I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари


Download 3.97 Mb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi3.97 Mb.
#1561408
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
I боб 1

Тадқиқотчи – олим

Илмий ёндошув

1

Д.Л.Гибсон
Д.М.Иванцевич
Д.Х.Доннели

“самарадорлик тушунчасини уч йўналишда: биринчи-дан, корхона (ташкилот) мақсадаларига эришиш даражаси сифа-тида, иккинчидан, қизиқишлар келишуви даражаси сифатида, учинчидан, ташқи муҳитда яшаб кетиш, кўникиш, эгилувчанлик даражаси

2

Вильфред
Парето

самарадорлик - бу ишлаб чиқариш тизимида бирон бир жараёнга путур (зарар) етказмаган ҳолда юқори натижадорликка эришишдир

3

В.В.Новожилов

самарадорликни умумий тарзда фойдали самарани (натижадор -ликни) уни олиш учун сарфларга нисбатида ифодаланади. Самарадорлик кўрсаткичи қўйидаги ҳолларда тескари шаклда, яъни сарфларни самарадорликка нисбатида ифодаланади

4

Л.М.Чистов

сама-радорлик – бу вақт бирлигида ишлатиладиган ресурслар бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот кўринишида фойдали хоссаларни концентрациясидир”16 деб таъриф берган. Шунингдек, самарадорликнинг бир хил мазмунга эга бўлган бир неча кўрсаткичларини: ресурс қайтими, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг интенсив амал қилиши ва ялпи ресурслардан фойдаланиш сифати кўрсаткичларини кўрсатган.

5

А.В.Карповнинг

“Самарадорлик, аввало, корхона фаолиятининг сифат жиҳатларини тавсифловчи тушунчадир. У “самара” тоифасидан келиб чиқади ҳамда унга қараганда мураккаб ва комплекс тавсифга эга. Самарадорлик чора сифатида кўплаб техник, иқтисодий, лойиҳа ва хўжалик қарорларини аввалдан бел-гилаб беради. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвес-тицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чиқади”.

6

Д.Синк

Самарадорлик сўзининг мазмунига турли хил таърифларни беради: “1. Еffeciency – инглизча, кам сарф-харажат, тежамкорликни англатиб зурурий ва амалда сарфланган ресурс харажатини ифодалайди. 2. Effectiveness – инглизча, маҳсулот сифати ва режа бажарилиш муносабатларини бутун тизим даражасида ифодалайди. 3. Productivity – инглизча, маҳсулдорлик, ишлаб чиқарувчанлик (маҳсулот ҳажмини амалдаги мавжуд ресурс харажатлар нисбати)ни ифодалайди. 4. Profitability – инглизча, фойдалилик. 5. Innovation – инновация. 6. Quality of la-bour life – сифатли меҳнат фаолияти”19 каби тушунчаларни изоҳ-лайди.



“Самарадорлик тушунчасини “Cash flow”2 методида кўриб чиқадиган бўлсак, самарадорликка тизимли ёндашилиб: “умум самарадорлик, тижорат самарадорлиги, маълум лойиҳада иштирок этиш самарадорлиги каби тушунчаларга ажратиш мумкин”. Шунингдек, иқтисодий самарадорлик тушунчасини ифодалашда: “самарадорлик тушунчасининг бир бўлаги сифатида: умумиқти содиёт нуқтаи назаридан инвестицион лойиҳа самарадорлигидир”. Шуни қайд этиш лозимки, умумий самарадорлик (умум жамият самарадорлик) бу иқтисодий самарадорликдир.
И.И.Сидиров томонидан иқтисодий самарадорликни баҳо-лашда “ҳақиқий самара / потенциал самара” муносабатлари асосида ифодалаш”3 концепциясини илгари суради. Шу нуқтаи назардан иқтисодий самарадорлик тушунчасига: “чекланган ресурслардан самарали максимал фойдаланиш ва сифат ҳаракатидан иборат” каби изоҳ беради. Ушбу ёндашув асосида самарадорликни ифода-лашда оптимал (потенциал имкониятга) ҳолатга яқинлашишни назарда тутади. Оптимал ҳолат тушунчасига Парето томонидан: “ ...бу шундай иқтисодий тизим ёки ресурсларни тақсимлаш ҳола-тики параметрларнинг ижобий ўзгариши бошқа бир параметрнинг салбий ўзгаришисиз эришиб бўлмайди. Хусусан, бир ижтимоий гуруҳ ҳолатининг ижобий ўзгариши бошқа бир ижтимоий гуруҳ ҳолатининг ёмонлашувисиз имконсиздир”4 деган изоҳни беради.
Бизнинг фикимизча, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари икки гуруҳга: хусусий ва умумлашган кўрсаткичларга бўлиш ло-зим. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида иқтисодий самарадор-ликни тавсифловчи хусусий кўрсаткичларга меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари киради. Хусусий кўрсаткич-лар тизимида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат унумдорлиги даражаси ва динамикаси (натурал, қиймат ва меҳнат кўрсат-кичлари), ўртача меҳнат ҳақи, бир ходим ҳисобига тўғри келадиган маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати ва меҳнатга ҳақ тўлаш суръатининг нисбати, меҳнат ҳақининг бир сўмига олинган натижа кўрсаткичлари тизимидан фойдаланиб меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини кенг тавсифига эга бўлиш мумкин.
Америкалик иқтисодчи Стивин Кови ўзининг тадқиқотларида самарадорлик тушунчасини қўйидагича талқин қилади: “маҳсулот” (якуний натижа) ва “маҳсулот манбаи” (ресурс, манба, имконият) тушунчалари билан ўзаро мувозанатда эканлигини қайд этади ҳамда ўзаро тушунчаларнинг “маҳсулот” / “маҳсулот манбаи” нисбатини илгари сўради. “Самарадорликка кенг ёндашилса, сама-радорлик самарали бошқарув, ташаббускорлик, шахсий потен-циялни бошқариш каби сифатларда намоён бўлади”.5
Мамлакатимизнинг етук олимлари ҳам самарадорлик маса-ласи бўйича ўзларининг қарашларини баён қилганлар. Хусусан, Қ.Х.Абдураҳмонов томонидан қўйидагича таъриф берилади: “самарадорлик тушунчаси ниҳоятда кенг тушунчадир, у олинган самаранинг сарфларга нисбатини акс эттиради”6.
А.Ўлмасов, А.Ваҳобов томонидан “Самарадорлик ресурс сарфлари билан ишлаб чиқаришдан олинган натижанинг таққос-ланишини билдиради, яъни бу нима сарфлаб нимага эришган-лигини кўрсатади”7.
Қ.Ж.Мирзаев, М.Қ.Пардаев томонидан “Самарадорлик дейил-ганда, мулк шаклидан қатъий назар, барча мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ва харажатларнинг тежамкорлигини таъминлаш эвазига жамият, давлат, мулкдор, корхона, иш кучи соҳиби каби субъектларнинг манфаатлари муштараклигини таъминлашга қаратилган улар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуи”8 деб таъриф берилади.
М.Қ.Пардаев, Б.А.Абдукаримов томонидан эса: “Самара-дорлик - бу содир бўлаётган бирор иқтисодий жараённинг қандай натижа билан якунланганини ифодалайди”9 деб изоҳ берадилар. Ушбу берилган таърифда самарадорлик тушунчасига иқтисодий нуқтаи назардан ёндашилиб, самарадорлик фақат бирор бир иқтисодий жараёнда вужудга келади деган концепцияни илгари сўрадилар.
Иқтисодиёт фанларда “самарадорлик” тушунчаси тор ва кенг маънода талқин қилинади. Самарадорлик тушунчаси тор маънода: потенциал ва реал фаолиятлар натижасининг комплекс таснифи бўлиб, бунда асосий эътибор фаолият бўйича олинган натижаларга қаратилади. Кенг маънода “самарадорлик” тушунчаси: атроф-муҳитга самарали ва адекват ёндашув қобилияти10, нисбий самара, операциялар ва лойиҳалар, сарфланадиган ресурслардан унумли фойдаланиш сифатида талқин қилинади.
Самарадорлик моҳиятини аниқлашнинг юқоридаги таърифини қарайдиган бўлсак, унинг бир қанча ресурслари мавжудлигини кўришимиз мумкин. Чунки, бу тушунча бир қанча мезонлар, хусусиятлар орқали ифодаланиши мумкин. Шунингдек, самарадорлик категорияси истеъмолни қондириш сифатида ҳам, ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги сифатида ҳам, корхоналарнинг самарали шаклланиши сифатида ҳам, ижтимоий натижа сифатида ва бошқа кўринишларда ҳам намоён бўлади.
Юқорида келтирилган таърифлар “Самарадорлик” моҳияти-нинг қўйидаги асосий жиҳатларини ифодалайди: биринчидан, самарадорлик мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, у бир ёки бир неча мезонлар асосида аниқланади; иккинчидан, у ҳар доим муайян мақсадлар фаолиятига бўйсунади, яъни самарадор-ликни баҳолаш бош мақсадлар асосида фаолиятларни тавсифлайди. Шундай қилиб, самарадорлик нисбий тушунчадир. Мазкур тушун-ча ҳақида фикр юритилганида бир неча ҳолатлар таққосланади. Масалан, иқтисодий назарияда – иқтисодиётдаги бирон-бир манфаат билан боғлиқ бўлган фаровонлик даражаси таққосланади. Гап шундаки, жамият фаровонлиги барча жамият аъзоларининг манфаатларини тўғридан-тўғри умумлаштириш натижасидир.
Тадқиқотларимизда аниқландики, кўпгина бошқа хориж олимлари ҳам меҳнат самарадорлигини ўрганишда уни ишлаб чиқариш самарадорлигига ҳам тенглаштиришади. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу категориялар алоҳида 3 та иқтисодий категориялар ҳисобланади.
Ушбу чалкашликлар келгусида такрорланмаслиги учун, меҳнат самарадорлигининг моҳиятини меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлиги категориясидан алоҳида категория сифатида тадқиқ қиламиз. Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги ўртасида фарқ борлигига шубҳа йўқ. Ишлаб чиқариш самарадорлиги иқтисодий жамиятнинг меҳнат, материал, табиий ва пул ресурсларининг моддий ишлаб чиқариш соҳасида қанчалик даражада фойдали ишлатилишини ифодалайди. Унинг даражасини комплекс кўрсаткичлар ёрдамида ҳисоблаш мумкин. Уларда энг муҳими бу моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар, меҳнат унумдорлиги, фонд қайтими, маҳсулот сифати ва таннархи каби кўрсаткичларнинг ҳар бир-бирлигига тенг яратилган ЯИМ ҳажмидир. Ишлаб чиқариш самарадорлиги меҳнат унумдорлигидан фарқи шуки самарадорлик ишлаб чиқариш жараёни доирасидан четга чиқиб истеъмол даврининг ҳам самарасини ифодалайди. Меҳнат унумдорлиги меҳнат самарадорлигининг муҳим кўрсаткичидир, бироқ, меҳнат унумдорлиги иқтисодиёт тармоқлари даражасидан токи иш жойигача ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида узлуксиз тусда бўлиши мумкинлиги учун муҳимдир. Меҳнат самарадорлиги эса меҳнат унумдорлигидан меҳнат натижалари кўрсаткичи жиҳатидан ҳам, сарфлар кўрсаткичи жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Меҳнат унумдорлигини таърифлашда унинг натижаси меҳнат маҳсули тарзида (вақт ёки қиймат бирликларида) ифодаланади. Меҳнат самарадорлиги меҳнат унумдорлигидан фарқли ўлароқ, нафақат меҳнат ҳажмини, балки унинг сифатини ҳам ифодалайди. Меҳнат сифати деганда икки маънони тушунмоқлик лозим. Тор маънода маҳсулот сифатини, кенг маънода ижтимоий фойдалилиги, меҳнат натижаларининг қўйилган талабларга жавоб беришини ифодалайди. Меҳнат самарадорлигининг яна бир муҳим жиҳати шуки, у ўз ўрнида меҳнат ресурсларидан фойдаланишдаги тежамкорликни, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳасидаги инсон меҳнат фаолиятининг сермеҳнатлилигини ифодалайди. Ушбу бир-биридан иқтисодий фойдаланиш даражаси бўйича фарқ қилувчи категорияларни ўзаро фарқли жиҳатларини 1.1.1-жадвалда таснифлаймиз.

1.1.1-jadval

Download 3.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling