I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
409. Тўғри оқимли қозонларда таъминловчи сувнинг сифати қуйидаги меъёрларни қаноатлантириши шарт: умумий қаттиқлиги, мкг-экв/дм 3 , кўп бўлмаслиги 0,2 натрий бирикмалари, мкг/дм 3 , кўп бўлмаслиги 5 кремнийли кислота, мкг/дм 3 , кўп бўлмаслиги 15 темир бирикмалари, мкг/дм 3 , кўп бўлмаслиги 10 кислородли режимларда кислород аралашмаси, мкг/дм 3 100-400 солиштирма электр ўтказувчанлик, мкСм/см, кўп бўлмаслиги 0,3 деаэратор олди сувдаги мис бирикмалари, мкг/дм 3 , кўп бўлмаслиги 5** деаэратордан кейинги сувдаги кислород аралашмаси, мкг/дм 3 , кўп бўлмаслиги 10 рН миқдори қуйидаги режимларда: гидразинли-аммиакли 9,1±0,1 кислородли-аммиакли 8,5±0,5 гидразинли 7,7±0,2 нейтралли-кислородли 9,0±0,5 Гидразин миқдори, мкг/дм 3 , қуйидаги режимларда: гидразинли-аммиакли 20-60 гидразинли 80-100 қўшишда ва тўхтатишда 3000 гача таркибидаги нефт маҳсулотлари (конденсатни тозалашгача) 0,1 мкг/дм 3 дан кўп бўлмаслиги. 410. Тўғри оқимли қозон билан энергоблокни қўшишда буғ-сув трактидан ифлосланган сувни чиқариш технологияси энергоблокнинг олдинги ўзоқ муддатли тўхташига боғлиқ ҳолда ҳамда қозоннинг қиздириш сиртларида бажарилган таъмирлаш ишлари ҳажмларини ва ўзоқ давомийлигини ҳисобга олган ҳолда критик босимдан юқори босимли энергоблокларнинг сув-кимёвий режимларини киритиш бўйича ҳаракатдаги намунавий йўриқномага мувофиқ қабул қилиниши шарт. 411. Тўғри оқимли қозонли энергоблокни қўшишда нагрузка диспетчерлик жадвалида берилган нагрузкага эришилгандан кейин ёки дубль-блокнинг иккинчи қозони қўшилганда биринчи 2 сутка ичида буғнинг солиштирма электр ўтказувчанлигининг, ҳамда ундаги натрий ва кремнийли кислота бирикмаларининг50% дан кўп бўлмаган миқдорларда, таъминловчи сувда эса – солиштирма электр ўтказувчанлигининг, умумий қаттиқлигининг, натрий, кремнийли кислота, темир ва мис бирикмаларининг 50% дан кўп бўлмаган миқдорларда ошишига рухсат этилади. Бунда биринчи суткада темир ва кремнийли кислота бирикмаларининг ҳар бир ташкил этувчилари бўйича 50 мкг/дм 3 гача бўлишига рухсат этилади. Тўғри оқимли қозонли энергоблокни капитал ва ўрта таъмирдан сўнг қўшишда 4 сутка ичида меъёрлардан 50% дан кўп бўлмаган миқдорда ошишига рухсат этилади. Бунда биринчи суткада темир ва кремнийли кислота бирикмаларининг ҳар бир ташкил этувчилари бўйича 100 мкг/дм 3 гача бўлишига рухсат этилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling