I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


Download 363.71 Kb.
bet185/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

403-модда. Халқаро ҳукуматлараро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, улар ҳузуридаги чет давлатлар ваколатхоналари, шунингдек уларнинг ходимлари учун божхона имтиёзлари
Халқаро ҳукуматлараро ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, улар ҳузуридаги чет давлатлар ваколатхоналари, шунингдек ушбу ташкилотлар ҳамда ваколатхоналарнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун божхона имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланади.
59-боб. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда уларнинг ходимлари учун божхона имтиёзлари
404-модда. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари учун божхона имтиёзлари
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бундай ваколатхоналар ва муассасалар томонидан расмий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларни (автотранспорт воситалари бундан мустасно) божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг белгиланган тартибига риоя қилган, божхона тўловлари тўланишидан озод этилган ҳолда Ўзбекистон Республикасига олиб киради ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқади, бундан товарларни сақлаганлик, белгиланган жойлардан ташқарида ёки божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувини ўтказганлик учун божхона йиғимлари мустасно.
405-модда. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхонасининг дипломатик агентлари ва консуллик муассасаларининг консуллик мансабдор шахслари учун божхона имтиёзлари
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхонасининг дипломатик агентлари ва консуллик муассасаларининг консуллик мансабдор шахслари (дипломатик ваколатхонанинг бошлиғи ва аъзолари), шунингдек улар билан бирга яшайдиган оила аъзолари ўз шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни, шу жумладан рўзғорни дастлабки таъминлаш учун керакли бўлган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг белгиланган тартибига риоя қилган, божхона тўловлари тўланишидан озод этилган ҳолда олиб чиқади ва хизмат сафари якунланганидан кейин шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларни (автотранспорт воситалари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикасига олиб киради, бундан товарларни сақлаганлик, белгиланган жойлардан ташқарида ёки божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувини ўтказганлик учун божхона йиғимлари мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг шахсий багажи унда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган товарлар ёки олиб кирилиши ва олиб чиқилиши қонунчиликда тақиқланган ёхуд карантин қоидалари ва бошқа махсус қоидалар билан тартибга солинадиган товарлар бор деб тахмин қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда божхона кўригидан ўтказилиши мумкин.
(405-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling