Фукаролик судлари буйича Тошкент вилояти Судига


Download 39 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi39 Kb.
#1537683
Bog'liq
soliq


Фукаролик судлари буйича
Тошкент вилояти Судига
Жавобгар: Хайдаров Ёқубжон Уришовичдан
(Давогар: Оккургон тумани Давлат Солик Инспексияси)

Апелляция шикояти

Мен Хайдаров Ёқубжон Уришович фукаролик ишлари буйича Куйичирчик тумани судининг 2023 йил март ойининг 25 кунидаги суд буйруги №2-1103/2303/1795 асосcиз деб хисоблайман сабаби;
Менинг ўғлим Уришев Элдор Ёқубжон ўғли 2016 йилнинг январь ойида “GREEN CARD” лотареясини ютиб олиб, АҚШига ишлаш мақсадида кетган. Ўғлим Уришев Элдор ишлаган иш ҳақини АҚШларидан менинг номимга Ўзбекистон Республикасига банк жўнатламлари орқали жўнатиб келади.
2023 йил 17 мартда мени яшаш уйимга Оққўрғон туман Давлат Солиқ инспекцияси томонидан 07.02.2023 йилда ёзилган 22-162/22-сонли солиқ қарзини ундириш тўғрисида талабнома келган.
Талабномада, чет элда ишлаб топиб, яшаш уйимга юборилган пуллардан даромад солиғини тўламаганлигим натижасида 291 млн. 221 минг 049 сўм (икки юз тўқсон бир миллион икки юз йигирма бир минг қирқ тўққиз сўм) маблағ қарзим борлиги ва уни тўлашим кераклиги ёзилган.
Мен бу ҳолатдан хайрон бўлиб, аниқлаштириш мақсадида ДСИ идорасига бориб, масъул ходимларга учраганимда, улар менга 2021 йил 26 майдан 2021 йил 30 ноябргача бўлган вақт оралиғида 180 минг АҚШ доллари даромад кўрганлигим, ушбу пулларни ўғлим Уришев Элдор АҚШда ишлаб топган ва республикамизга банк орқали пулларни юборган бўлсада, ўша маблағдан даромад солиғи тўлашимиз кераклигини айтиб тушунтиришди.
Ўғлим Уришев Элдор ушбу маблағларни АҚШда ишлаб топганлиги ва ушбу давлат қонунчилиги бўйича ҳамма солиқларини тўлаганлигини айтдим. Шунда солиқ ҳодимлари солиқ тўланганлиги ҳақида АҚШ давлати томонидан тасдиқланган маълумотномани сўрашди.
Шундан сўнг, ўғлим Уришев Элдор ҳамма сўралган маълумотнома-ларни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси орқали тасдиқлатиб, инглиз ва рус тилларида олиб келгач, мен улардан солиқ ходимларига тақдим этдим. Шунда, солиқ ҳодимлари барча маълумотларни рад этиб, Сизга пул ўғлингизданмас, юридик фирмадан келган деб айтишмоқда.
Ўғлим АҚШда оддий ҳайдовчи бўлиб ишлайди, ўғлим ишлайдиган фирма ўғлимни номига иш ҳақлари тушиши учун очилган ҳисобрақамга ойлик маошларини ўтказади ва ўша ҳисобварақдан ўғлим мени номимга пул чиқазиб келган.
Солиқ ҳодимлари айтаётган фирма “MAGICAR INC1452” бу фирма фақат ўғлимнинг иш ҳақи тушиши учун очилган фирма ўғлимнинг номида (тасдиқланган маълумотномалари мавжуд). Ўғлим ишлаган иш ҳақидан барча солиқларни тўлаган (солиқ тўланганлик ҳақида маълумотномалар мавжуд).

Мен Хайдаров Ёқубжон Уришевич ХХХХХ


Менинг ўғлим Уришев элдор Ёқубжон ўғли “GREEN CARD” лотареясини ютиб олиб АҚШига ишлаш мақсадида кетган. Менинг ўғлим ишлаган иш ҳақини менинг номимга Ўзбекистонга жўнатиб келади.

2023 йил 17 мартда мени яшаш уйимга Оққўрғон туман Давлат Солиқ инспекцияси томонидан 07.02.2023 йилда ёзилган 22-162/22-сонли солиқ қарзини ундириш тўғрисида талабнома келган.


Талабномада, чет элда ишлаб топиб, яшаш уйимга юборилган пуллардан даромад солиғини тўламаганлигим натижасида 291 млн. 221 минг 049 сўм (икки юз тўқсон бир миллион икки юз йигирма бир минг қирқ тўққиз сўм) маблағ қарзим борлиги ва уни тўлашим кераклиги ёзилган.
Мен бу ҳолатдан хайрон бўлиб, аниқлаштириш мақсадида ДСИ идорасига бориб, масъул ходимларга учраганимда, улар менга 2021 йил 26 майдан 2021 йил 30 ноябргача бўлган вақт оралиғида 180 минг АҚШ доллари даромад кўрганлигим, ушбу пулларни ўғлим Уришев Элдор АҚШда ишлаб топган ва республикамизга банк орқали пулларни юборган бўлсада, ўша маблағдан даромад солиғи тўлашимиз кераклигини айтиб тушунтиришди.
Ўғлим Уришев Элдор ушбу маблағларни АҚШда ишлаб топганлиги ва ушбу давлат қонунчилиги бўйича ҳамма солиқларини тўлаганлигини айтдим. Шунда солиқ ҳодимлари солиқ тўланганлиги ҳақида АҚШ давлати томонидан тасдиқланган маълумотномани сўрашди.
Шундан сўнг, ўғлим Уришев Элдор ҳамма сўралган маълумотнома-ларни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси орқали тасдиқлатиб, инглиз ва рус тилларида олиб келгач, мен улардан солиқ ходимларига тақдим этдим. Шунда, солиқ ҳодимлари барча маълумотларни рад этиб, Сизга пул ўғлингизданмас, юридик фирмадан келган деб айтишмоқда.
Ўғлим АҚШда оддий ҳайдовчи бўлиб ишлайди, ўғлим ишлайдиган фирма ўғлимни номига иш ҳақлари тушиши учун очилган ҳисобрақамга ойлик маошларини ўтказади ва ўша ҳисобварақдан ўғлим мени номимга пул чиқазиб келган.
Солиқ ҳодимлари айтаётган фирма “MAGICAR INC1452” бу фирма фақат ўғлимнинг иш ҳақи тушиши учун очилган фирма ўғлимнинг номида (тасдиқланган маълумотномалари мавжуд). Ўғлим ишлаган иш ҳақидан барча солиқларни тўлаган (солиқ тўланганлик ҳақида маълумотномалар мавжуд).
Cиздан 2023 йил март ойининг 25 кунидаги №2-1103-2303/1795 сонли буйругингизни бекор килишингизни сурайман.

29.03.2023 йил Е.У.Хайдаров
Download 39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling