Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2




хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий 
предметига айланди. Уйғониш даврида фалсафа санъат (эстетика)га ва кўп жиҳатдан инсонга 
мурожаат қилинди.. Янги давр деб номланувчи XVII-XVIII асрларда фалсафа тобора кучайиб 
бораётган фан билан узвий боғланди, натижада фалсафий тадқиқотларнинг диққат 
марказидан билиш ва илмий методлар масалалари ўрин олди.
Фалсафий билимнинг тузилиши. Фалсафа ўз шаклланиши ва ривожланишининг 
қадимги давридаёқ, табиат, инсон, жамият ва маънавиятни, шунингдек сабабий 
боғланишлар, қонунлар ва шу кабиларни билиш соҳасида юксак натижаларга эришди ва 
оқилоналик нуқтаи назаридан одамларнинг дунё ҳақидаги умумий тасаввурига айланди. 
Аммо оламнинг чексиз даражада ранг-баранглиги ва серқирралиги туфайли ўша даврдаёқ 
парчаланмаган фалсафий билимлар ва тасаввурлардан айрим бўлимлар ажралиб чиқа 
бошлади, вақт ўтиши билан ривожланиб, анча аниқ шакл-шамойил касб этди ва янги 
билимлар билан тўлдирилди. Пировард натижада улар фалсафий билимнинг тузилишини 
(структурасини) ташкил этди. 
Қуйидагилар фалсафий билимнинг муҳим таркибий қисмлари: онтология – мавжудлик, 
борлиқ ҳақидаги билим; 
гносеология (бошқа бир терминологияга кўра – эпистемология) – билиш назарияси; 
ижтимоий фалсафа – жамият ҳақидаги таълимот; 
аксиология - қадриятлар ҳақидаги таълимот; 
фалсафий антропология – инсон ҳақидаги таълимот ва бошқалар.
Фалсафий муаммолар моҳиятини тушуниб етиш, уларнинг энг муҳимларини аниқлаш 
ва ниҳоят, фалсафий билимлар билан ошно бўлиш – кўрсатилган бўлимларни синчиклаб 
ўрганиш, бунда уларга яхлит бир бутуннинг таркибий қисмлари сифатида ёндашиш 
демакдир. Пировардда биз фалсафанинг ўзига хос тили, ўз ёндашувлари ва методлари, 
ниҳоят, табиат, жамият ва тафаккурга оид энг муҳим алоқалар, хоссалар ва қонунларни ўзида 
акс эттирувчи умумий тушунчалар – категориялар тизими вужудга келганининг гувоҳи 
бўламиз. Бунда фалсафадаги ҳар бир бўлим ёки йўналиш ҳам ўз тушунчалар аппаратига
яъни билимнинг фақат шу соҳасига хос бўлган ва унинг асосий моҳиятини ёритиб берадиган 
категориялар тизимига эгадир.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling