I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet21/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Физиологик аффект – қисқа муддатли, аммо жўшқин ҳис-туйғули ҳаяжонланиш, очиқдан-очиқ, қисқа муддатга тутақиб кетиш ва айни чоғда – ниҳоятда кучли, шиддатли кечинма, қаттиқ ғазабланишга айланиб кетувчи жаҳл, ваҳимага айланиб кетувчи қўрқув, чорасизлик даражасидаги қайғу бўлиб, бунинг натижасида айбдор ўз ҳаракатларини назорат қилиш имкониятини ва уларни идора қилиш қобилиятини қисқа муддатга йўқотади.
Одам физиологик аффект ҳолатида ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олади, нима қилаётганини тушунади, бироқ ўз ҳаракатларини идора қилиш қобилияти бўшашиб, ўзини тўла идора қила олмайди. Шахс ана шу қобилиятини тўла йўқотган ҳолларда, у патологик аффект ҳолатида бўлади, бу шахсни ақли норасо деб топиш учун шарт-шароит вужудга келади.
Аффектнинг тўсатдан рўй бериши – жабрланувчининг ғайриқонуний зўрлиги ёки оғир ҳақорати ёхуд бошқа ҳаракатларига жавобан шахс руҳий тинч ҳолатининг жўшқин ҳис-туйғули ҳаяжонланишга, портлашга ўтиши физиологик хусусиятдир.
Тўсатдан рўй беришлик аломатини тор маънода тушунмаслик керак. Аксарият ҳолларда айбдор кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида уни дарҳол рўёбга чиқаради, яъни жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган бирор-бир ҳаракатни содир этади. Физиологик аффектнинг юзага келиши ва унинг рўёбга чиқарилиши ўртасида вақт бўйича узилиш бўлмаслиги лозим. Бироқ, шу билан бир вақт­да, агар жабрланувчини ўлдириш ғайриқонуний қилмиш содир этилган пайтдан эътиборан қанчадир вақт ўтиб содир этилса, лекин бу ҳолат жабрланувчининг ўша қилмиши туфайли юзага келган бўлса, бундай ўлдиришни кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида содир этилган одам ўлдириш деб ҳисоблаш керак бўлади. Масалан, айбдор аёлнинг номусига тегади ва яширинади, аёл буни эрига айтиб беради, эри жиноят содир этилган жойга югуради, аммо жиноятчини топмайди. Муайян вақт ўтиб, хотин тасодифан тажовузкорни учратиб қолади ва бу ҳақда эрига айтади, эрида кучли руҳий ҳаяжонланиш пайдо бўлади ва тажовузкорни ўлдириб қўяди.
Аффектнинг психологлар ва психиатрлар аниқлашлари мумкин бўлган ўзига хос аломатлари мавжуд. Шу муносабат билан, психолого-психиатрик экспертиза ўтказилиши шарт. Экспертларнинг хулосаси суд томонида иш бўйича бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланади.
Айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 98-моддаси билан квалификация қилиш учун кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолати қуйидагилар натижасида юз берган бўлиши зарур:
1) жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат;
2) ёхуд жабрланувчининг бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли.
Зўрлик жисмоний ёки руҳий бўлиши мумкин.
NOTA BENE!

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling