I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet13/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Пул бозори – молиявий бозорнинг таркибий қисми бўлиб, унда пул ва унга тенглаштирилган молиявий активлар ҳаракати уларга бўлган талаб ва таклиф таъсирида уйғунлаштирилади. Пул бозорида савдо қилинадиган қимматли қоғозлар қисқа муддатли ҳамда ликвидлилик даражаси юқори бўлган инструментлар ҳисобланади яъни уларнинг пулга айланиш жараёни тез амалга ошади. Пул бозоридаги қимматли қоғозларнинг учта асосий хусусиятлари мавжуд. Булар қуйидагилар7:
- улар асосан йирик, яъни кўп миқдорда сотилади;
- улардаги дефольт риски жуда ҳам паст ҳисобланади;
- уларнинг муддати эмиссия қилинган санадан бошлаб бир йилгача бўлади.
Пул бозоридаги аксарият қимматли қоғозларнинг муддати 120 кундан кам бўлади. Пул бозоридаги транзакциялар аниқ бир жой ёки бинода амалга оширилмайди. Асосан трейдерлар иштирокчилар ўртасидаги савдоларни электрон тарзда амалга оширадилар. Пул бозори инструментларининг олдисотди жараёни иккимламчи бозорда бирмунча тезлашади. Юқорида таъкидланган хусусиятларига кўра, пул бозори инструментлари бирламчи бозорга жойлаштирилгандан сўнг, уларни сотиш учун келажакда харидорларни топиш унчалик қийин бўлмайди. Пул бозорининг яна бир хусусияти ушбу бозор улгуржи бозор ҳисобланади, яъни ундаги аксарият транзакциялар йирик ҳажмда бўлиши кузатилади. Илғор хориж мамлакатлари тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, реал сектор корхоналари пул бозорининг муҳим иштирокчиларидан ҳисобланади. Пул бозори асосан инсвесторларга юқори даражадаги даромадлилик даражасини таклиф этмасада, ўзининг юқоридаги хусусиятлари сабабли ҳам инвесторлар маблағларини йўналтирувчи инвестиция объекти саналади. Пул бозорида қисқа муддатли қимматли қоғозлар бўйича битимлар тузилиши ушбу бозорнинг жозибадорлигини таъминлайди.
Пул бозори турлари:

  • Давлат қисқа муддатли облигациялари (ДҚМО) бозори.

  • Кредит ресурслари бозори.

  • Банклараро депозитлар бозори.

Миллий иқтисодиётда давлатнинг, тижорат банклари ва бошқа молиявий муассасаларнинг мажбуриятлари пул сифатида фойдаланади. Пул операцияларининг асосий кўпчилик қисми нақд пулсиз, чеклар ва унга тенглаштирилган молиявий активлар ёрдамида амалга оширилади. Шу сабабли муомалада бўлган пул миқдорини ҳисоблаш учун М1 ...Мn пул агрегатлари ёки таркибий қисми тушунчасидан фойдаланилади.
Бизнинг республикамизда умумий пул миқдори қуйидаги (таркиб)лар асосида ҳисобланади:

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling