I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet67/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Таянч сўз ва иборалар:
Фундаментал таҳлил, техник таҳлил, макроиқтисодий таҳлил, индикатор, япон шамлари.


Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Молия бозорини таҳлил қилишнинг фундаментал таҳлилини ўзига хос хусусиятлари.
2. Молия бозорини таҳлил қилишнинг техник таҳлилини ўзига хос хусусиятлари.
3. Молия бозорларида таҳлил қилишнинг асосий ғоялари нималардан иборат?
4. Техник таҳлил нима ва у қачон вужудга келган?
5. Техник таҳлилнинг ижобий ва салбий жиҳатлари нимада?
XVI БОБ. Молия бозорининг техник таҳлили.


16.1.Молия бозори техник таҳлили.
Техник таҳлил улкан билимлар қатламини ифодалайди. У инвестор қарор қабул қилишда риоя қиладиган кўп сонли ва хилма-хил усуллар йиғиндисини ўзида мужассам этади27. Техник таҳлил нисбатан яқинда – XX аср бошларида пайдо бўлган бўлиб, шундан бери жуда катта ўзгаришларни бошидан кечирди. Дастлабки график таҳлил усуллари ҳали компьютерлар дунё юзини кўрмаган пайтларда пайдо бўлган эди. У пайтлар ҳеч ким техник индикаторлар тузиш учун мураккаб математик формулалар ҳисоблаб чиқишга ҳаракат ҳам қилмасди. Трейдернинг асосий қуроли логарифмик чизғич саналган. Одатий графиклар миллиметровка қоғозда чизилган. Очилиш ва ёпилиш нархлари, шунингдек, минимум ва максимумлар ҳам унда қўлда белгиланарди. Кейин эса маълум бир қонуниятлар топиларди. Кейинроқ графикларнинг бир-бири билан боғлиқ бўлган турли қисмлари тўғри чизиқлар билан бирлаштирила бошлади.
Шу тариқа илк график фигуралар пайдо бўлган. Кейин трейдерлар бозорнинг ўртача ёпилиш нархи каби энг оддий кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқишга киришдилар. Бу одатий тўғри чизиқли моделлардан воз кечишга имкон берди. Илк компьютерлар ёрдамида машиналар унумдорлигининг ўсиши туфайли мураккаб тренд индикаторлари ва осцилляторлар яратиш, бозорнинг ички тренд динамикасини таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлди. Интернет ва замонавий рақамли технологияларнинг ривожланиши билан умуман инсоннинг аралашувини талаб қилмайдиган механик савдо тизимлари шов-шуви бошланди. Бу қимматли қоғозлар билан садво қилишда инсон табиатининг психологик заифликларини енгишга имкон берди. Инсон эндиликда фақат уларнинг иш алгоритмларини созлайди, холос.
XXI аср бошларида савдода нейрон тармоқлар – инсон мияси каби ўзини-ўзи ўқитадиган тизимлар фойдаланила бошлади. Лекин савдо тизимларида фойдаланиладиган сунъий онг мантиқий, рационал бўлиб, инсон табиати ҳийла-найранглари, уқувларига «ета олмайди», шу сабабли механик савдо тизимлари узоқ вақт оралиқларида пул йўқотади. Агар ҳеч бўлмаса битта савдо тизими мунтазам фойда билан ишлаганида эди, унинг эгаси дунёдаги энг бой кишига айланган, бозор эса мавжуд бўлмай қўйган бўларди. Дарҳақиқат, агар сен ҳамма нарсанинг эгаси бўлсанг, ўзинг билан ўзинг савдо қилишдан нима наф? Техник таҳлил усуллари ва қоидалари турлича талқин қилиниши мумкин. Улар 100% лик эҳтимол билан бажарилмайди, балки бошқалардан кўра кўпроқ эҳтимоллик билан битта тенденцияни олдиндан айтиб беришга имкон яратади. Бундан ташқари, кўплаб индикаторлар бир вақтнинг ўзида қарама-қарши сигналлар беради. Шу сабабли техник таҳлилни ёқтирмайдиган кўплаб кишилар мавжуд бўлиб, улар техник таҳлилнинг фойдасиз эканлигини айтадилар.
Техник таҳлил тарафдорлари ва унга қарши бўлган шахслар ўртасидаги тортишувлар давом этмоқда, лекин шунга қарамай, бозорни таҳлил қилишнинг иккала тури мавжуд ва фаол қўлланиб келмоқда.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling