I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
186. Электр ускуналарида кучланиш йўқолиб қолганда тезкор-диспетчерлик ходими огоҳлантиришсиз уни ўзатишга тайёр туриши шарт. 187. Ўз занжирида выключателлари бор уламаларни ишга ва кучланиш остида қўшиш ва ажратиш, выключател орқали бажарилиши шарт. Комплект тақсимловчи қурилмалар жамланмаларида отделитель, разъединителлар, ажратувчи контактларни ажратиш ва қўшишга қуйидаги ҳолатларда рухсат этилади: 110- 220 куч трансформаторлари нейтралларида 6-35 кВ ерга уловчи электр ёйини ўчирувчи реакторларда тармоқа ерга қисқа туташув бўлмаганда; 6- 500 кВ куч трансформаторларнинг магнитловчи токларини; ҳаво ва кабел электр ўзатиш линияларида зарядловчи токни ва қисқа туташув токини; шина тизимлари заряд токини ҳамда жамланмаларнинг заряд токини, меъёрий техник ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолда, 6-10 кВли айлана тармоқларида тенглаштирувчи токлар 70 А гача ва тармоқда қисқа туташув бўлганда разъединителларнинг ажратилган контакларида кучланиш фарқи 5 % дан кўп бўлганда разъдинителлар билан ажратишга рухсат этилади. Кучланиши 10кВ гача бўлган ва юклама токи 15А гача бўлган ташқи ускуналарда уч қутубли разъдинителлар билан ажратиш ва қўшишга рухсат этилади. 220 кВ ва ундан юқори бўлган носоз выключателларда бошқа шиналар тизими уламаларининг бир ёки бир нечта выключателлар занжиридан шунтланган бўлса (туртбурчак, бир ярим ва ш.у. схемаларда, агар выключателни учириш унинг ишдан чиқишига ва нимстанциянинг ўчишига олиб келса, разъдинителларни масофадан ажратишга рухсат этилади. Разъдинителларнинг ажратувчи ва қўшувчи рухсат этилган токлари миқдори меъёрий ҳужжатлар асосида аниқланиши шарт. Ҳар хил электр ускуналарида бажариладиган операциялар тартиби ва (шароитлари) шартлари маҳаллий йўриқномаларда ҳисобга олиниши шарт. 188. Қўшиб ўчиришларни бевосита бажарувчи тезкор ходимларга ўзбошимчалик билан хавфсизлик блокировкаларини ишдан ажратиб қўшиш тақиқланади. Блокировкани ишдан ажратиб қўшиш (деблокировка) фақат выключателнинг ўчган ҳолати жойида текшириб кўрилгандан кейин ва блокировканинг бузилиши сабабини аниқлангандан кейин энергетик объектнинг ёзма бўйруғи билан тайинланган шахснинг рухсати ва раҳбарлигида бажарилишига рухсат этилади. Деблокировка қилиш керак бўлиб қолган ҳолатларда деблокировка бўйича операциялар киритилган қўшиб-ажратиш варақалари тузилади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling