I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
3. Ходимларни тайёрлаш
31. Энергетика объектларда ишлашга махсус маълумотга эга ва эгаллаб турган лавозими талаблари ҳажмида тайёргаликдан ўтган шахсларга рухсат этилади. 32. Энергетика ускуналарининг қурилмаларини бошқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлашга, махсус тайёргалик курсидан ўтган ва лавозимига лойиқ ишлаш ҳуқуқи бўйича аттестациядан (имтиҳондан) ўтган шахсларга рухсат этилади. 33. Энергетика объектида ходимларни тайёрлаш ҳаракатдаги “Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкиллаштириш қоидалари”га (2002 й. 4 октябрдан 1178 сонли қайдлов – 19-сонли Меъёрий далолатномалар варақаси, 2002 й.) асосан ташкил этилиши шарт. 34. Энергетика ускуналарига бевосита хизмат кўрсатувчи шахсларнинг ва энергетика ускуналарининг бошқариш органларига таъсир этувчи шахсларнинг ишларига раҳбарлик қилиш учун тайинланган ходим, энергетика объектининг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган якка тартибдаги (индивидуал) дастурнинг махсус талаблари ҳажмида тайёргаликдан ўтган бўлиши шарт. 35. Оғир ишларда ва меҳнатнинг хавфли ёки зарарли шароитлари билан боғлиқ бўлган ишлар билан банд бўлган ишчилар, мажбурий олдиндан (ишга кириш олдидан) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) 5 тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Бунда ишчиларнинг топширилган ишга яроқлилиги ва касб касаликларининг олдини олиш учун тиббий кўрик ўтказилади. Зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва ишлар руйхати, бу ишларни бажаришда, олдиндан ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиладиган ва бундай кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги томонидан ўрнатилади. 36. Энергетика объектларида ходимларнинг ўз касбий фаолиятини бажаришига ва унинг малакасини оширишга тайёргарлигини таъминлашга йуналтирилган ходимлар билан доимий иш олиб борилиши шарт. Ўқитиш ва меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномалар узлуксиз ва (кўпқирали) ҳартомонлама характерга эга бўлиши шарт. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling