I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
76. 
Энергетика соҳасида асосий техник–иқтисодий кўрсаткичлар сифатида қуйидагилар белгиланади: 
ишлаб чиқарилган ва жўнатилган электр энергия ва иссиқлик миқдори; 



ишчи электр қуввати ва ўрнатилган қувватдан самарали фойдаланиш кўрсаткичи; 
авариялар сони, бузилишгача ишлатиш; (аварийность, наработка на отказ); 
электроэнергия ва иссиқлик таннархи; 
энергетика тизими бўйича фойда; 
электроэнергияни ва иссиқликни жўнатиш учун шартли ёқилғининг солиштирма сарфи
иссиқлиқни жўнатиш ва электр энергия ишлаб чиқариш учун бўлакча ҳисобланган электростанциянинг 
ўз эҳтиёжига электр энергия сарфи
электр энергияни электр тармоқларида транспорт қилиш учун электр энергиянинг технологик сарфи; 
иссиқлик тармоқларида иссиқликнинг йўқотилиши; 
энергетика тизимлариаро электр энергиянинг оқиши; 
ишлаб чиқариш ходимларининг солиштирма сони ва хизмат кўрсатиш коэффициенти. 
 
77. 
Қуввати 10 МВт ва ундан ортиқ ҳар бир иссиқлик электростанциясида, қуввати 30 МВт ва ундан 
ортиқ гидростанцияларда, ишлаб чиқариши 50 Г кал/соат (209,5 Гк/соат) ва ундан ортиқ бўлган 
қозонхоналарда қурилмаларнинг энергетик характеристкалари ишлаб чиқилиши шарт. 
Бунда қурилманинг ишлашидаги техник–иқтисодий кўрсаткичнинг фарқи абсолют ёки электр ва 
иссиқлик юкламаларини тахминий ҳисоблаш орқали белгиланади. 
Кичик қувватли электростанциялар ва иссиқлик ишлаб чиқариш район қозонхоналари бўйича 
энергетик характеристкаларнинг ишлаб чиқарилишининг мақсадга мувофиқлигини энегетика
объектларини бошқариш органлари томонидан белгиланиши шарт. 
78. 
Ушбу қоида талаблари бажарилганда ўзлаштирилган қурилманинг ишлашидаги ҳақиқий 
эришилган тежамлилиги энергетик харктеристикасида ўз аксини топиши шарт. 
79. 
Қурилманинг энергетик харктеристикаси ва айрим меъёрий кўрсаткичлари эксплуатация қилувчи 
ходимга режим картаси, йўриқнома, жадвал ва график сифатида таништирилиши шарт. 
80. 
Ёқилғи ва сувнинг солиштирма сарфи жадвали ва энергетик харктеристикаси ҳамда 
электростанция қурилмаларининг ҳар бир гуруҳи бўйича электроэнергияни жўнатишдаги экологик
меъёрларга мослиги 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддата қайта кўриб чиқилиши шарт, ҳамда 
электростанция техник қайта қурилгандан ва реконструкция қилингандан кейин, ёқиладиган ёқилғининг 
русуми ёки тури ўзгарганда, агарда, электроэнергия ва иссиқликни жўнатишда ёқилғининг солиштирма 
сарфи 2 % ва 1 % мувофиқ равишда, ортиқ ўзгарса қайта кўриб чиқилиши шарт.
81. 
Энергетика корхонасининг ёқилғидан фойдаланишини яхшилаш ва тежамкорлигини ошириш 
бўйича фаолиятининг натижаларини қурилмаларнинг асосий иш шароитларидаги сарфи билан меъёрий 
харктеристикаларида белгиланган сарфини таққослаш бўйича тежалган ёқилғи (сув, электр энергия) 
ҳажми бўйича баҳоланиши шарт.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling