I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
126. Ҳар бир иш ўрни бўйича мансаб йўриқномаларида қуйидагилар кўрсатилиши шарт: тегишли мансаб ишчилари учун билиши мажбурий бўлган ускуналар ва қурилмалар схемалари, ускуналарга хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномалар рўйхати; ишчининг ҳуқуқи, мажбурияти ва жавобгарлиги; юқори турувчи, бўйсунувчи ва бошқа ишлар бўйича боғлиқ бўлган ходимлар билан ўзаро муносабати. 127. Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: хавфсизликнинг умумий талаблари; ишнинг бошланиши олдидан, иш вақтида ва ишнинг тугаши бўйича хавфсизлик талаблари; авариявий вазиятларида хавфсизлик талаблари. 128. Йўриқномалар 3 йилда 1 мартадан кам бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилиши шарт. Ускуналарни эксплуатация қилиш шароитлари ёки уларнинг ҳолатлари ўзгартирилган ҳолларда йўриқномаларга мувофиқ тузатишлар киритилиши ва ушбу йўриқномаларни билиши мажбурий бўлган ишчиларнинг эътиборига етказилиши шарт, бу ҳақда фармойишлар журналига ёзиб қўйилиши шарт. 129. Навбатчи ходимда ушбу Қоиданинг №1-сонли иловасида келтирилган ҳажмда тезкор ҳужжатлар бўлиши шарт. Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, тезкор ҳужжатларнинг ҳажми, энергетик масканнинг бош муҳандиси қарори бўйича ўзгартирилиши мумкин. 130. Тезкор-диспетчерлик ходимларининг иш жойларида, электростанция цехларида, доимий навбатчи ходимларнинг бошқарув щитларида, диспетчерлик пунктларида белгиланган шакл бўйича кунлик ведомостлар олиб борилиши шарт. 131. Маъмурий–техник ходимлар ҳар куни тезкор ҳужжатларни текширишлари ҳамда ходимлар ва ускуналар ишидаги бузилишлар ва нуқсонларни бартараф этиш учун керакли чораларни қўллашлари шарт. 132. Ўзбекэнерго МДМ, БДМ диспетчерлик пунктлари, тармоқ корхоналари, электростация бош щитлари ҳамма тезкор сўзлашувларни автоматик тарзда магнитли ёзиш қурилмалари билан жиҳозланиши шарт. 133. Тезкор ҳужжатлар, қайд этувчи назорат–ўлчов асбоблари диаграммалари, тезкор–диспетчерлик сўзлашувлар магнитли ёзувлари ва АБТ (АСУ) тезкор–ахборот комплексида шакланган чиқувчи ҳужжатлар қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатларга киради ва қуйида белгиланган тартибда сақланиши шарт: қайд этувчи асбоблар кўрсаткичлари ёзилган тасмалар - 3 йил; тезкор сўзлашувлар ёзилган магнитофон ёзувлари нормал шароитда -10 кун, агар муддатни ўзгартириш ҳақида бўйруқ (фармойиш, кўрсатма) бўлмаса; авария ва бошқа ишлашдаги бузилишлар содир бўлганда тезкор сўзлашувларнинг магнитофон ёзувлари – 3 ой, агар муддатни ўзайтириш ҳақида кўрсатма бўлмаса. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling