I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Давлат қимматли қоғозлари турлари


Download 1.46 Mb.
bet49/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

11.2. Давлат қимматли қоғозлари турлари
Халқаро амалиётга мувофиқ, давлат қимматли қоғозларини қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1. Ғазначилик вексели - қисқа муддатли давлатнинг қарз мажбуриятлари, одатда бир йил ичида тўланади ва чегирмада сотилади.
2. Ўрта муддатли ғазначилик вексели- бир йилдан беш йилгача бўлган ғазначилик мажбуриятлари бунда фиксирланган фоиз тўловларини тўлаш шарти билан муомалага чиқарилади.
3. Узоқ муддатли ғазна мажбуриятлари- беш йилдан ортиқ муддатга купон фоизларини қайтариш шарти билан чиқариладиган давлат қимматли қоғозлари.
Ушбу қимматли қоғозларни эгалари қимматли қоғозларни муомалада бўлиш муддати тугагандан сўнг уларни пул кўринишида ёки бошқа қимматли қоғозларга алмаштириш хуқуқига эгадирлар. Баъзи ҳолларда узоқ муддатли қарз мажбуриятлари белгиланган муддатдан бир неча йил аввал қайтарилиши мумкин. Литтл ва Роудснинг (2001) "Уолл-стритга қандай бориш мумкин" бестселлер китобида Жахонда давлат қимматли қоғозлари инвесторлар учун қуйидагиларни таъминлаши белгиланган:
- инвестор томонидан ажратилган маблағларни максимал даражада сақланиши бунда қарз мажбуриятларини ўз вақтида қайтариш масъулиятини ҳукумат ўз зиммасига олади;
- "рақобатбардош" даомадлилик, бунда давлат қимматли қоғозлари даромадлилиги корпоратив облигациялар даромадлилигига тенг бўлади риск даражаси эса "0" га тенг бўлади;
- биржа ва биржадан ташқаридаги бозорда муомалада актив бўлганлиги сабабли юқори ликвидли хисобланади.
Буюк Британиялик иқтисодчи олим Джон Кейнснинг давлат облигацияларни чиқариш асосида давлат харажатларини молиялаштириш усули ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни тартибга солиш воситаларидан бири сифатида кенг қўлланилади. Бюджет тақчиллигини давлат қиматли қоғозларини чиқариш йўли билан қоплашнинг моҳияти шундаки, бунда давлат аҳолига тегишли бўлган миллий даромадни бир қисмини ушбу мақсадларга йўналтиради.
Кейнс ўзининг назариясини “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” номли асарида баён этиб, майдонга чиққан. Унда нобарқарор ривожланиш шароитида давлат иқтисодиётга аралашувининг зарурлиги асослаб берилган. Ушбу асарда солиқлар ва қарзлар ҳисобидан давлат харажатларининг ўсиши тадбиркорлик фаолиятини жонлантириши ва миллий даромаднинг кўпайишини таъминлаши ҳамда ишсизликка барҳам бериши мумкин. Бу мақсадга эриши учун, муаллифнинг фикрича, давлат фақат ўз харажатларининг даражасини оширибгина қолмасдан, балки шахсий ва инвестицион истеъмолга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши кераклиги айтиб ўтилган.
Давлат қимматли қоғозлари муддатига кўра уч турга булинади:
- қисқа муддатли (1 йилгача);
- ўрта муддатли (1 йилдан 5 йилгача);
- узок муддатли (5 йилдан 30 йилгача).
Лялин давлат қимматли қоғозларни муомалага чиқаришни бозор ва нобозор турларига ажратиб кўрсатади. Бозор қимматли қоғозларнинг турли эгалари ўртасида чекланмаган тарзда берилиши мумкин. Нобозор қимматли қоғозлар иккиламчи бозорда олди-сотди қилинмайди ва бошка шахслар эгалигига берилиши мумкин эмас.
Ануфриенка Россия ҳукумати томонидан чиқарилган қарз облигациялари хақидаги илмий мақоласида тўлаш усулига кўра давлат қимматли қоғозларни қуйидаги турлари ажратади:
- белгиланган даромадли;
- дисконтли;
- қарз амортизациясига эга ўзгарувчан купонли даромадли.
Шунингдек, давлат қимматли қоғозлар бозорининг ташқи ва ички сегментлари улар кандай бозорда жойлаштирилишига кура ажратилади.
Давлат қимматли қоғозларни тартибга солиш тизимига меъёрий ҳуқуқий хужжатлар ва давлат бошкарув органлари киради. Қимматли қоғозларни бошқариш - бу мазкур фаолиятга ваколатли бўлган ташкилот томонидан унинг барча қатнашчилари фаолияти ва улар ўртасидаги операцияларни тартибга солишдир. Бошқариш тартибни сақлаш, қулай шароитларни яратиш, фирибгарлик ва ғаразли қатнашчилардан ҳимоялаш учун ўтказилади.


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling