I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


Download 363.71 Kb.
bet119/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

37-боб. Декларациялаш
252-модда. Декларацияланиши лозим бўлган товарлар ва (ёки) транспорт воситалари
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда, божхона режими ўзгартирилаётганда, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган бошқа ҳолларда божхона органларига декларацияланиши лозим.
253-модда. Декларациялаш жойи
Товарларга доир божхона декларацияси божхона декларациясини қабул қилиб олиш ваколатига эга бўлган исталган божхона органига тақдим этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг айрим тоифаларини декларациялаш қуйидагиларга боғлиқ ҳолда фақат муайян божхона органларида амалга оширилиши кераклигини белгилайди:
(253-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
маданий бойликларнинг, қурол-яроғнинг, ҳарбий техниканинг ва ўқ-дориларнинг, радиоактив материалларнинг божхона расмийлаштируви учун махсус асбоб-ускуналар ва (ёки) махсус билимлар қўлланилиши зарурлигига;
товарларни халқаро ташиш учун фойдаланиладиган транспортнинг турига (автомобиль, ҳаво, темир йўл, дарё, қувур транспорти ва электр узатиш линиялари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бир неча марта бузилиши ҳоллари қайд этилган ёки иқтисодий сиёсат чоралари белгиланган товарларнинг алоҳида турларига;
(253-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
таркибида интеллектуал мулк объектлари бўлган товарларга.
Товарларни ташиётган транспорт воситалари товарлар билан бир вақтда декларацияланади.
Юксиз транспорт воситалари ва йўловчиларни ташиётган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтаётганда декларацияланади.
Дарё ва ҳаво кемалари божхона ҳудудига келиш жойидаги дарё портида ёки аэропортда ёхуд божхона ҳудудидан кетиш жойидаги дарё портида ёки аэропортда декларацияланади.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling