I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/224
Sana23.12.2022
Hajmi1.06 Mb.
#1047619
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   224
Bog'liq
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)

 
57. 
Оператив ходим ўз сменаси вақтида унинг оператив бошқарувида ёки қарамоғида (тасарруфида) 
бўлган қурилмаларнинг, ушбу қоидаларга, завод ва маҳаллий йўриқномаларга ХТҚ ва бошқа раҳбарий 
ҳужжатларга асосан эксплуатация қилиниши ҳамда юқори оператив ходимлар берган фармойишларни 
сўзсиз бажариш учун жавобгардир. 
 
58. 
Иш режими бузилганда, қурилмалар ишдан чиққанда, ёнғин чиққанда, қурилмаларнинг ишдан 
чиқишига олиб келадиган нуқсонлар аниқланганда оператив ходим зудлик билан меъёрий иш режимини 
тиклаш чораларини кўриши, авариявий ҳолатни бартараф этиш ва технологик носозликлар 
ривожланишининг олдини олиши шарт, ҳамда тасдиқланган рўйхат бўйича юқори оператив ва маъмурий-
техник ходимлар (раҳбарлари)га содир бўлган воқеа тўғрисида хабар бериши шарт. 
 
59. 
Юқори оператив ходимларнинг ваколатига кирувчи саволлар бўйича фармойишлари, уларнинг қўл 
остидаги оператив ходимлар томонидан албатта бажарилиши шарт. 
 
60. 
Юқори оператив ходимларнинг тезкор бошқарувида ёки тезкор тасарруфида бўлган қурилмаларни 
уларнинг рухсатисиз ишга киритиш ёки ишдан чиқариш мумкин эмас, фақат одамлар ва қурилма учун 
аниқ хавфли авария содир бўлганда бундан мустасно. 
 
61. 
Юқори оператив ходимнинг оператив фармойиши аниқ, қисқа бўлиши шарт. 
Фармойишни эшитган буйсунувчи оператив ходим фармойиш матнини сўзма-сўз такрорлаши ва тўғри 
тушунганлигининг тасдиғини олиши шарт. 
Юқори оператив-диспетчер ходимнинг фармойиши зудлик билан ва аниқ бажарилиши шарт. 
Оператив ходим фармойиш ёки рухсат олганда ҳамда фармойиш ёки рухсат берганда оператив журналга 
ёзиши шарт. Магнитофон ёрдамида ёзиш мавжуд бўлганда оператив журналга ёзиш ҳажми мувофиқ 
маъмурий-техник раҳбарлар томонидан белгиланади
.
 
62. 
Оператив сўзлашувлар техник жиҳатдан билимдонлик билан олиб борилиши шарт. Барча 
энергетик қурилмалар, йиғма ускуналар, реле ҳамда технологик ҳимоя ва автоматика ускуналари 
ўрнатилган диспетчерлик номланишига мувофиқ тўлиқ айтилиши шарт. Техник атамалардан ва 
диспетчерлик номланишлардан чекиниш қатъиян таъқиқланади. 
Диспетчерлик бошқарувнинг ҳамма босқичларидаги оператив сўзлашувлар, электростанция ва йирик 
нимстанциялар смена бошлиқларининг оператив сўзлашувлари магнит тасмаларга ёки шахсий электрон-
ҳисоблаш машиналарида (ШЭҲМ) автоматик тарзда қайд этилиши шарт. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling