I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши


Download 1.56 Mb.
bet24/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

5-§. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши
(ЎзР ЖК 99-моддаси)
Бу жиноят турининг объекти чақалоқнинг ҳаётини сақлаш борасидаги ижтимоий алолқалардир. Шундан келиб чиқадики, жабирланувчи фақатгина чақалоқ бўлиши мумкин. Одатда, чақалоқлик деб боланинг бошланиш ва она қорнидан чиқиб ҳаётга кўники вақтидан то 4 ёшлигигача ҳисобланади1. Суд – тиббий назарида, чақалоқлик жуда қисқа вақтдир; чақалоқ деб туғилгандан сўнг 1соатгача яшаган гўдак ҳисобланади2.
Объектив томондан жиноят онанинг ўз чақалоғини туғиш пайтида ёки бевосита туққан ҳамон қасддан ўлдиришидан иборатдир.
Одам ўлдиришнинг бу тури жазони енгиллаштирувчи ҳолатларда одам ўлдириш жумласига киради, чунки жиноят туғаётган аёлнинг туғиш пайтидаги ёки бевосита туғишдан кейинги алоҳида руҳий-жисмоний ҳолати натижасида содир этилади. Бундай ҳолат туғиш пайтидаги оғриқлар, азият туфайли пайдо бўлиши ва бу кўзи ёриётган аёлда чақалоққа нисбатан салбий туйғуни келтириб чиқариши мумкин. Ёхуд бу исталмаган (номусга тегиш натижасида ҳомиладор бўлиш ёки уйланишга ваъда қилиб алдаб кетиш) туғиш бўлиши мумкин. Чақалоқ танасининг бирон-бир аъзоси она қорнидан чиққан пайтда ёки у тўла туғилиб бўлгандан сўнг онанинг уни ўлдирганлиги ЎзР ЖК 99-моддаси билан квалификация қилиниши лозим.
Ўлдириш актив ҳараклар билан (масалан, қаттак шикаст етказиш, чўктириш, буғиш) ва харакатсизлик (масалан, овқат бермаслик) билан содир этиш мумкин.
Онанинг махсус руҳий ҳолати енгиллаштириш ҳолат деб фақатгина маълум бир вақтда хисобланиши мумкин: туғиш жараёнида ёки туғиб булгандан сғнг, яъни чақалоқнинг бирор бир тана қисмининг она қорнидан чиқиш пайтида ёки бутунлай чиқиб бўлгандан сўнг. Бундай ҳолда суд-тиббий назарияси ҳисобга олинади.
Агар она ўз чақалоғини туғишдан сўнг муайян вақт ўтгач, туғиш жараёнида аёл бошдан кечирадиган алоҳида руҳий-жисмоний ҳолат ўтиб кетганидан кейин ўлдирса, унинг қилмиши содир этиш мотивини ҳисобга олган ҳолда ЎзР ЖК 97-моддаси билан одам ўлдириш, деб квалификация қилинади. Шундай қилиб, бундай қилмиш юридик баҳоланганда вақт фактори инобатга олиниши шарт.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling