I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Товарнинг эркин божхона зонаси божхона режимида туриши муддатлари


Download 363.71 Kb.
bet49/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

110-модда. Товарнинг эркин божхона зонаси божхона режимида туриши муддатлари
Товар эркин божхона зонаси божхона режимида чекланмаган муддатда туриши мумкин.
111-модда. Эркин божхона зонаси божхона режимида божхона тўловларининг қўлланилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин божхона зонаси божхона режимида божхона тўловлари ушбу Кодекснинг 105-моддаси талаблари инобатга олинган ҳолда, эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ундирилади.
(111-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
112-модда. Эркин божхона зонасини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин божхона зонаси эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчиликда белгиланадиган тартибда ташкил этилади.
(112-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
17-боб. Бож олинмайдиган савдо
[СПиТ:
1.Божхона режимлари / Бож олинмайдиган савдо]
113-модда. Бож олинмайдиган савдо божхона режими
Бож олинмайдиган савдо божхона режими шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудининг божхона органлари томонидан белгиланган жойларида божхона божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда божхона назорати остида туради ҳамда реализация қилинади.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган чет эл товарлари, шунингдек Ўзбекистон товарлари божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган ва божхона ҳудудига кириб келаётган жисмоний шахсларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахсларга ушбу бобда белгиланган шартларда чакана ҳолда реализация қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтмаётган жисмоний шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни реализация қилишга (сотиб олишга) рухсат этилмайди.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товарларни реализация қилиш бож олинмайдиган савдо дўконларида божхона назорати остида амалга оширилади.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling