I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Download 0.81 Mb.
bet98/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

қонунчилик;

  • прецедентлик.

    Қонунчилик (романо-герман ҳуқуқий тизими каби) ўзида умумий характердаги ҳулқ қоидаларини ифода этади.
    Прецедентлик конкрет ишлар бўйича суд ҳукмининг маълум қиммини ифода этади.
    Англосаксон ҳуқуқининг манбалари:
    а) асосий манбаларидан бири бўлиб, суд прецеденти ҳисобланади.
    Прецедентлар Англияда фақат юқори (олий) суд инстанциялари томонидан ўрнатилади (юзага келтирилади):

    Англия прецеденти қоидасига биноан: «олдин қандай ҳал қилинган бўлса, шундай ечилиши керак» (stare decisis қоидаси). У императив характерга эга бўлиб, яъни ҳар қандай суд инстанцияси юқори суд томонидан ишлаб чиқарилган ва ўзи томонидан ўрнатилган прецедентга амал қилиши шартдир.
    б) бошқа бир манба бўлиб, қонун (статус) ҳисобланади. У ҳам прецедентдан кейин пайдо бўлиб, аста-секин аҳамият касб этган ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишда роли оша борган.
    Англияда қонунчилик актлари турли хил асосларга кўра таснифланади:
    таъсир доирасига кўра - оммавий (публичный) (Буюк Британиянинг бутун ҳудудида амал қилувчи ва чекланмаган субъектлар доирасига тарқалувчи) ва хусусий (маълум шахсларга ва ҳудудда амал қилувчи). Баъзи ҳолларда Парламент норматив актларни қабул қилиш бўйича ўз ваколатини бошқа субъектларга делегировать (ўтказади, беради) қилади (қиролга, ҳукуматга, вазирликларга).
    Сатауснинг прецедент олдидаги имтиёзли томони, уни бекор қилиши мумкин. Бу ўз навбатида прецедент статуснинг (қонунинг) ҳосиласи бўлиб, иккинчи даражали характерга эга деб бўлмайди, қонунлар прецедентлар воситасида тадбиқ этилади.
    в) англосаксон ҳуқуқининг қадимги манбаларидан бири одатдир.
    Бугунги унинг роли бошқа манбалар ичида сусаймоқда.
    г) англосаксон ҳукуқи манбалари ичида эътиборли ўринни юридик доктрина (илм-фан) эгаллайди.
    Англосаксон ҳуқуқининг тузилиши:

    • умумий ҳуқуқ (общее право) (рационал йўл билан юзага келади);

    • адолатли ҳуқуқ (право спарведливости) - эволюцион йўл билан юзага келади.

    Адолатли ҳукуқ–қўзғалмас мулк, мулкка ишон муносабатлари, олди-сотди, банкротлик, мерос билан боғлиқ масалаларни ҳал этади. Умумий ҳуқуқ - жиноий-ҳуқуқий ишлар, шартнома ҳақи, функцияонал-ҳуқуқий институтлари жавобгарликлари ва бошқаларни ҳал этадилар.



    Download 0.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling