I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet120/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

ЖОСУСЛИК (ЖКнинг160-моддаси.)
Жосусликни бевосита объекти булиб Узбекистон Республикаси суверентети, худудий дахлсизлиги, хафсизлиги мудофаа салохияти, иктисодиёти асослари хизмат килади. Жосусликнинг асоси давлат сирларини ташкил килувчи маълумотлар ёки Узбекистон Республикаси ташки хавфсизлигига зарар етказиш учун кулланилиши мумкин булган давлат сирларини ташкил килувчи маълумотлардан ташкари бошка маълумотлар хисобланади.
«Давлат сирлари » тушунчаси хакида ЖК нинг 157-моддаси шархига каранг.
Бошка маълумолар деганда хорижий давлат разведкасини кизиктирувчи лекин давлат сирини ташкил килмайдиган (масалан маълумотлар йуллари булинмаларининг чизмалари (фото суратлари); аник бир шахсни тавсифловчи маълумотлар; маълум худуднинг тупроги, сувидан намуналар ва шу каби малумотлар;
Махфий маълумотларни етказиш турли йуллар билан амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун махсус таёрланган, шифрланган ёзувлар, махфий ёзувлар ва бошкалардан фойдаланишади. Маълумотлар бевосита чет давлат вакиллари, унинг разведкаси ва воситачиларига етказилиши мумкин. Маълумотлар давлат сирини ташкил этиши зарурдир. Чет эл разведкаси топшириги билан тупланадиган барча бошка маълумотлар жосуслик учун буладиган жавобгарликни истисно этади.
Жосуслик объектив томондан турли йуллар: уз хизматига кура махфий маълумотларга эга шахсдан мазкур маълумотларни угирлаш, хужжатлар ёки буюмлардан фотография йули билан нусха олиш, уни угирлаш (андазалар, кисмлар, мурувватлар, асбоблар ва х.к.з), махфий маълумотларни биладиган кишилар билан уларнинг маълумотларини олиш учун мулокотда булиш, лакмалиги, жорий матбуотдаги маълумотдан фойдаланиш ва бошкалар билан етказилиши мумкин.
«хорижий давлат », «хорижий ташкилот», «агентлик» (ёки ««хорижий давлат ёки хорижий ташкилотларнинг вакиллари») тушунчалари хакида ЖК нинг 157-моддаси шархига каранг.
Жосусликнинг иккинчи куриниши булиб хорижий разведка хисобланади яъни хорижий давлат махсус хизматининг куринишлари – текширувчилик(жосуслик)фаолятини амалга оширишга давлат – хокимият ваколатига эга булган давлат органлари (органлар тизими) ёки давлат органларини алохида булинмалари хизмат килади.
Курилаётган модда маъносида етказиш давлат сирларини маълум килиш ёки Узбекистон Республикасига зарар етказиши мумкин булган бошка маълумотларни конунда курсатилган хорижий воситачиларга етказилиши тушунилади. Бундай хабар (малум килиш) огзаки, ёзма ёки кургазмали - намойишкорона тарзда ва исталган усул билан (кулдан кулга, воситачи оркали, ёзма маълумот, компъютер тармоги, видеокассета, телефон, радиоалока, яшириш жойи оркали) амалга оширилади.
Етказишнинг усуллари ва куринишлари жиноятнинг квалификациясига тасир кимайди.
«хорижий давлат, хорижий ташкилот, агентликларга давлат сирларини ташкил килувчи ёки хорижий давлат разведкаси топширигига биноан Узбекистон Республикасига карши куллаш учун бошка малумотларни етказиш куринишидаги жосуслик тегишли малумотларни эгасига етказиш вактидан бошлаб тамомланган жиноят хисобланади.
Давлат сирларини угирлаш узида миллий конунчилик билан ундан хабардор булиш чекланган маълумотларни туплашнинг махсус, узига хос куринишини ташкил килади маълумотларни йигишнинг бундай усули муасасалар, ташкилотлар корхоналардан ёки маълумотларга эга бошка шахслардан малум хужжатларни(хисобатлар режалар, чизмалар, технологик хариталарни ва бошкалар), буюмлар намуналари, махсус адабиётларнинг нусхалари ва бошкаларни угирлаб олишни ташкил килади.
Давлат сирларини угирлаш яширин ёки очикчасига, зурлик ишлатиб ёки ишлатмасдан содир этилиши мумкин. Давлат сирларини зурлик ишлатган холда угирлаш айбдор харакатларини ишнинг шароитидан келиб чикиб ва кулланилган зуравонликнинг тавсифига кура жиноятнинг хусуияти буйича квалификация килиш лозим.
Давлат сирларини угирлаш куринишидаги жосуслик, конунда курсатилган эгасига йетказиш максади билан содир етилган жосуслик айбдор томонидан хакикатда давлат сирларига эга булган вактидан бошлаб тамомланган жиноят хисобланади.
Давлат сирларини ёки Узбекистон Республикасига зарар етказиши мумкин булган бошка маълумотларни йигиш жосусликнинг аввалги икта куриниши каби угирлашдан ташкари, хар кандай усул билан маълумотларни топишдан ташкил топади. Йигишнинг бошка усуллари турлича булиши мумкин: шахсан маълумотларни йигиш (визуал кузатиш суратга олиш яширинча эшитиш хужатлардан нусха олиш ваш у кабилар); пулга сотиб олиш; бошка шахснинг хизматларидан «яширинча» фойдаланиш; маълумотни техник тармоклар оркали олиш; ва бошкалар давлат сирларини йигиш усуллари жосусликнинг квалификациясига тасир этмайди.
Давлат сирларини, Узбекистон Республикасига карши куллаш учун бошка малумотларни йигиш куринишидаги жосуслик, айбдор томонидан хакикатдан йигилганлиги ва кейинчалик уларни хорижий давлат, хорижий ташкилотлар ва уларнинг агентликларга етказиш максадини аникланган вактидан бошлаб тамомланган жиноят хисобланади.
Давлат сирларини ташкил килувчи маълумотларни саклаш – бу аник бир жисмоний ёки юридик шахсга тегишли булган бирор бир маконда ёки худудда, хамда уларнинг сакланишини таъминловчи бошка жойларда жойлашган маълумотларни узида саклаган моддий буюмга (етказувчи) эгалик килиш тушунилади. Шу билан бирга бу буюмни уша жойга сакловчининг узи жойлаштирганлиги ёки унинг розилиги билан бошка шахс томонидан олиб келинганлиги ахамиятсиздир. Бирок, белгиланган буюмни саклаш учун жой ёки худудни такдим этган шахс аввалдан, яъни улар етказилишидан олдин уларнинг давлат сирларини ташкил килишини билса, бу шахс хам жосуслик учун жавобгарликка иштирокчилик белгиси буйича тортилиши лозим.
Бизнинг нуктаи назаримиздан, саклаш каби шунингдек, жосусликнинг бошка куринишлари мавжудлигида содир этилган давлат сирларини ташкил килувчи маълумотларни олиб утиш (олиб бориш)ни хам квалификация килиш лозим.
Олиб утиш (Олиб бориш)- бу давлат сирларини ташкил килувчи маълумотларни модди й сакловчисини бир жойдан иккинчи жойга шахсан одам оркали хар кандай транспорт ёрдамида, олиб утилаётган буюмнинг утказилиш усули ва саклаш жойидан катъий назар кучирилишидир.
Юборилиш – бу маълумотларни бир жойдан иккинчи жойга почта ёки юк оркали атайлаб хамда хайвонларни ёки кушларни куллаган холда (итлар, дельфинлар ёки мактубчи кабутарлар ва бошкалар) жунатишдир. Олиб утишдан фаркли уларок жунатиш айбдорнинг бевосита иштрокисиз амалга оширилади.
Давлат сирларини, Узбекистон Республикасига карши куллаш учун бошка малумотларни саклаш куринишидаги жосуслик, айбдор томонидан хакикатдан саклаганлиги ва кейинчалик уларни хорижий давлат, хорижий ташкилотлар ва уларнинг агентликларга етказиш максадини аникланган вактидан бошлаб тамомланган жиноят хисобланади.
Субъектив томондан жосуслик хамиша касдни такозо килади. Давлат сирларидан иборат булган маълумотларни чет давлат ташкилотига ёки уларнинг вакилларига эхтиётсизлик билан етказиш факат давлат сирларини ошкор этиш жиноят таркибини ташкил этиш мумкин (ЖК 162-моддаси). Жосуслик хамиша тугри касд билан содир этилади. Бундай айбдор чет давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказганлигини билади ва мазкур килмишни истайди.
Жосусликнинг субъекти 16-ёшга тулган, хорижий давлат фукароси ёки фукароси булмаган шахс.
Жосуслик жиноятига, шахснинг тегишли шартларга риоя килганида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод килиниши хам кулланилади.
ЖК нинг160-моддаси 2 – кисмида белгиланганидек: «чет эл разведкаси билан хамкорлик килишга жалб килинган шахс, башарти узига юклатилган топширикни бажариш юзасидан хеч кандай харакат содир этмасдан, бу хакда уз ихтиёри билан хокимят органларига хабар берса, жавобгарликдан озод килинади».
ЖК нинг 160 – моддаси 3 – кисмига биноан: «узининг жиноий фаолятини ихтиёрий равишда тухтатган ва килмиши тугрисида хокимият органларига маълум килиб, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган шахс, башарти, давлат учун келиб чикиши мумкин булган огир окибатларнинг олди олинган булса, жазодан озод килинади.»
Давлат учун келиб чикиши мумкин булган огир окибатлар деганда Узбекистон Республикаси суверенитетига, худудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салохиятига, иктисодётига зарарнинг етказилишини тушуниш лозим.
Рагбатлантирувчи меъёрлар хакида туликрок ЖК нинг 157моддаси 2 хамда 3 – кисимлари шархига каранг.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling