I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
Бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли
бўлган усулда қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси 2-қисми «д» банди) Одам ўлдиришнинг ушбу тури содир этилганида айбдорнинг қасди бир кишини ҳаётидан маҳрум этишга қаратилган бўлади, аммо айбдор қилмишни содир этаётганида бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавф туғилади. Жиноятни бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда қасддан одам ўлдириш, деб квалификация қилиш учун айбдорнинг шахсни ҳаётдан маҳрум қилиш учун қўллаётган усули бошқа шахсларнинг ҳаётига хавф туғдиришини англаганини аниқлаш лозим. Кўпинча ушбу турда одам ўлдириш усули жиноят қуролининг хусусияти билан аниқланади. Одам ўлдиришни ЖК 97-модда 2-қисми «д» банди билан квалификация қилиш учун жиноятнинг содир этиш усулини аниқлаш зарур. Бундай усулга: кўпчиликка, тураржойда, транспортда ёки одамлар тўпланиб турган жойда тартибсиз равишда ўқ узиш, портлатиш, одамлар бор бўлган уйни ёқиб юбориш натижасида одам ўлдириш, қудуқдаги сувни заҳарлаш ва ҳоказолар киради. Аммо одам ўлдириш усулининг хавфлилиги мавҳум (абстракт) эмас, балки содир этилган жиноятнинг аниқ ҳолатидан келиб чиққан ҳолда аниқ баҳоланмоғи лозим. Масалан, ҳеч ким бўлмаган жойда шахсни портлатиш ёки транспорт воситаси билан босиб кетиш натижасида ҳаётидан маҳрум қилганлик ЖК 97-модда 2-қисми «д» банди билан квалификация қилинмайди, чунки бу ҳолатларда айбдорнинг хатти-ҳаракати бошқа шахсларнинг ҳаёти учун реал хавф туғдирмайди. Ҳақиқатан ҳам бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавф мавжуд бўлганида ва шу шароитда бошқаларни ҳаётидан маҳрум қилиш мумкинлиги кўриниб турганидагина ЖК 97-моддаси 2-қисми «д» банди бўйича жавобгарлик вужудга келади. Қасддан одам ўлдиришни бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда содир этилган, деб топиш учун айбдорнинг ўзи танлаган усул нафақат бир кишининг, балки бошқаларнинг ҳаёти учун ҳам хавфли эканлигини англаганлигини аниқлаш зарур бўлади. Кўп шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда одам ўлдириш вақтида бошқа шахсларга жароҳат етказилган бўлса, қилмиш жиноятларнинг жами бўйича ЖКнинг баданга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланган моддалари билан ҳам квалификация қилинади. Агар жиноят натижасида бошқа шахслар ҳам ўлган бўлса, айбдор эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдирганлик учун жавобгарлик белгиланган моддаларнинг жами бўйича жавобгар бўлади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling