16.3.Айиқлар ва буқалар жанги.
Фонд биржасида «Айиқлар», «Буқалар» ва нобиржавий бозорда «Қуёнлар» ўйинлари мавжуд. Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатаётган профессионал иштирокчилар ўз даромадларини ошириш мақсадида турли хил ўйинларни қўллайдилар. Фонд биржасидаги бу ўйинлар махсус терминлар билан аталади.
Биринчиси “Айиқлар ўйини” – даромад олиш мақсадида қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозларни нархини пасайтиишга қаратилган жараёндир. Профессионал иштирокчилар қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар нархини пасайишини олдиндан сезган ҳолда уни маълум муддатга қарзга олиб турадилар. Қарзга олинган қимматли қоғозлар ҳам уни нархи пасаймасдан пайт пойлаб дарров сотиб юборилади. Қарз муддати етиб келгач ққнинг нархи пасайиб кетади ва шу пасайган нарх бўйича “Айиқлар” қарзга олган қимматли қоғозлар учун ўз қарзини тўлайди. Бунда “Айиқлар” нинг даромади қарзга олинган қимматли қоғозларни сотиш нархи ва қарзни тўлаш вақтида унинг баҳоси тафовути кўринишида ифодаланади.
Иккинчиси “Буқалар ўйини”. Бунда “буқалар” қимматли қоғозларни нақд пулга сотиб олади ва уларнинг бозор нархини кўтарилишини пойлаб турадилар. Бозор нархи кўтарилдими “Буқалар” қимматли қоғозларни сотади. Натижада даромад олади. Бошқача қилиб айтганда, биржа коньюктурасидан фойдаланиб “Айиқлар” ва “Буқалар” ҳаводан пул ясайдилар.
Учинчиси “Қуёнлар ўйини”. У нобиржавий бозор бўлиб, кенг оммага маълум бўлмаган ёки ишончсиз эмитентларнинг расмий рўйхатга олинмаган ва муайян нархга эга бўлмаган молиявий воситаларнинг олди-сотдиси натижжасида амалга оширлади. Бунда “қуёнлар” нобиржавий бозорда нархлар тафовутидан даромад олиш мақсадида ққнинг таваккалчилик асосида сотиб олади ва қайта сотади.
Таянч сўз ва иборалар:
Фундаментал таҳлил, техник таҳлил, макроиқтисодий таҳлил, индикатор, япон шамлари.
Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Молия бозорини таҳлил қилишнинг фундаментал таҳлилини ўзига хос хусусиятлари.
2. Молия бозорини таҳлил қилишнинг техник таҳлилини ўзига хос хусусиятлари.
3. Молия бозорларида таҳлил қилишнинг асосий ғоялари нималардан иборат?
4. Техник таҳлил нима ва у қачон вужудга келган?
5. Техник таҳлилнинг ижобий ва салбий жиҳатлари нимада?
Do'stlaringiz bilan baham: |