I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Давлат органларининг тушунчаси ва белгилари, тизими


Download 0.81 Mb.
bet30/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Давлат органларининг тушунчаси ва белгилари, тизими.

Давлат механизми тузилишидаги бошлангич ва мухим элемент булиб давлат органи хисобланади.


Давлат органи - бу давлат аппаратининг мустакил булиммаларидан бири булиб, конунда белгиланган тартибда яратилади, тузилишига хамда маълум ваколатларга эга.Бу органларнинг тушунчаси ва белгиларини очиб бериш давлат механизми тугрисидаги булиммаларни чукуррок урганишга ёрдам беради.
Хеч кайси давлат органи нисбий мустакилликка эга булган давлат аппаратининг бир кисми хамда тузилиши жихатидан узига хос звено булиб куйидаги асосий белгиларга эгадир:

      1. маълум сохаларда давлатнинг номидан унинг вазифалари ва функцияларини амалга оширади, давлат аппаратида узининг урнига эга ва унинг бошка кисмлари (звенолари) билан мустахкам боглангандир;

      2. давлат органи давлат хизматлари таркибидан иборат булиб, уз навбатида улар узаро ва давлат органи билан хукукий муносабатда буладилар, яъни давлатва шахсий таркибнинг хукукий алокасини урнатади.Давлат хизматчиларининг хукук ва вазифалари конун томонидан белгиланади ва уларнинг хукукий статус (ваколат) лари таъминланади.Улар томонидан фойдаланиладиган ваколат доираси хажми ва тартиби хам конун томонидан урнатилади хамда лавозимлик коидалари (инструкция), штат жадавалларида конкретлаштирилади;

      3. хизмат турларига ва шахсий таркиб сонига караб маълум ички тузилишга эга;

      4. давлат органинингмухим белгиларидан бири, унинг маълум мазмун ва хажмга эга булган ваколатли (хокимлик) компетенциясининг мавжудлиги, яъни маълум вазифаларга, функцияларга, хукук ва мажбуриятларга эгалиги;

      5. уни давлат корхоналари ва муассасаларидан ажратиб турадиган хокимлик ваколатларига эга эканлиги.Бу ваколатлар куйидагиларда уз аксини топади:

        • бажарилиши шарт булган хукукий актларни чикариш мумкинлиги;

        • турлича усуллар ёрдамида, жумладан мажбурлов усулига асосланиб, давлат органлари хукукий актларининг бажарилиши таъминлаш.

          1. уларнинг конунларда белгиланган тартибда ташкил этилиши,уз компетенцияларини амалга ошириш учун моддий базага (иктисодий) эга эканлиги;

          2. фаолиятининг худудий масштаб (маълум доира) га эгалиги ва бошкалар.

Давлат оргонларининг (аппаратининг)ажралиб турадиган хусусиятларидан бири шундаки, ижро этувчига каратилган юридик актларни кабул килиши, ишонтириш, мажбурлов ва тарбия чораларини куриш; бу актларни бажаришни таъминлашга каратилган рагбатлантириш йулларини куллаши; уларнинг тадбики буйича назоратни амалга оширишидадир.
давлат органлари бир-биридан шаклланиш манбаларига караб (бошлангич, хосилавий); фаолиятнинг худудий доирсига караб (республика, вилоят, махаллий уз-узини бошкариш); компетенция характерига караб ( умумий ва махсус компетенцияларига эга органлар);хокимиятни тадбик этишига караб.
Давлат органлари ташкилий - худудий фаолияти буйича конунчилик, ижрочилик, хукукни мухофаза этувчи органларга, назорат ва фармойиш берувчи органларга булинади.
Яна бир нарсага эътибор бериш лозимки, яъни давлат органларининг фаолиятини хокимлик характерига эгалигини икки томонининг мавжудлиги - булар сиёсий ва маъмурий томонлардир.
Баъзи бир давлатларда давлат аппарати бутунлигча сиёсийлашган булиши мумкин, яъни " юкори" дагиларни эркини амалга оширувчи булса (монарх,бошкарувчи катлам), демократик давлатларда сиёсат билан давлат аппаратининг маълум кисми (звеноси), яъни жамиятнинг сиёсатини шакллантирувчи ва амалга оширувчилар шугулланадилар.
Лекин ташкилий демократик давлат аппаратида давлат органларининг сиёсатга боглик булмаган (сиёсатлашмаган) бир кисми доимо амалда булиб, улар жамиятнинг кундалик бошкарув ишлари билан, узларининг хокимлик ваколатига эга вазифаларни амалга ошириш билан машгул буладилар.Бу органларнинг фаолияти асосан конституцияда кузда тутилади.Улар инсонларнинг хукукларини, хар кандай физик шахсларнинг конуний манфаатларини (давлат химоиясидаги) куриклашга каратилган булиб, имкон доирасида сиёсатга боглик булмасликлари зарур.




  1. Download 0.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling