I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
82. 
Иссиқлик тармоқларида энергетик харктеристикалар қуйидаги кўрсаткичлар асосида тузилиши 
шарт: иссиқлик йўқотишлари, иссиқлик энергиясини транспорт қилиш учун электр энергиянинг 
солиштирма сарфи, тармоқ сувининг ўртача соатбай солиштирма сарфи; жўнатувчи ва қайтувчи 
қувурлардаги температуралар фарқи ҳамда тармоқ сувининг оқиб кетиши (утечка).
Жўнатувчи ва қайтувчи қувурлардаги температура фарқининг ўрнига тармоқ сувининг қайтувчи 
қувурдаги кўрсаткичлари бўйича энергетик харктеристикаларини тузишга рухсат этилади. 
83. 
Электр тармоқлари учун меъёрий курсаткич электр энергиянинг, уни транспортировка (жўнатиш) 
қилинишини қўшиб ҳисоблагандаги техналогик сарфи ҳисобланади. 
 
84. 
Энерготехник харктеристикалар ҳажми, шакли ва мазмуни бўйича ҳаракатдаги меъёрий 
ҳужжатлар ва услубий кўрсатмалар талабларига мувофиқ бўлиши шарт. 
 
6. Техник назорат 
Энергетика объектларининг эксплуатация қилинишини
ташкиллаштириш учун техник ва технологик назорат 
 
85. 
Ҳар бир энергетика объектида энергетик ускуналарнинг (қурилмалар, бинолар ва иншоотлар) 
техник ҳолатлари устидан доимий ва даврий назорат (кўрикдан ўтказиш, техник шаҳодатлаш) 
ташкиллаштирилиши шарт, уларнинг ҳолати ва хавфсиз эксплуатация қилиш учун жавобгар шахслар 
тайинланиши шарт, ҳамда техник ва технологик назорат бўйича ходим тайинланиши ва қўйидаги 
йўналишлар бўйича унинг лавозим вазифалари тасдиқланиши шарт: 
технологик жараёнларни бошқариш; 
қурилмалар, бинолар, иншоотларнинг техник ҳолати устидан назоратни ташкиллаштириш; 
объектнинг хавфсиз ва тежамли эксплуатация қилинишини таъминлаш учун чора-тадбирлар ишлаб 
чиқилишининг бажарилишини ташкиллаштириш ва ҳисоблаш; 
эксплуатация қилишдаги барча бузилишларни ҳисоблаш ва текшириш; 
10 


эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва ростлаш бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши 
устидан назорат. 
Энергетика тизими таркибидаги электр ва иссиқлик энергия ишлаб чиқарувчи, ўзгартирувчи, узатувчи 
ва тақсимловчи барча энергетика объектлари махсус тайинланган органларнинг техник ва технологик 
назорати остида туради ва улар томонидан назорат қилинади. 
86. 
Энергетика объекти таркибига кирувчи барча технологик тизимлар, қурилмалар, бинолар ва 
иншоотлар ҳамда гидроиншоотлар даврий техник шаҳодатлашдан ўтказилиши шарт. 
Техник шаҳодатлаш энергетика объекти комиссияси томонидан бажарилади, унга энергетика 
объектининг бош муҳандиси ёки унинг ўринбосари раҳбарлик қилади. 
Комиссия таркибига энергетика объекти таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва мутахассислари, 
энергетика тизимининг бошқарув органлари ва энергетика тизимининг марказий хизматларида ўз 
фаолиятини бажарувчи бўлинмалар, энергетика тизимининг махсус ташкилотлари ва корхоналари 
мутахассислари (шартнома бўйича) киритилади. 
Техник шаҳодатлашнинг вазифаси, энергетик ускунанинг ҳолатини баҳолаш, эксплуатация қилиш 
шароитларини ва муддатларини белгилаш, ҳамда белгиланган ресурсни таъминлаш учун керакли чора–
тадбирларни аниқлашдан иборат. 
Даврий техник шаҳодатлаш ҳажмига ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга асосан қуйидагилар 
киритилиши шарт: ташқи ва ички кўрикдан ўтказиш, техник ҳужжатларни текшириш, қурилма, бино ва 
иншоотларни хавфсизлик шартларига мос ҳолда синовдан ўтказиш (гидравлик синовдан ўтказиш, 
сақловчи, ростловчи, хавфсизлик автоматларини, юк кўтариш механизмларини, ерга улаш контурларини 
ва б.ҳ. синаш). 
Техник шаҳодатлаш билан бир вақтда назорат қилувчи органлар ёзма кўрсатмаларининг ва энергетика 
объектининг ишдаги бузилишларни текшириш хулосалари бўйича тузилган чора–тадбирларнинг ва унга 
хизмат кўрсатишда бахтсиз ҳодисалар бўйича тузилган чора–тадбирларнинг, ҳамда олдинги техник 
шаҳодатлаш ўтказилганда ишлаб чиқилган чора–тадбирларнинг бажарилганлиги текширилиши шарт. 
Техник шаҳодатлаш ҳаркатдаги йўриқномаларда кўрсатилган муддатларда, лекин 5 йил мобайнида 1 
мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши шарт. 
Техник шаҳодатлашнинг хулосалари энергетика объектининг техник паспортига (киритилиши) 
ёзилиши шарт. 
Энергетик ускуналарни назорат қилиш жараёнида аниқланган аварияга хавфли нуқсонлар билан 
ҳамда навбатдаги техник шаҳодатлаш муддатининг бузилиши билан эксплуатация қилиш таъқиқланади. 
87. 
Қурилмаларнинг техник ҳолатини доимий назорат қилиш энергетика объектининг оператив ва 
оператив–таъмирловчи ходимлари томонидан бажарилиши шарт.
Назорат қилишнинг ҳажми меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ равишда ўрнатилади. Назорат 
қилишнинг тартиби маҳаллий ишлаб чиқариш ва лавозим йуриқномалари асосида ўрнатилиши шарт. 
88. 
Қурилма, бино ва иншоотларни даврий кўрикдан ўтказишни уларни хавфсиз эксплуатация қилиш 
бўйича жавобгар шахслар томонидан бажарилиши шарт. 
Кўрикдан ўтказиш даврийлигини энергетика объектининг бош муҳандиси ўрнатади. Кўрикдан 
ўтказиш натижалари махсус журналда қайд этилиши шарт. 
89. 
Қурилма, бино ва иншоотларнинг ҳолати ва хавфсиз эксплуатация қилиш учун жавобгар шахслар 
энергетика объектиларини эксплуатация қилишда техник шартларга риоя қилинишини, уларнинг 
ҳолатини ҳисоблашни, энергетик ускуналар ва уларнинг элементлари ишлашидаги бузилишларни (отказ) 
ҳисоблаш ва текширишни, эксплуатацион–таъмирлаш ҳужжатларини юритишни таъминлаши шарт. 
90. 
Энергетика объектларининг қурилма, бино ва иншоотларининг эксплуатация қилиниши устидан 
техник ва технологик назорат олиб борувчи ишчилари қўйидагиларни олиб бориши шарт: 
қурилма ва иншоотларни эксплуатация қилишда бузилишларни текширишни ва ҳисоблашни 
ташкиллаштириши; 
қурилмаларнинг ишлашида авария ва технологик бузилишларни ҳисобга олиши; 
техник ҳужжатларнинг юритилишини ва ҳолатини назорат қилиши; 
аварияга қарши ва ёнғинга қарши профилактик тадбирларнинг бажарилишини ҳисоблаши; 
ходимлар билан ишлашни ташкиллаштиришда иштирок этиши. 
91. 
Энергетика тизимининг бошқарув органлари вазифаларига қуйидагилар киради: 
энергетика объектларининг эксплуатация қилинишини ташкиллаштириш устидан мунтазам назорат 
олиб бориш; 
энергетика объектларининг қурилма, бино ва иншоотлари ҳолати устидан даврий назорат қилиш; 
даврий техник шаҳодатлашдан ўтказиш; 
11 


ўрта ва капитал таъмирларнинг ўтказилиш муддатлари белгиланган техник меъёрларга риоя 
қилиниши устидан назорат қилиш; 
меъёрий ва ташкилий–тартибий ҳужжатларнинг талаблари ва тадбирларнинг бажарилиши устидан 
назорат қилиш; 
энергетика объектларида содир бўлган ёнғинлар ва технологик бузилишларнинг сабабини 
текширишни ташкиллаштириш ва назорат қилиш; 
объектларда ишлаб чиқариш хавфсизлиги саволлари буйича огоҳлантирувчи ва профилактик чора-
тадбирларнинг етарли даражада қўлланилаётганлигини баҳолаш; 
энергетика объектларида ёнғин ва авариянинг олдини олиш бўйича тадбирларнинг ишлаб чиқилиши 
ва ўтказилиши устидан ва энергетика объектларининг уларни бартараф этишга тайёргарликни 
таъминлаганликлари устидан назорат қилиш; 
техник ва технологик назорат олиб бориш юклатилган органларнинг ёзма кўрсатмаларининг 
бажарилиши устидан назорат олиб бориш; 
бузилишларни 
ҳисобга 
олиб 
бориш, 
бунинг 
ичига 
«Ўздавэнергоназорат» 
ва 
«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекциялари назорати остидаги объектларда аварияга қарши ва 
ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилишини ҳисоблаш; 
энергетик ускуналарни ясаш ва олиб келиш техник шартларини кўриб чиқиш; 
ТЭҚ, ХТҚ, ЁХҚ ва эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларга риоя қилиниши устидан назорат 
қилиш; 
энегетика объектларининг хавфсиз эксплуатация қилинишини таъминлаш бўйича меъёрий 
ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши устидан назорат; 
корхоналарнинг экологик меъёрларга риоя қилиши устидан назорат. 
92. 
Маъмурий техник ва технологик назоратнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 
техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича қўйилган талабларнинг бажарилишига риоя қилиниши 
устидан назорат; 
техналогик ва экологик хавфсиз ва тежамли режим олиб борилиши бўйича қоидалар ва 
йўриқномаларнинг бажарилиши устидан назорат; 
электростанциялар, тармоқлар ва энергетика тизимларининг ишлашидаги технологик бузилишлар ва 
ёнғин сабаларини текшириш натижаларини оператив таҳлил қилиш, назорат қилиш ва ташкиллаштириш; 
эксплуатация қилишни юксалтириш ва энергетик қурилмаларнинг ишлашида авария ва бошқа 
технологик бузилишлар, ёнғин чиқиши профилактика ишлари бўйича тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва 
амалга оширилиши устидан назорат; 
даврий техник шаҳодатлашнинг ўтказилиши устидан назорат; 
атроф муҳит, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, эксплуатация килишни юксалтириш 
ва қурилмаларнинг ишончлилигини ошириш саволлари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқаришни 
ва кўзатишни ташкиллаштириш. 
93. 
Энергетика объектларининг мулкдор эгалари ушбу объектларга давлат ва маъмурий назорат 
органларининг вакиллари ҳеч қандай тўсиқсиз киришини белгиланган тартибда таъминлашлари шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling