I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
Техник эксплуатация қилиш қоидалари I – Бўлим I- Боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш 1. Қоидаларни қўллаш тартиби, вазифалари ва ташкилий тузилиши 1. Ушбу қоида барча иссиқлик станциялари ва гидростанциялар, қозонхоналар, электр ва иссиқлик тармоқлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтлари, қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва созлаш (наладка қилиш) ташкилотлари, яъни энергетика иншоотларида тегишли ишларни бажарувчи, уларнинг мулкдорлик шаклидан ва қайси маҳкамага бўйсунишидан қатъий назар мажбурий ҳисобланади. Соҳанинг ҳаракатдаги барча меъёрий ҳужжатлари (келгусида МҲ) ушбу қоидаларга мувофиқлаштирилиши шарт. 2. Барча янги қурилган, реконструкция қилинган ва модернизация қилинган энеретика қурилмалари ва энергетика ускуналари ҳаракатдаги электр ускуналарини ўрнатиш қоидаларига (ЭУЎҚ (ПУЭ)) ҳамда ҳаракатдаги давлат стандартларига мувофиқ бажарилиши шарт. Энергетика ишлаб чиқариш қурилмаларини мажбурий сертификациялаш қонунчиликда ўрнатилган тартибда бажарилади. 3. Ушбу қоидаларда назарда тутилмаган энергетика қурилмалари ва ускуналарини техник эксплуатация қилиш, соҳада ишлаб чиқилган қоидалар бўйича ва “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси билан келишилган ҳолда бажарилиши мумкин. Соҳада ишлаб чиқилган қоидалар ушбу қоида талабларига қарама-қарши қўйилиши ва уни кучсизлантириши мумкин эмас. 4. Ушбу қоидалар муқим ва кўчма дизель электр станцияларига жорий этилмайди. 5. Махсус техник эксплуатация қилиш қоидаларини киритиш фақат ҳуқуқга эга бўлган органлар томонидан “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. 6. Электростанцияларнинг, қозонхоналарнинг, электр ва иссиқлик тармоқларининг асосий вазифалари электр ва иссиқлик энергия ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга жўнатиш (келгусида-энергия ишлаб чиқариш) ҳисобланади. 7. Энергия ишлаб чиқаришнинг асосий звеноси энергетика тизими бўлиб, иш режимлари умумий боғлиқ ва марказий оператив-диспетчерлик бошқарувига эга бўлган электростанциялар, электр ва иссиқлик тармоқларидан (келгусида – энергетика объекти) иборат бўлган мажмуа ҳисобланади. 8. Энергетика тизимининг ишлаши устидан техник ва тезкор раҳбарлик, мулкдорлик шаклидан қатъий назар, энергетика тизимининг бошқарув аппарати бўлинмалари томонидан амалга оширилади. 9. Ҳар бир энергетика обеъктида биноларга, иншоотларга, коммуникацияларга ва қурилмаларга таркибий бўлинмалараро хизмат кўрсатиш бўйича вазифалари (функциялари) тақсимланиши шарт. 10. Ҳар бир энергетика обеъкти ташкилий-ҳуқуқий нуфузидан қатъий назар, ўзининг Низомида белгиланган иш фаолияти шартларининг ва мақсадларининг бажарилишини таъминлаши шарт. 11. Ўзбекистон Республикаси энергетика тизимини бошқариш аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари қуйидагиларни амалга ошириши шарт: электр ва иссиқлик энергиясига бўлган талабларни қондириш учун энергетика тизимини ривожлантириш; ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш йўли билан электростанциялар ва тармоқларнинг самарали ишлашини, қурилмага ўрнатилган қувватдан самарали фойдаланишни ошириш, иккиламчи энергоресурслардан фойдаланиш ва энергетик тежамкорлик бўйича чора-тадбирларни бажариш; бино, иншоот, ускуна, бошқарув тизими ва қурилмаларнинг хавфсиз ҳамда авариясиз, ишончли ишлашини таъминлаш, электростанциялар ва тармоқларни қайта қуриш ҳамда техник қайта қуроллантириш, қурилмаларни такомиллаштириш йўли билан асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш; янги техникани, эксплуатация ва таъмирлаш технологиясини, меҳнатни ҳамда ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришнинг хавфсиз ва самарали усулларини урганиши ҳамда жорий этиш; ходимларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқариш ва иқтисодий билимларнинг илғор усулларини жорий қилиш; электроcтанциялар, транзит нимстанциялар ва тизимга тенглаштирилган электр тармоқлари устидан диспетчерлик бошқарув олиб бориш. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling