I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаганидан кейин у билан амалга ошириладиган ҳаракатлар


Download 363.71 Kb.
bet46/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

99-модда. Товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаганидан кейин у билан амалга ошириладиган ҳаракатлар
Ушбу Кодекс 98-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, божхона органи божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаган товарга нисбатан қарор қабул қилиниши учун судга мурожаат этади.
15-боб. Эркин омбор
[СПиТ:
1.Божхона режимлари / Эркин божхона зонаси (эркин омбор)]
100-модда. Эркин омбор божхона режими
Эркин омбор божхона режими шундай режимки, бунда товар муайян жойлар ва ҳудудларда божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда жойлаштирилади.
101-модда. Товарни эркин омбор божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
Эркин омбор божхона режимига ҳар қандай товар жойлаштирилади, бундан божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товар ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқилиши тақиқланган Ўзбекистон товари мустасно.
Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақлаш талаб этиладиган товарлар махсус мослаштирилган биноларда сақланиши лозим.
Илгари бошқа божхона режимларига жойлаштирилган товарлар эркин омбор божхона режимига жойлаштирилиши мумкин.
102-модда. Товарни эркин омбор божхона режимига жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Товарни эркин омбор божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
103-модда. Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан амалга ошириладиган операциялар
Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:
товарнинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари;
товарни сотишга ва ташишга тайёрлаш операциялари, шу жумладан туркумларга бўлиш, жўнатмаларни шакллантириш, саралаш, ўраш-жойлаш, қайта ўраш-жойлаш, тамғалаш операциялари (акциз маркалари бундан мустасно) ва бошқа шу каби операциялар;
оддий йиғиш операциялари;
товардан эркин омборда ишлатиладиган технологик ускуна ва унинг эҳтиёт қисмлари, юклаш-тушириш техникаси, бошқа техник воситалар сифатида фойдаланиш операциялари.
Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан айрим операцияларни амалга оширишга қонунчиликка мувофиқ тақиқлар ва чекловлар белгиланиши мумкин.
(103-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling