Хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий


Т а к р о р л а ш у ч у н с а в о л л а р


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/19
Sana22.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1381029
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
1-ma`ruza-fal-2

 
Т а к р о р л а ш у ч у н с а в о л л а р. 
1. Фалсафа атамасининг луғавий маъноси нима? Бу ҳақда Сократ ва Фаробий 
фикрларини айтинг. 
2. Дунёқараш тушунчаси нима?Дунёқарашнинг тарихий типлари ва уларнинг бир 
биридан фарқи нимада?. 
3. Фалсафанинг предмети нимадан иборат? 
4. Фалсафанинг бахс мавзулари нималардан иборат? 
5.Фалсафанинг асосий вазифаларини қандай тушунасиз? 
6. Фалсафанинг умуминсонийлиги деганда нимани тушунасиз? 
7. Фалсафий муаммолар билан бўлиқ қандай оқим ва таълимотларни биласиз? 
2-МАВЗУ. ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ БОСҚИЧЛАРИ: 
 ШАРҚ ФАЛСАФАСИ 
Режа
1. Жаҳон цивилизациясининг бир бутунлиги ва ранг-баранглиги. 
2. Қадимги Шарқ ва Антик дунё фалсафаси.  
3. Шарқ-жаҳон цивилизациясининг марказларидан бири. 
4. Марказий Осиёдаги фалсафий фикрлар. Унинг жаҳон маданиятида тутган 
ўрни. 
 
Таянч тушунчалар. «Авесто», зардуштийлик дини, Моний, Маздак таълимоти, 
«Веда», Чорвака, Конфутсий таълимоти, Даосизм, милет Мактаби, Елей мактаби, «~оялар 
дунёси ва соялар дунёси». 
 
Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси вужудга келиши ва ривожланишининг умумий 
қонуниятлари. Қадимги Шарқ ва Ғарбда шаклланган фалсафа инсониятнинг илм, фан, 
маънавий тараққиётининг дебочаси ҳисобланади. Уларнинг ривожланиши, ўзига хослиги ва 
бетакрорлигидан қатъий назар, айрим умумий қонуниятларга эга. 
Биринчидан, фалсафий тафаккур Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам ижтимоий онгнинг 
дастлабки шакли сифатидаги мифология негизида вужудга келган. Мифология инсон ўзини 
атроф муҳитдан ажратишга ва ҳодисаларни табиий сабабларга мувофиқ тушунтиришга 
қодир эмаслиги билан тавсифланади. Инсон дунёни ва ундаги барча ҳодисаларни худолар ва 
қаҳрамонлар ҳаракати билан тушунтиради. Аммо мифологияда инсоният тарихида илк бор 
бир қанча фалсафий масалалар ҳам қўйилади: дунё қандай вужудга келган ва у қандай 
ривожланади; ҳаёт ва ўлим нима ва ҳ.к.
Иккинчидан, Ғарб ва Шарқ фалсафаси синфий жамият ва давлат пайдо бўлиши билан 
ижтимоий онг шакли сифатида вужудга келган. Масалан, қадимги Ҳиндистонда 
фалсафанинг вужудга келиши тахминан унинг ҳудудида қулдорлик давлатлари шакллана 
бошлаган милоддан аввалги И минг йилликда юз берган. Хитойда фалсафа жамиятнинг 
синфий табақаланиш жараёни бошланган, чунончи: жамоалар касодга учраб, янги ер 
мулкдорлари ва шаҳар бойларининг иқтисодий ва сиёсий қудрати оша бошлаган милоддан 
аввалги ВИ-В асрларда вужудга келган.
Юнонистонда антик фалсафа милоддан аввалги VII-VI асрлар чегарасида шаҳар-
давлатлар («полислар»)да аввал Кичик Осиёнинг Ғарбий қирғоғида (Ионияда), сўнгра – 
Сицилия оролининг юнонлар яшайдиган шаҳарларида ва ниҳоят, Юнонистонда – Афинада 
(милоддан аввалги В аср) пайдо бўлган ва қадимги дунё маданияти равнақ топиши учун 
шарт-шароитлар яратган синфий, қулдорлик жамиятининг ривожланиши билан боғлиқ 
бўлган. Қадимги Марказий Осиёда фалсафанинг вужудга келиши ва ривожланиши ҳам 


12 
синфий (феодал) жамият ва давлатнинг шаклланиши билан боғлиқ. Амударё бўйларидаги 
халқлар, хусусан Хоразмда энг йирик давлат тузилмалари бўлган. Шуни қайд этиш лозимки, 
кейинроқ вужудга келган давлатларда фалсафанинг шаклланишига қадимги давлатларнинг 
илк фалсафий тизимлари таъсир кўрсатган.
Учинчидан, Ғарб ва Шарқ фалсафаси умуминсоний қадриятларга қараб мўлжал олади. 
У инсонни ҳамиша қизиқтирувчи ҳодисаларни ўрганади, Қадимги манба “Авесто”да 
кўрсатилгани каби “қандай қилиб яхши фикрлаш, яхши сўзлаш ва яхши иш кўриш мумкин”, 
деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилади. Бу ноёб мевалардан баҳраманд бўлиш учун 
инсон фалсафий донишмандликни ўзлаштириши лозим: у дунёни англаб етиш, инсон ва 
табиат, инсон ҳаётининг мазмуни ва бошқа шунга ўхшаш муаммоларда мўлжал ола билиши 
керак. Аристотель ҳам шоҳ Искандарга насиҳатида “Шуни билгилки, ўзинг бузуқ ва фосиҳ 
эрсанг, раияту фуқарони ислоҳ қилолмайсан. Ўзинг адашган, гумроҳ экансан, уларга 
йўлбошчилик қилолмайсан. Ахир ўзи кўр одам қандай қилиб ўзгаларга раҳнамо бўлсин? Ўзи 
қашшоқ ўзгани бой қила оладими? Кимки ўзи хору залил бўлса, ўзгани қандай қилиб 
машҳуру азиз эта олсин. Билгилки, ислоҳ этишни истаган ҳеч кимса ўзини ислоҳ этмагунча 
ўзгаларни ҳам ислоҳ эта олмайди. Агар ўзи бузуқ фосид бўлмаса, бошқа кишини фасод ишга 
олмайди. Қўл остингдагиларни ислоҳ этишни истар экансан, ислоҳни ўзингдан бошла. 
Ўзгалар айбини йўқотишни ҳоҳласанг, аввало ўзингни айблардан ва хунук хулқ атвордан 
покла. Ўйлаган фикринг сенга ҳеч қачон фириб бермаслиги лозим. Агар сўзларинг гўзалу 
қилмишларинг эса хунук бўлса, ишлари гапларига тескари, зоҳири ботинини акс 
эттирмайдиган ваъзхон бўласан қоласан ”1 деб уқтиради. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling