4.2.Пул бозори иштирокчилари. Давлат, тижорат банклари, корхоналар ва бошқалар пул бозори иштирокчиси сифатида
Ҳозирги пайтда жаҳон иқтисодий амалиётида пулга бўлган талабни тартибга солишнинг назарий ва амалий масалалари тўғрисида турли хил назариялар мавжуд бўлиб, улар ўз мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилувчи турли оқимларни ташкил этади. Ана шу оқимлар мажмуида монетаризм ва кейнсчилик оқимини ушбу соҳадаги энг йирик ва энг етакчи ғоявий йўналиш сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин. Шу сабабли, пулга бўлган талаб ва пул таклифининг назарий асосини кейнсчилик ва монетаризмнинг асосий назарий концепциялари ҳамда бу борадаги илмий тадқиқотлар ташкил этади.
Пул бозори иштирокчиларини қимматли қоғозларни сотувчилар ва сотиб олувчилар каби иштирокчиларга бўлишнинг иложи йўқ. Сабаби иштирокчиларнинг асосий қисми иккала вазифани ҳам бажаради. Мисол учун, банклар йирик миқдорда депозит сертификатларини эмиссия қилиш орқали маблағларни жалб қилиши ҳамда корхоналарга қисқа муддатли кредитларни ҳам бериши мумкин. Пул бозори иштирокчилари ва уларнинг пул бозоридаги ўрнига атрофлича тўхталиб ўтамиз. Халқаро амалиётга кўра, Молия вазирликларининг асосий вазифаларидан бири Марказий банк билан ҳамкорликда давлатнинг монетар сиёсатини барқарорлаштириш ҳамда бюджет дефицитини қоплаш ҳисобланади. Бу вазифани амалга ошириш учун улар қисқа муддатли қимматли қоғозлар (хазина мажбуриятлари)ни эмиссия қилади ва жойлаштирилган қимматли қоғозлар ҳисобига жалб қилинган маблағлар тегишли мақсадларда ишлатилади. Қимматли қоғозларни сўндириш вақти келганида эса давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар қопланади.
Банклараро пул бозори - электрон биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали миллий ва хорижий валютада пул маблағларини қисқа муддатга (1 йилгача) жойлаштириш ва/ёки жалб қилиш операцияларини (бундан буён матнда пул бозоридаги операциялар деб юритилади) амалга ошириш тизими;
Валюта биржаси - чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этувчи юридик шахс;
Do'stlaringiz bilan baham: |