Our Mission


Download 11.61 Kb.
bet1/3
Sana01.07.2023
Hajmi11.61 Kb.
#1657856
  1   2   3
Bog'liq
12-маъруза тақдимоти


5-МАЪРУЗА
Стерженли механизмни кучга хисоблаш.
Режа:
1. Кучга хисоблаш масалалари.
2. Даламбер принсипи.
3. Звеноларнинг инерсия кучи ва инерсия кучининг моментини аниқлаш.
4. Кривошип-ползунли механизмни кучга хисоблаш.
Таянч иборалар ва атамалар
1. Масса – илгариланма харакатланувчи жисм ўлчови.
2. Инерсия моменти – айланма ёки силкинма харакатланувчи жисм ўлчови.
3. Даламбер принсипи: харакатланувчи механик системага ташқи кучлар билан бирга, звенонинг инерсия кучларини қўйсак, уни мувозанатда деб қараш мумкин.
4. Реаксия – кинематик жуфтдаги икки звенонинг ўзаро таъсир кучи.
5. Мувозанатловчи куч – двигател кучи, шартли кривошипга қўйилиб, ташқи ва инерсия кучини мувозанатлайди.
Реал механизмнинг иши ташқи куч таъсирида бажарилади. Механизмда ташқи кучлар ички кучларни хосил қилади, яъни, бу куч таъсирида битта звено бошқасига таъсир кўрсатади. Кучга хисоблашдан мақсад механизм кинематик жуфтлардаги звеноларнинг ўзаро таъсир кучини аниқлашдан иборатдир. Агар бир звено иккинчисига аниқ куч билан таъсир этса, у холда Нютоннинг учинчи қонунига асосан, иккинчи звено хам биринчисига шундай куч билан акс таъсир этади. Шунинг учун, кинематик жуфтлардаги звеноларнинг ўзаро таъсир кучларини реаксия кучлари ёки оддий реаксия дейилади ва мос равишда индекс билан белгиланади, масалан, R23 – иккинчи звенони учинчи звенога таъсир кучи, R32 – эса тенг ва тескари йўналган кучдир.
Звеноларнинг инерсия кучи ва инерсия кучи моментини аниқлаш.
Инерсия кучи – фиктив куч, табиатда бўлмайди, хисоблашни осонлаштириш учун кирғизилган. Ҳақиқатда бундай жисмнинг иккита холати мавжуд – тинч ва текис тўғри чизиқли харакати, унда жисмга хеч қандай куч таъсир этмайди.
Агар жисмга реаксия кучи таъсир этса, унинг холати бузилади; бу кучга акс куч таъсир этади, уни инерсия кучи дейилади.
Илгариланма, айланма ва мураккаб харакат қилувчи звеноларда инерсия кучининг моментини аниқлаш.
Илгариланма харакатланувчи звено. “m” массали ползун a тезланиш билан характланганда, Нютоннинг иккинчи қонунига асосан, унга Fи инерсия кучини қўйилган, кучнинг йўналиши тезланишга тескари йўналган. Бу кучнинг қиймати шундай топилади:

Download 11.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling