I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари


Download 363.71 Kb.
bet51/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

117-модда. Товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
Ҳар қандай товар қуйидаги талабларга ва шартларга риоя этилган ҳолда божхона транзити божхона режимига жойлаштирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарнинг божхона ҳудуди орқали транзити Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ тақиқланмаган бўлса;
агар қонунчиликка мувофиқ товарнинг божхона ҳудуди бўйлаб транзитига фақат тегишли рухсатномалар асосида йўл қўйилса, товарга нисбатан шундай рухсатномалар мавжуд бўлса.
(117-модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона транзити божхона режимида товарни ташиш ушбу Кодекснинг 31-бобида белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари, қувур транспорти орқали ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона транзитининг божхона расмийлаштируви ушбу Кодекснинг 24 ва 25-бобларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш шарти билан божхона ҳудуди орқали божхона транзитига йўл қўйиладиган товарларнинг рўйхати қонунчиликда белгиланади.
(117-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим турдаги товарларнинг божхона ҳудуди орқали божхона транзити божхона режимида олиб ўтилишига нисбатан қонунчилик билан бошқа талаблар ва шартлар ҳам белгиланиши мумкин.
(117-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш ушбу Кодекснинг 3-бобига мувофиқ божхона органи хабардор қилинган ҳолда амалга оширилади.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling