Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда-сотишдан олинган соф тушум
билан сотилган маісулотнинг ишлаб чиєариш таннархи ўртасидаги тафовут.
Молия саноат гуруҳлари (МГС)- МГС ташкил этиш ҳақида
шартнома
имзолаган, юридик шахс ҳуқуқига эга хўжалик субъектлари мажмуи. Товар ва
хизматлар ишлаб чиқариш соҳасида амал қилувчи
структуралар ва молиявий
структура мавжуд бўлиши шарт. Давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Мажоритар акциядор –компания устидан назорат қилиш
учун йирик
акциялар пакети эгалари.
109
Миноритар акциядор - компания тижорат ва сиёсий масалаларини ҳал
этишда етарсиз акциялар пакетига эга шахслар.
"Олтин акция" - бу айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат
иштирокининг махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик ахамиятга эга бўлган давлат
корхоналари хусусийлаштирилаётганда ёки
акциядорлик жамиятларининг
давлат акция пакетлари хусусий мулк этиб реализация қилинаётганда
Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорига асосан жорий қилинади ва
мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари химоя қилинишини таъминлайди.
Синдикат-бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарининг ўз
маҳсулотларини ягона савдо тармоғи орқали сотишни ташкил этиш мақсадида
тузилган корпоратив бирлашма.
Трест- Турли ташкилотлар умумий ишлаб чиқариш
мажмуига
бирлашадиган ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган бирлашма.Бунда улар
акциялар назорат пакетини ёки ишонч асосидаги шартномани ишонч асосидаги
кенгашга бериб, юридик, ишлаб чиқариш ва тижорат мустақиллигини
йўқотади.
Хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар) – бу
асосий
фаолиятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган
даромадлар ва минус зарарлар.
Холдинг-Бош корхоналарнинг акциялар назора пакетига эга бўлган ва
уларга нисбатан белгиланган функцияларни бажарувчи хўжалик
жамияти
шаклидаги юридик шахс (соф холдинг, маъмурий холдинг, молиявий холдинг
ва ҳ.к.)