроэнтероген камконлик, хлороз-лар киради. Гиперхром камконликка Аддисон—Бирмер камконлиги, ахрестик, ботриоцефал камконликлар киради. Камконликнинг барча бошка турлари асосан нормохром камконлик хисобланади, Камконликнинг клиник ва гематологик аломатларини 3 гурухга булиш мумкин: 1. Хамма камконликларнинг умумий белгиси асосан патофизиологик бузилишларга боглик, хусусан гипоксия ва юрак-кон томир бузилишлари кузатилади. 2. Факат маълум камконлик гурухига мое булган аломатлар. 3. Иликда кон ишлаб чикарилиши ва кон ишлаб чикарилишидаги узгаришлар. Биринчи гурухга тери ва шиллик пардалар рангининг окариши, бош айланиши, бош орриши, кулокда шовкин пайдо булиши; юрак сохасида нохуш сезгилар сезиш, хансираш, умумий холсизлик ва тез чарчаш киради. Бундан ташкари, юрак-кон томир системаси томонидан тахикардия, юрак чегарасининг кенгайиши, юрак учида систолик шовкин, ЭКГ да юрак мускулидаги дистрофик узгаришлар, кам-конликнинг орир даражасида кон айланиш етишмовчилиги ривожланиши мумкин.- Юкорида кайд килинган белгилар у ёки бу камконликка хос аломат хисобланмайди, чунки уларнинг патогенетик механизми бир ва,у камконлик даражаси билан аникланади. Камконликнинг ривожланиши организмнинг ташки мухит шароитига мослашиш кобилиятига борлик. Енгил холларда умумий аломатлар купинча булмайди, чунки кислородга булган физиологик мухдожлик химоя-мослашиш механизми оркали таъминланади. Аммо анча ривожланган камконлик ёки унга кушилган кон айланиш етишмовчилиги организмни кислород танкислигига олиб боради. 2- ва 3 гурух белгилари хар хил, у камконликнинг хусусиятига боглик. Виз камконликнинг энг куп учрайдиган тури устида тухталиб утамиз. Кон кетшидан кейинги уткир камконлик. Бу жарохатланиш ва ички аъзолар бутунлиги бузилиши натижасида келиб чикади. 12 бармок ичак ярасида, усмада, ошкозон полипозида, жигар циррозида, кизилунгач веналари варикоз кенгайганда, упкадан, буйракдан куп кон кетганда, геморроидал кон кетишларда, гемофилияда, акушерлик амалиётида бача-дондан ташкари хомила ва бошкаларда уткир камконлик кузатилади. Куп кон кетган вактда мия, юрак ва бошка хаётий мухим аъзоларнинг кон билан таъминланиши мумкин булмай колади ва у улим билан тугайди. Агар бемор тирик колса, орир коллапс келиб чикади. Бунга жавобан периферик томирларнинг рефлектор торайиши вужудга келади. Кон талокдан, тери ости клетчаткасидан ва бошка деполардан кон томирига тушади, бошкача айтганда, коплаш жараёнлари содир булади. Клиник белгилари асосан камконлик, сувсизлик, томир тонусининг сусайиши билан ифодаланади. Бемор хансираш, юрак уриши, юрак сохасидаги огирлик ва огрикдан, куп сув ичиш, куз олдининг жимирлашидан шикоят килади. Куздан кечиришда тери рангининг, шиллик пардаларнинг окариши кузатилади. Куз корачиги кенгайиб, баъзан курмай колиш мумкин, чунки тур парданинг махсус элементлари аноксияга жуда сезгир. Терини совук тер босган, хансираш кузга ташланади. Эс-хуш сакланган ёки хиралашган, алахлаш кузатилиши мумкин. Беморни тез-тез хиикичок тутади ва у эснайди. Томир уриши ипсимон, артериал босим тушиб кетади, тана харорати пасайиб, баъзан кунгил айниши, кусиш кузатилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling