I-bob “Шуни унутмаслигимиз керакки кекелажагимиз пойдевори билим даргохларида яратилади, бошқача айтганда халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг


ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Download 69.5 Kb.
bet2/2
Sana05.05.2023
Hajmi69.5 Kb.
#1428298
1   2
Bog'liq
1-бобим

ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Илм-фан ривожи мамлакат тараққиётини белгиловчи муҳим омиллардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ушбу йўналишдаги саъй- ҳаракатларни янада жадаллаштирди.
Университетда ўқитиладиган барча фанларни ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда янги педагогик технологиялар асосида электрон таълим заҳиралари яратилган ва такомиллаштириб борилмоқда. Электрон таълим заҳиралари воситасида таълим бериш педагогик адабиётларда компьпютерли ўқитиш технологияси деб юритилади. Электрон дарсликлар махсус фаннинг мазмуни ва моҳиятига диққатни жалб этган ҳолда кўп сондаги маълумотларни қараб чиқиш ва кўпроқ амалий машғулотларни бажаришга имкон яратади. Ўрганишнинг барча босқичларида ўз-ўзини текшириб кўриш учун кенг имкониятлар мавжуд. Электрон дарслик тажрибали ўқитувчи вазифасини, чекланмаган тушунтиришларни, саноқсиз такрорлашларни, эслатишларни тақдим этган ҳолда бажарилади.
Юқоридагилар ёрдамида талабалар дарс мавзусини танлаши, олдинги ва навбатдаги мавзуга мундарижа орқали ўтиши, олдинги ва навбатдаги мавзу бўйича мавжуд мультимедиа ва анимацияларни кўриши, бирор мавзуга белги ўрнатиши ва унга электрон дарсликнинг бошқа жойидан зудликда ўтиш, дарс матнидан сўз қидириш ҳақида маълумот олиш ва дастурдан чиқиш каби бир қатор ишлар кўламини бажариши мумкин.
Компьютерли ўқитиш технологиясининг асосий хусусиятлари ва афзаллик жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
-ушбу технология талабаларни мустақил фикрлаши ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтиради;
-ўқитувчи таълим жараёнида маслаҳатчи сифатида қатнашади;
-ўқитиш жараёнида ахборот воситалари ва заҳиралари фаол интеграцияси таъминланади;
-ўқишга қизиқиш ортади;таълим олишнинг қулайлиги ва натижавийлигини таъминлайди; талабаларда мустақил ишлаш ва изланиш малакалари шаклланади.
Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган маълумотлар таълим самарадорлигини оширишда компьютердан ўринли ҳамда унумли фойдаланиш имкониятлари мавжудлигини тажрибаларимиз кўрсатмоқда. Демак, компьютерли ўқитиш технологиясини таълим жараёнига олиб кириш давр талаби. Ўқитувчи бундай технологияни пухта билиши, ўрганиладиган материалларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уни тўғри танлай олиши лозим. Шундагина талабаларнинг фанга қизиқиш даражаси янада юқори бўлади.
Бугунги кунда ҳамкорлик технологияларининг таълим-тарбия жараёнига хослиги инновацион ёндашув ҳисобланади. У педагогикада ижтимоий мухандислик тафаккурининг ифодаси ўқитиш, тарбиялаш жараёнини маълум даражада стандарт холатга олиб, унинг оптимал лойихасини тузиш билан боғлиқ тушунчадир. Бугунги ёш авлод кечаги ва ундан олдинги давр ёшларидан фарқ қилиб, ижтимоий хаётда мустақил фикрлаш ва баъзи долзарб муаммоларни ўз вақтида ечимини топа олишлари билан давр тараққиётида ижодий қатнашадиган ёшлар бўлиб вояга етмоқдалар.
Инсонни жамият тарбиялайди. Шунинг учун жамиятдаги таълим-тарбия оқилона мақсадга қаратилган бўлмоғи лозим. Бугунда хурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида республикамизда ёшлар тарбиясигаҳар томонлама имкониятлар яратилмоқда. Таълим муассасаларида ўқитувчилар, мураббийлар ҳамкорлигида тарбия технологияларининг мақсадларининг қўйилиши аниқ тарбиявий мақсадларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.
Бугун инновацион технологиялар тез ривожланган бир даврда тарбия технологияси таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин;

  • Тарбия мақсадларини ишлаб чиқиш;

  • Тарбия мақсадларини назорат топшириқларига айлантириш;

  • Тарбия мақсадларини амалга оширишни тизимлаштириш;

  • Мақсадга эришиш усуллари;

  • Эришилган мақсадни баҳолаш;

Тарбия технологиясида педагогик ҳамкорлик жараёнини шакллантириш ва ташкиллаштиришда қуйидаги тамойилларга асосланади:

Бу таркибий қисмларнинг ҳар бири таълим йўналишидаги педагогик вазиятларни қўллашнинг тизимини ташкил этади.
Педагогик ҳамкорликда ўқувчи ва талабалар ота-оналари шартномалари биргаликдаги маънавий-маърифий суҳбатлар муҳим аҳамият касб этади.
Буларга:
А. Фан асосларини чуқур ва пухта эгаллаб олиш;
Б. Ўқувчи-талаба ёшларнинг юксак маънавий сифат ва нафосат дидларини ўстириш;
В. Фарзандлари фаолиятини оқилона назорат қилиш;
Юқоридагилардан ташқари мактаб, олий ўқув юртларидаги педагоглар ота-оналар билан ташкилий ишларни ҳам ташкил қилишлари мумкин:

  1. Ҳар бир чоракда ота-оналарни таълим муассасаларидаги йиғилишларга таклиф қилиш;

  2. Ота-оналарни таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига таклиф этиш;

  3. Таълим муассасалари вакиллари талабалар яшайдиган ётоқхоналарга ёшлар яшайдиганхонадонларга ташриф буюриб, уларнинг фаолиятларидан хабар олиш;

  4. Талаба ёшлар яшайдиган хонадонлар шароитларини ўрганиш ва уларга маънавий моддий ёрдам бериш;

Ҳамкорлик технологияни амалга оширишда асосан 3 йўналишда амалга оширилади:

  1. Ўқувчи, талаба ёшларни ижтимоий хаётга жалб қилиш;

  2. Ҳуқуқий маданиятга эга сиёсий фаол, ҳар томонлама дунёқараши кенг фуқароларни тарбиялаш;

  3. Ёшларни Ўзбекистон давлатининг келажаги буюклигига ишонч эътиқодли ватанпарвар қилиб тарбиялаш;

Бугунги тез суръатлар билан ривожланиб бораётган даврда узлуксиз таълим тизимида дарсдан ташқари машғулотларда таълим-тарбиявий ишларнинг мақсади ёшларни фақат банд қилиш эмас, балки уларни машғулот даврида олган билимлари асосида миллий қадриятларимизга нисбатан қизиқишларини оширишдан иборатдир.дарс жараёнида бўлгани каби тарбиявий ишларни ташкил қилишда ҳам масъулият билан ёндашиш талаб этилади.
Бугунги кунда ҳамкорлик технологиясининг қуйидаги интерфаол усулларидан “Кластер”, “Бумеранг”, “Ақлий хужум”, “Идрок харитаси”, “Балиқ скелети”, “Ансурли арра”, “БББ”, “КБИ” ва бошқа кўплаб турларидан педагогларимиз фойдаланиб ижобий самараларга эришмоқдалар. Демак бугунги махоратли ўқитувчиларимиз ҳамкорлик технологияларидан мақсадли, тизимли фойдалансалар қуйидаги натижаларга эришадилар:

  1. Ўқувчи ёшларга ўз ғоялари асосида кўпроқ фикрлашадилар ўз навбатида шогирдлари билан коммуникатив алоқа киришадилар;

  2. Ҳамкорлик технологиялари кичик ва катта гурухларда ташкил этилиши мумкин гурухлар суҳбат давомида бир бирлари билан самимий муносабатда бўладилар ва хурмат билан бир-бирларини фикрларини эшитадилар;

  3. Диққат маркази педагогдан ўқувчи ёшарга ўтади ва улар бир-бирларини ўзлари бошқарадилар;

  4. “Ўқувчиларни, талабаларни фаоллаштириш учун кўпроқ масъулиятни ўзларига бериш лозим”.

  5. Орттирилган тажрибалардан хаётда қандай фойдаланиш мумкинлигини тушунтириш;

  6. Эътироф этиш, маъқуллаш ва соғлом рақобат.

“Барчамиз яхши тушунамиз таълим-тарбия ҳар қайси давлат ва жамиятнинг нафақат бугунги, балки эртанги кунини ҳам хал қиладиган энг муҳим устувор масаладир. Шунинг учун мамлакатимизда бу масалага давлат миқёсида улкан имкон қаратилмоқда”3.


1 И.А.Каримов Юксак маънавият-енгилмас куч. Т.”Маънавият” 2008 й 60-61 бет

2 Ғаффорова Г. Тарбия технологиялари ва унинг таркибий қисмлари. Олий мактаб долзарб масалалари. Концепция материаллари. Қарши ДУ 2008 йил 39 бет

3 Ш.М.Мирзиёев “Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”. Т.: Ўзбекистон 2016 й

Download 69.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling