I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”


Корпоратив бошқарувнинг америка тизими


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1568308
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48
Bog'liq
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)

Корпоратив бошқарувнинг америка тизими 
Корпоратив бошқарувнинг америка тизими хусусиятлари АҚШда 
акциядорлик мулкчиликнинг хусусиятларига бевосита боғлиқдир. Хусусан, 
америка корпорацияларига бошқа инвесторлардан кўра ўз таъсирини кучлироқ 
ўтказа оладиган йирик инвесторларнинг йўқлиги хосдир.
Америка корпорацияларининг акциядорлик капитали юқори даражада 
кичик пакетларга тарқаб кетган бўлиб, АҚШ корпорациялари аксариятининг 
реестрларида умумий капиталнинг бир фоизидан ошиғига эгалик қилувчи 
бирорта хусусий шахс ёки институционал инвестор қайд қилинмаган. Натижада 
акциядорларнинг бирорта гуруҳи директорлар кенгашига аъзолик қилишга 
алоҳида даъвогар бўла олмайди. Иккинчи муҳим хусусият шундаки, хусусий 
шахсларга қарашли бўлмаган акцияларнинг кўпчилиги институционал 
инвесторлар – нафақа ва ўзаро ёрдам (пайчилик) фондлари қўлида 
жамлангандир. Бу инвесторлар қўлларида 50%дан ошиқ капитални жамлайди, 
кўпроқ молиявий менежер сифатида қатнашишга мойилроқ бўлиб, директорлар 
кенгаши ишида қатнашишга интилмайдилар ва одатда ўзлари йирик пакетга 
эгалик қилган компаниялар учун мулкчилик ҳуқуқидан келиб чиқадиган 
масъулиятни ўз зиммаларига олишдан ўзларини олиб қочадилар. 
Акциядорлик капиталининг майдалангани бир мулкдордан иккинчисига 
акцияларнинг ўтишини осонлаштиради. Майда акциядор ўзига қарашли 
акцияларни сотиш ҳақида қарорни нисбатан осон қабул қилиши мумкин, 
аксинча йирик акциядор учун пакетнинг сотилиши одатда стратегик 
режаларнинг ўзгаришидан далолат бериши ва сотиладиган акцияларнинг курс 
қиймати тушиб кетиши оқибатида (бозордаги таклифнинг ортиб кетиши 
сабабли) йўқотишларга олиб келиши мумкин.
 
 
Корпоратив тузилма 
тайинлайди ва назорат қилади 
Бошқаради 
Директорлар кенгаши (кузатувчилар) 
Лавозимдаги шахслар (бошқарувчилар) 
Акциядорлар 
Кредиторлар 
Сайлайди 
Эгалик қилади 


32 
 
8-расм. Корпоратив бошқарувнинг инглиз-америка модели 
Америка қимматли қоғозлар бозорининг юқори самаралилиги ва 
ликвидлиги билан ажралиб туриши майда инвесторлар учун пакетларни сотиш 
ишини тез ва техник жиҳатдан осон амалга ошадиган қилиб қўяди. 
Компанияларнинг қўшилиши, қўшиб олиниши, эгалланиб олиниши ва сотиб 
олинишлари америка фонд бозорининг кенг тарқалган амалиёти бўлиб, бу эса 
фонд бозорини акциядорлар томонидан менежерлар фаолиятини назорат 
қилишнинг жуда самарали ва осон амалга оширишга имкон берувчи қуроли 
қилиб қўяди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling