I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
8. Техник ҳужжатлар
116. Ҳар бир энергетик объектда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт: ер участкаларининг ажратилганлиги ҳақидаги далолатномалар; бинолар ва иншоатлар ер ости хўжалиги киритилган ҳолда кўрсатилаган ва санитар–ҳимоя зоналари кўрсатилган участка бош режаси; ер (тупроқ) синовлари ва ер сувлари таҳлили натижалари билан ҳудуд ҳақида геологик, гидрогеологик ва бошқа маълумотлар; ҳандақлар қазилиб пойдеворларнинг қўйилганлиги ҳақидаги далолатномалар; ерости (ёпиқ) ишларни қабул қилиш далолатномалари; бино, иншоатлар ва ускуналар остидаги пойдеворларнинг чўкиши ҳақида бирламчи далолатномалар; ускуналар ва иншоатларнинг портлашга хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, чақмоқ ҳимояси ва занглашга қарши ҳимояларини таъминловчи синовларнинг бирламчи далолатномалари; 14 ички ва ташқи сув таъминлаш тизимларининг, ёнғин суви қувурларининг, канализацияларнинг, газ таъминлаш, иссиқлик таъминлаш, иситиш ва вентиляция тизимлари синовларининг бирламчи далолатномалари; ускуналар ва технологик қувурларнинг синовлари ва якка тартибдаги ишга қўшишга ўринишларнинг бирламчи далолатномалари; давлат ва ишчи қабул қилиш ҳайъатларининг далолатномалари; кейинги ҳамма ўзгартиришлар киритилган тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари; бинолар, иншоатлар ва технологик ускуналар ва қисмларнинг техник паспортлари; ускуналар ва иншоатларнинг бажарилган ишчи чизмалари, ерости хўжалигининг барча чизмалари; бирламчи ва иккиламчи электр ўлчамларининг бажарилган ишчи схемалари; бажарилган ишчи технологик схемалари; ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари чизмалари; ёнғинни ўчириш тезкор режаси; Давлат назорати органлари талабларига мувофиқ келувчи ҳужжатлар; ускуналар, бинолар ва иншоатларни эксплуатация қилиш бўйича йўриқномалар комплекти, барча тоифадаги мутахасислар учун, ишчилар учун ва навбатчи ходимлар учун мансаб йўриқномалари; меҳнат–муҳофазаси бўйича давлат экологик экспертизаси хулосалари; экологик меъёрлар. Юқорида кўрсатилган хужжатлар комплекти энергетик масканнинг техник архивида “Ҳужжатлар” штампи билан сақланиши шарт, мулкдорлик ўзгарганда янги эгасига тўлиқ ҳажмда берилиши шарт, у ўз навбатида ҳужжатларнинг тўлиқ сақланишини таъминлашга мажбурдир. 117. Ҳар бир энергетик объектда ҳар бир цехга, нимстанцияга, районга, участкага ва бўлимга керак бўлган йўриқномалар, технологик ва оператив (тезкор) схемалар рўйхати белгиланган бўлиши шарт. Рўйхат энергетик объектнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади ва 3 йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling