I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”


 Рақобатни ривожлантиришнинг хориж тажрибасини Ўзбекистонда


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1568308
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48
Bog'liq
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)

3. Рақобатни ривожлантиришнинг хориж тажрибасини Ўзбекистонда 
қўллаш истиқболлари.
Бугунги кунда мамнуният билан таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон ва 
ривожланган капиталистик мамлакатлар ўртасида одатдагидек мавжуд бўлган 
рақобатчилик назарияси ва амалиёти соҳасидаги тафовут ҳеч бўлмаса чуқурлашиб 
кетишдан тўхтади. Бозор муносабатларига ҳақиқий ўтиш бу масалага объектив 
тарзда жиддий муносабатда бўлишни тақозо этди.
Рақобатнинг ижобий томонлари яққол кўриниб турибди. Рақобат устун бўлган 
бозорда ишлаб чиқарувчи корхоналар фойдани кўпайтириш учун ўз ишлаб 
чиқариш харажатларини доимий равишда пасайтириб келишга интилишади. 
Бунинг натижасида унумдорлик ошади, харажатлар камаяди ва компаниялар 
нархларни пасайтириш имкониятига эга бўлишади. Рақобат шунингдек ишлаб 
чиқарувчи корхоналарни ўз товарлари сифатини яхшилаб боришга ҳамда таклиф 
қилинаётган товар ва хизматларнинг хилма-хиллигини доимо ошириб боришга 
ундайди. Шундай тарзда, ишлаб чиқарувчи корхоналар юқори сифатли товар ва 
хизматлар паст нархини таклиф қилиб, уларнинг ассортиментини кенгайтириш 
ва ошириш орқали рақобатчилар билан бозордаги харидорлар учун доимий 
равишда курашишга мажбур бўлади. Бундан истеъмолчи ҳам ютади. Бироқ, 
амалиёт кўрсатишича, Ўзбекистондаги кўпгина корхоналар рақобат курашини 
фаол олиб боришга ҳали тайёр эмас. Нархларни либераллаштириш ҳамда 
инфляцияни ошиши шароитида саноат оғир аҳволга тушиб қолди.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган товарларнинг рақобатбардошлиги 
муаммоси илгари ҳам, ҳозир ҳам жиддий муаммолигича қолмоқда, шунинг 
учун киритилаётган товарларни назорат қилишга ҳамда мамлакатдаги ишлаб 
чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган чуқур ўйланган ва тўғри
давлат сиёсати талаб этилади.
Шунга қарамасдан, оқир молиявий аҳволдан чиқиш истъмолчилар 
эҳтиёжларига қаратилган фақатгина рақобатбардош ишлаб чиқаришни яратиш 
йўлида бўлиши мумкин. Бунда рақобат нобарқарорлаштириш омили эмас
балки миллий ишлаб чиқаришни яшаб кетиш учун шарт бўлиб хизмат қилади.
Рақобат бизнинг иқтисодиётимизга кўпгина ижобий жиҳатларни олиб 
келди. Мукаммал рақобат назарияси Ўзбекистондаги воқеликдан унчалик 
узоқда эмас. Бунга мамлакатимизда кичик бизнеснинг ривожланиши ва унинг 
қийинчиликларга қарамасдан тез суръат билан кчайиб бориши далда белмоқда.
Мамлакатимизда кўпгина тоифадаги истеъмол товарлари асосан ҳатто 
кичик эмас, балки миллионлаб энг кичик, яъни микрокорхоналар томонидан 
киритилади. Худди шунингдек, фақатгина Ўзбекистонда хусусий шахсларга 
қурилиш ва хонадонларни таъмирлаш билан жуда кичик бўлган бригада-
фирмалар шуғулланади.
Барча майда улгуржи савдогарларни тахминан бир хил маҳсулотлар, бозор 
ҳажмига нисбатан бизнеснинг жуда кичик миқёси, сотувчиларнинг кўплиги 


92 
бирлаштиради, яъни бунда мукаммал рақобатга қўйилган талабларнинг кўпи 
мавжуд бўлади. Улар учун бзорда шаклланган нархни шундайлигича қабул 
қилиш зарурияти ҳам муқаррар. Кичик бизнес соҳасида мукаммал рақобатнинг 
мезони Ўзбекистонда кўп ҳолларда бажарилади.
Шундай қилиб, мукаммал рақобатга яқин бўлган шароитлар янги хусусий 
бизнес устун бўлган иқтисодиётнинг кўпгина тармоқларида мавжуд.
Хусусийлаштирилган корхоналар устун бўлган тармоқлардага мутлақо 
ўзгача аҳвол кузатилади. Иқтисодиётнинг ушбу тармоқлари одатда юқори 
даражада монополлашган бўлади.
Монополлашув даражасининг юқорилиги ва унинг иқтисодиётга кескин 
салбий таъсири мамлакатимизда монополияга қарши сиёсатни ўтказилишини 
тақозо этади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда монополиядан чиқаришни амалга 
ошириш, яъни монополия ўрнатилган иқтисодиёт тармоқларини тубдан 
камайтириш талаб этилади.
Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича давлат сиёсати ва 
Ўзбекистон бозорларида рақобатни ривожлантиришнинг мақсади иқтисодий 
жараёнларини бозорда тартибга солиш асосида ижтимоий ишлаб чиқаришнинг 
самарадорлигини ошириш ҳисобланди.
Дастурнинг асосий вазифаси рақобатни ривожлантириш ҳисобланади. 
Ушбу ҳолатлар шундан далолат берадики, Ўзбекистонда ҳар доим равон 
бўлмаса ҳам, рақобат бозори тобора шаклланиб бормоқда, бу эса, шубҳасиз, 
ривожланаётган бозор муносабатларнинг муҳим тоифаси бўлиб ҳисобланади. 
Монополиядан чиқаришнинг икки йўли мавжуд: 
- хорижий рақобат – ушбу усул эҳтимол миллий монополизмга қарши 
берилган энг таъсирчан ва самарали зарбадир. Бозорда монопол корхонанинг 
маҳсулоти олдида сифат ва нарх борасида ундан устун бўлган бошқа маҳсулот 
бўлса, ушбу корхонанинг монополияни суиистеъмол қилишга қаратилган барча 
ҳаракатлари пучга чиқади. Монопол корхона бозорда сиқилиб кетиш ҳолига 
тушмаслик тўғрисида қайғуришга мажбур бўлади.
Бироқ, муаммо шундаки, ўйламай олиб борилган валюта ва божхона 
сиёсати туфайли, импорт рақобати кўпгина ҳолларда жуда кучли бўлиб чиқди. 
Бундай сиёсат монополияни суиистеъмол қилиш ҳаракатларини чеклаш ўрнига 
ҳақиқатда саноатнинг бутун тармоқларини йўқотди.
Равшанки, бундай жуда кучли таъсир этувчи усулни қўллаш эҳтиёткорлик 
билан амалга оширилиши керак. Импорт товарлари, шубҳасиз, Ўзбекистон 
бозорида мавжуд бўлиши керакки, бундай ҳолат биздаги монопол корхоналар 
учун реал хавф туғдирсин, лекин, шу билан бирга, улар миллий корхоналарни 
оммавий тугатишга сабабчи бўлмаслиги керак.
- монопол корхоналар билан рақобатлаша оладиган янги корхоналарни 
яратиш – барча муносабатларда афзал бўлган усул. Бундай усул монополияни 
бартараф этади ва шу билан монополистни корхона сифатида йўқотмайди. 
Бундан ташқари, янги корхоналар – ҳар доим ишлаб чиқаришни ўсиши ва янги 
иш ўринларини пайдо бўлишидир.
Бунда муаммо шундан иборатки, ҳозирги шароитларда бу усулни амалга 
ошириш мушкул. Иқтисодий инқироз туфайли Ўзбекистонда янги 


93 
корхоналарни яратишга инвестиция қилишга тайёр бўлган миллий ва хорижий 
компаниялар кам. Шунга қарамай, ҳатто инқирозли шароитларда давлатнинг 
энг истиқболли инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ишлари бу 
муносабатда олиб бориладиган муайян ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон иқтисодиётининг бозор ислоҳотлари жараёнига кириши ишлаб 
чиқаришни концентрацияси ва ихтисослашувининг жуда юқори даражаси, 
кўпгина товар бозорларида рақобатнинг бўлмаслиги пайтида содир бўлди, бу 
эса марказлашган режалаштириш ҳамда ишлаб чиқариш миқёсида иқтисод 
самарасини қайта баҳолашнинг оқибати эди. Иқтисодиётни либераллаштириш 
ва хусусийлаштириш асосий монопол тузилмаларни жиддий ўзгартиришга олиб 
келмади.
Хусусий сектор, яъни давлатга алоқадор бўлмаган ва йирик корпорациялар 
структурасига кирадиган тижорат ташкилотлари асосан савдо ва хизматлар 
соҳасида янги кичик корхоналарни яратиш ҳисобидан ривожланиб борди, бу 
эса ишлаб чиқариш сектори структурасини ўзгартирмади. Шу билан бирга, 
хусусийлаштирилган корхоналарнинг монопол мавқеи сақланиб қолди.
Муваффақиятли ишлаб турган тадбиркорларнинг рақобат устунлигини 
тўла даражада намоён қилишга имкон бермайдиган иқтисодий инқироз 
корхоналар фаолиятига ва уларнинг иқтисодий стратегиясига таъсир кўрсатди. 
Бундай шароитларда аксарият, айниқса бозорда устунлик қиладиган 
корхоналарнинг фаолияти ишлаб чиқаришни пасайиши шароитида керакли 
даромадларни олиш учун бирон-бир жиддий стратегик ўзгаришларни амалга 
оширмасдан оддийгина нархни ошириш билан характерланади.
Рақобатни ривожлантиришнинг хориж тажрибаси асосида Ўзбекистонда 
рақобатнинг қуйидаги истиқболли хусусиятларига эришиш мумкин:
- рақобат соҳасида ва жаҳон бозорида миллий маҳсулотларнинг 
рақобатбардошлигини ошириш бўйича таъсирчан ва пухта ўйланган давлат 
сиёсатини олиб бориш;
- ички бозорда импорт товарларига нисбатан давлатнинг қаттиқ 
протекционистик сиёсатини камайтириш (импорт божларини пасайтириш 
орқали); 
- жаҳон бозорига фақатгина хом-ашёни экспортга чиқариш эмас, балки 
тайёр маҳсулотни ҳам экспортга чиқариш;
- мамлакат халқ хўжалигининг аксарият саноат ишлаб чиқариш 
тармоқларидаги технологияларни янгилаш;
- мамлакат халқ хўжалигининг кўпгина йирик корхоналарида ишлаб 
чиқариш концентрациясини иқтисодий мувофиқлик даражасига етказиш (бунда 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга пастроқ нархлар қўйилади ва уларнинг 
рақобатбардошлиги ошади).

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling