I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
42. Ҳамма ишчилар, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларида бевосита иштирок этмайдиган ишчилардан ташқари, қоидалар, техник эксплуатация қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ва меъёрларидан имтиҳондан ўтишга мажбурдирлар. Имтиҳон қилиш энергетика объектлари комиссиялари ва энергетика тизимини бошқариш органининг марказий имтиҳон комиссияси, ҳамда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси комиссияси томонидан белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Имтиҳондан озод этилган шахслар рўйхати ёки касб ва лавозимлар рўйхати, кимлар учун бундай текшириш талаб этилмаган бўлса, энергетика объекти раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши шарт. 43. “ Саноатгеоконтехназорат” ва “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекциялари назорати остидаги объектларга (иншоотларга) хизмат кўрсатувчи айрим даражали мутахассисларни ва ишчиларни имтиҳон қилиш ва мустақил ишлашга рухсат бериш, ушбу органларнинг талабларига асосан ташкил этилиши ва ўтказилиши шарт. 44. Таъмирлаш, ростлаш ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар ходимлари ўз ташкилотлари комиссиясидан тайёргаликдан ўтади, имтиҳондан ўтади ва мустақил ишлашга ҳуқуқни олади. 45. Ишчини имтиҳон қилиш бирламчи, даврий ва навбатдан ташқарилардан иборат. 46. Бирламчи имтиҳон қилиш ишчини ишга қабул қилгандан ва уни ўқитгандан кейин ёки янги лавозим бўйича тайёрлангандан кейин, бошқа ишга (лавозимга) ўтказилганда ёки бошқа корхонага ўтказилганда, лекин лавозимга тайинлангандан кейин икки ойдан кечикмасдан амалга оширилади. 47. Барча даражадаги ишчиларнинг билимини даврий имтиҳон қилиш белгиланган муддатда, лекин 3 йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилади. 6 Энергетик ускунага хизмат кўрсатиш ва бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган оператив раҳбарлар ва шахслар учун, қурилиш-монтаж корхоналарининг линиявий муҳандис-техник ходимлари учун, меҳнат муҳофазаси меъёрлари ва қоидаларидан имтиҳон қилиш даврийлиги бир йилда 1 мартадан кам бўлмаслиги шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling