Мураккаб иқлим шароитларда автомобиль йўлларини лойиҳалаш режа


Download 0.84 Mb.
Sana13.11.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1770089

Мураккаб иқлим шароитларда автомобиль йўлларини лойиҳалаш
РЕЖА:
  • Ботқоқликларнинг хосил бўлиши, тасифи ва турлари
  • Ботқоқланган худудларда йўл ўтказиш.
  • Ботқоқликларда йўл пойи конструкцияси
  • Сўғориладиган ерларда йўл пойини ва қундаланг кесимларни лойихалаш

ЎҚУВ КЎРГАЗМАЛИ МАТЕРИАЛЛАР
Мураккаб табиий шароитлар
Боткокли жойлар жойлар
Карсли жойлар
Тоғли жойлар
Қурқоқчил ҳудудлар
Сержар жойлар
Суньий суғориладиган ҳудудлар
Шўрланган ҳудудлар
Қумли ҳудудлар
1. Бодқоқликлар деб ер сиртининг ортиқча намланган жойларга айтилади, бу жойларда йўлнинг катта қисмида сув туриб қолади. Нам севар ботқоқлик ўсимликларининг хаво кириши қийинлашганида ва нам кўп бўлганида чала чириган қолдиқлари торф ётқизиғи хосил қилади. Юза сувлар туриб қолган ёки мунтазам равишда ўта намланиши содир бўлиб турадиган, бироқ торф қоплами бўлмаган ёки қалинлиги 30 см дан кам бўлган жойлар ботқоқланган жойлар деб аталади.
Жойлашув шароитларига ва сув билан таъмин-ланишига қараб, юқорида ва пастликда жойлашган ботқоқликлар бўлиди. Юқорида жойлашган ботқоқ-ликлар атмосфера ёғин-сочинлари нишаби кичик сув айиргич жойларда туриб қолганида хосил бўлади. Улар бутун қалинлиги бўйича торфдан иборат бўлади. Расм-1

2. Ботқоқланган худудларда йўл ўтказиш.

2. Ботқоқланган худудларда йўл ўтказиш.

Ботқоқлик орқали йўл қуриш одатдаги шароитлардагига қараганда қимматга тушади. Шунинг учун хамма вақт, агар бу йўлнинг анча узайишига ва эгри-бугри бўлишига сабаб бўлмаса, ботқоқликни айланиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Ботқоқликни унинг тор ва саёз жойида, сув оқимига перпендикуляр йўналишда кесиб ўтиш зарур.


3. Ботқоқликларда йўл пойи конструкцияси
Йўл пойининг конструкциялари йўл тоифаси, ботқоқликларнинг чуқурлиги, торфнинг тури ва зичлиги, шунингдек, қуриладиган йўл тўшамасининг капиталлигига қараб белгиланади.
Йўл қурилишида энг ишончлиси, бироқ қимматга тушадигани ботқоқликнинг мустахкам минерал тубида қуриладиган кўтармалардир. Уларни капитал ва такомиллаштирилган, енгиллаштирилган қопламалар билан чуқурлиги 2м гача бўлган ботқоқликларда қурилади.
Ботқоқликлардаги кўтармаларга, одатда, зах қочирувчи грунтлар тўкилади. Агар қурилиш райинида бундай гурунтлар бўлмаса ёки уларни узоқдан ташиб келтириладиган бўлса, кўтармаларда лойли грунтлардан фойдаланишга рухсат берилади, бунда қурилиш ташкилотига бу грунтларни қуруқ котлованга тўкади ва шиббалайди деган шарт қўйилади.
Ботқоқликларда сунъий иншоотлар турини танлашда кўприклар маъқул кўрилади. Уларни ботқоқ четига жойлаштириш мақсадга мувофиқдир, бу таянчлар қуриш, қолиш йўлларида кўтармалар қуриш ишларини камайтиради ва соддалаштиради.
Сув учун келиш ўзанлари қазилади
4. Сунъий суғориш худудларида йўлларнинг кўндаланг кесимлари
Унумдор ерлар сунъий суғориш ҳудудларида қишлоқ хўжалиги учун жуда катта аҳамиятга эга ва уларни йўл қуриш учун ажратиш, айниқса у алмашлаб экишнинг бузилиши ва суғориш тизимларини қайта қуриш билан боғлиқ бўлса, жуда катта эътибор билан асослашни талаб этади.
Бу ҳолда ён резервлар қазишнинг иложи бўлмайди ва кўтарма ташиб келтириладиган грунт билан кўтарилади.
Сунъий суғориш ҳудудларида сизот сувлари баланд туради. Шунинг учун сунъий суғориш ҳудудларида автомобил йўлларини сув айирғичлар бўйича ва жойнинг суғориладиган далаларидан юқорида жойлашган участкаларида ўтказиш мақсадга энг мувофиқдир, сувни четлатиш қийин бўлган текис участкаларда йўлни, агар уларнинг йўналиши мос келса, ишлаб турган очиқ коллекторлар-зовурлар бўйлаб ўтказиш зарур. Бунда кўтарма этагидан ёки ён ариқ четидан канал четигача бўлган масофа камида 4 м бўлиши керак.
Сўғориладиган ерларда йўл пойини ва қундаланг кесимларни лойихалаш.
Сизот сувларининг қишки-бахорги сув сатхлари.
Ер усти сувларини 30 сут. дан қам еки кўп туриши.
Йўл пойи сўв-иссиқлик режим ига суғориш тизимини таъси рини хисобга.
Кўндаланг кесимни йпиқ зовурлар ва коллекторлар бўйлаб лойихалаш.
Кўндаланг кесимни магис трал каналлар буйлаб лойихалаш.
Кўндаланг кесимни очиқ коллекторлар бўйлаб лойихалаш.
Сўғориладиган ерларда йўл пойини ва қундаланг кесимларни лойихалаш
Суғориш тизимининг схемаси
1-дарё; 2-тўғон; 3-сув олиш иншооти; 4-магистрал канал; 5-тақсимлаш каналлари; 6-вақтинчалик суғориш каналлари; 7-сув чиқариш эгатлари; 8-суғориш эгатлари; 9-сув йиғиш каналлари; 10-йўл бўйича экилган дарахт (бута)лар.
а-ёпиқ зовурлар ва коллекторлар бўйлаб; б-магистрал ариқлар бўйлаб;
в-очиқ коллекторлар бўйлаб; 1-ажратилган жой чегараси; 2-ўсимлик грунтининг олиб ташланадиган қатлами; 3-йўл тўшамаси пастининг ҳисобий кўтарилиши; 4-сизот сувларининг зовурлар ёки ариқлар билан пасайтирилган сатхи; 5-қувурсимон зовурлар-коллекторлар; 6-суғориш тизими қурилганига қадар сизот сувларининг энг баланд сатхи; 7-сизот сувларининг энг кўп сизадиган сатхи
Сунъий суғориш худудларида йўлларнинг кўндаланг кесимлари

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ


Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling