I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet121/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

5§.Купорувчилик
Купорувчиликнинг бевосита объекти булиб Узбекистон Республикасининг ижтимоий, сиёсий шароитини ёки иктисодий хавфсизлигини ёхуд давлат органлари фаолиятининг мувозанатини таъминловчи ижтимоий муносабатлар хизмат килади. Купгина холларда купорувчилик содир этилганида одамлар улимига олиб келади, уларнинг соглигига оммавий зарар етказилади, заводлар, турли курилмалар (ер ости йуллари, метрополитенлар, куприклар, гидроэлектростанциялар, темир йуллари, сув таъминоти ва газ таъминоти тизимлари) вайрон этилади ёки йук килинади. Шу муносабат билан купорувчиликнинг асоси булиб купрок корхоналар, курилмалар, маълумот йуллари ва усуллари, алока воситалари хамда ахолининг хаётий таъминот объектлари (шахарлар ва ахоли пунктларининг яхши хаётини таъминловчи коммунал хизмат объектлари; сув таъминоти ва коммунал кувурлар марказлашган тизими; газ таъминоти объектлари; ва бошкалар.)
Купорувчиликнинг объектив томони куйдаги; 1) кишиларни нобуд килишга, уларнинг соглигига зарар етказишга йуналган харакатлар; 2) мол – мулкка зиён етказишга ёки уни йук килишга йуналган харакатларни содир этишдан ташкил топади.
Одамларни йук килиш деганда икки ёки ундан ортик шахсларнинг улимини тушуниш лозим.
Одамларнинг соглигига зарар етказиш деганда икки ёки ундан ортик шахсга уртача огир ёки огир тан жарохатини етказишни тушуниш лозим.
Мол-мулкка зиён етказиш – бу иктисодий жихатдан кайта тиклаш имконияти мавжуд булган моддий объектларни кисман ёки вактинчалик яроксиз холга келтиришдир.
Мол-мукни йук килиш – бу моддий обектларни шундай холатга келтириш-ки, уларни кайта тиклаш имкони булмаслиги ёки кайта тиклаш иктисодий жихатдан бефойда булгани холатидир.
Купорувчилик коида буйича ижтимоий хавфли усул билан, портлатиш, чуктириш, ёкиб юбориш, оммавий захарлаш, эпидемия касалликларини таркатиш, эпизоотия (хайвонларга касаллик юктириш) ва бошка усуллар билан содир этилади. Купорувчиликни содир этиш усуллари жиноят квалификациясига таъсир этмайди.
Кишиларни нобуд килишга, уларнинг соглигига зарар етказишга, мол – мулкка зиён етказишга ёки уни йук килишга каратилган харакатларни содир этишдан бошлаб, давлат органлари фаолиятининг ёки ижтимоий-сиёсий шароитнинг мувозанати бузилганлиги ёки Узбекистон Республикаси иктисодиётининг кулашидан катъий назар купорувчилик жинояти тамомланган хисобланади. Одамлар улими, уларнинг соглигига зарар етиши мол-мулкларини вайрон килиш ёки йук килиш харакатлари куринишидаги окибатлар хам худди шундай купорувчиликни тамомланган жиноят деб топиш учун ахамият касб этмайди, лекин бу окибатлар жазони белгилашда суд томонидан инобатга олиниши мумкин.
Купорувчиликнинг субъектив томони айбнинг касд шакли билан тавсифланиб, давлат идоралари фаолиятини ёки ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чикариш ёки Узбекистон Республикаси иктисодига путур етказиш максадидан иборат. Айбдор уз килмишларининг ижтимоий хавфли томонларини яхши тушунади ва уларни содир этишни истайди.
Агар айбдор шахс одамларни йук килиб ёки уларнинг соглигига зарар етказиб ёки мол-мукини вайрон килиб ёки йук килиб давлат идоралари фаолиятини ёки ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чикаришга, мамлакатнинг иктисодига путур эткзишга харакат килмаса у холда айбдор шахсга карши ёхуд мол-мулкка карши жиноят буйича тегишли моддалар билан жавобгарликка тортилади.
Купорувчиликнинг сабаблари турлича булиши мумкин (касос, амалдаги Конституцион тизимга нафрат, гараз ва бошкалар) лекин содир этилган харакатнинг квалификациясига таъсир килмайди.
Ун олти ёшга тулган Узбекистон Республикаси фукаролари, чет эл фукаролари ёки фукаролиги булмаган шахслар купорувчилик субъекти булиши мумкин. Агар чет эл разведкаси ёллаган Узбекистон Республикаси фукароси купорувчиликни содир этганда, унинг харакатларини жиноятлар мажмуи: давлатга хоинлик килиш ва купорувчилик билан, яъни ЖК 157 – ва 161 – моддалари буйича квалификация килиш лозим.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling