И б о б ўрта осиё ибтидоий тарихининг даври ва босқичлари. Ибтидоий тарихни даврлаштириш


Бронза даври (мил. авв. 3 мингйиллик ўрталари – 2 мингйиллик) бошланган


Download 289.92 Kb.
bet4/5
Sana13.04.2023
Hajmi289.92 Kb.
#1353107
1   2   3   4   5
Bog'liq
ВАТАНИМИЗ ҲУДУДИДА эНГ ҚАДИМГИ ОДАМЛАРНИНГ ИЗЛАРИ

Бронза даври (мил. авв. 3 мингйиллик ўрталари – 2 мингйиллик) бошланган. Инсоният жамият тараққиётида халқ хўжалиги, техника ва маданият сохасидаги эришилган ютуқлар ана шуъ давр билан боғлиқдир. Зарафшоннинг қуйи оқимидаги Замонбобо кўли ёнида ва Саразмда ўтказилган археологияга оид тадқиқот натижалари юқоридаги фикрлар хақ эканлигига гувохлик беради. Замон­бобо кўли атрофидаги қабрлар очиб кўрилган. Уларда биттадан, иккитадан ва ҳатто учтадан кўмилган майит қолдиқлари, нақшли сопол идишлар ва ҳар хил буюмлар топилган. Эркакларнинг қабрларида чақмоқтошдан ишланган қуроллар, пичоқсимон япасқи буюмлар топилган. Аёлларнинг қабрларида эса қизил ва сариқ охра, сурма увоқлари, мисдан ишланган кичик-кичик кўракчалар ҳамда ложуварддан, ақиқдан, фирузадан ишланган безаклар, тош безаклари ва ҳатто олтиндан ясалган маржонлар бўлган.




1. Сополлитепа қишлоқ жамоасининг жез муҳри.


2. Саполга битилган пиктографикёзув белгилари
Кузатиш натижасида Замонбобо манзилгоҳидаги аҳоли деҳқончилик билан, чорвачилик билан ҳам шуғулланган, деган хулосага келинган. Бундай маданият ёдғорликлари Ўзбекистоннинг Сурхондарё (Сополлитепа; Жарқўтон), Хоразм (Тозабоғёб), Тошкент (Ачикўл, Янгиер тумани, Тошкент канали атрофи, Бурғулуқ), Наманган (Бувана мозор), Андижон (Далварзин тепа), Қашқадарё (Ер-қўргон, Тўрткўлтепа) ва бошқа вилоятларида ҳам кўплаб топилган.
Д алварзин. қурилишда ишлатилган ва куйиб кетган гувалалар (мил. авв. ХИ-Х асрлар).
Бронза даврида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, боши чўзинчоқ, юзи ингичка одам вакиллари тарқалган. Минтақанинг чўл қисимида жануб аҳолисидан фарқ қилган боши думалоқ, юзи жуда кенг ва чўзиқ бўлган қабилалар яшган. Бронза даврига оид маконларни қадимшунослар Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм воҳаларидан топиб текширганлар. Сурхон воҳасида ўтроқ маконлар тоғ дарёлари қирғоқлари бўйида жойлашган бўлиб, сойлардан деҳқонлар даласига сув чиқарилган. Сополли макони Музробод воҳаси уч қаторли мудофа девори билан ўраб олинган эди. Бу ердан кўп хонали уй-жойлар, ҳунармандчилик устахоналари, бронзадан ясалган меҳнат қуроллари, яроғ-аслаҳалар, кулолчилик чарҳда ишланган сопол идишлар ва бошқа бюмлар қазиб топилди4.Қалъадан 20 дан зиёд кулолчилик хумдони очиб ўрганилди. Кулолчиликда юқори сифатли нафис идишлар қадаҳ, кўза, хум, чойнак, пиёла, коса, лаган ва ҳ. тайёрланган. Овчилик ва теримчилик ижтимоий ва иқтисодий ҳаётда ўзининг дастлабки аҳамиятини йўқотди. От, эшак, туя ва хўкиздан транспорт воситаси сифатида фойдаланилди, ҳайвонларга қўшиладиган аравалар вужудга келди5. Ўзбекистон ҳудудидан қадимги даврга оид кўплаб Бронза санъати намуналари ҳам топилган6.Бронза даврига оид бошқа бир макон–Жарқўтон Шеробод воҳаси манзилгоҳи анча катта майдонга эга бўлиб, мудофаа деворлари билан ўралган ва мустаҳкмланган қисмларга бўлинган. Хоразмда бронза даври деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган қабилаларининг моддий маданият ёдгорликлари Тозабоғёб маданияти билан машҳур7.Сўнги йилларда олиб борилган археологик тадқиқот натижаларига қараганда, мил. авв. ИИИ минг йилликнинг ўрталарига келиб Ўрта Осиёнинг Қизилқум, Қорақум чўлларининг ичкарилари, Помир ҳамда Олой тоғларининг этаклари аҳоли томонидан ўзлаштирилиб борилади. Бу даврда Ўрта Осиёнинг шимоли ҳамда шимоли-шарқда яшаган аҳоли асосан чорвачилик хўжалиги юритганлар. Бу ҳудудларни топиб тадқиқ этилган Андронов, Тозабоғёб, Зомонбобо, Қайроққум каби ёдгорликлар бронза даври ўзига хос жараёнларидан далолат беради8. Сўнгги бронза даври ёдгорликлари Фарғона ва Сурхон­дарё вилоятлари ҳудудида деворлар билан ўралган қишлоқлар пайдо бўлганлигига гувохлик беради. Бу Ўрта Осиёда қадимги шаҳарларнинг вужудга кела бошлаш жараёни эди. Бу қадимги хўжаликларнинг тараққий этганлиги, кўп оилали жамоаларнинг бойликлари ошиб борганлиги, жамиятда синфий табақаланиш жараёни бошланганлигини кўрсатади.
Ривожланиб бораётган деҳқончилик ва чорвачилик маданияти ва иқтисоди заминида катта оилали жамоаларда эркакларнинг мавқеи оша борган ва матриархат еми-рилиб,
Download 289.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling