I. Геологик кисм I шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар


 Углеводород таркибли газни қазиб чиқариш объектларида


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/25
Sana19.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1625615
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Ражабов шуртан кони

4. Углеводород таркибли газни қазиб чиқариш объектларида 
техника хавфсизлиги 
Углеводород таркибли газни қазиб чиқариш объектларида қуйидагилар 
технологик жараённи хавфсиз олиб боришнинг зарурий шартлари 
ҳисобланади: 
- технологик параметрлар, иш режими ва ишлаб чиқариш интизомига 
риоя қилиш; 
- ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича қоидалар, қўлланмалар ва 
бошқа дастурий материаллар меъёрларига риоя қилиш; 
- газнинг сизиб чиқиш устидан доимий назорат ва уларни дарҳол 
бартараф қилиш чораларини кўриш; 
- ишлаб чиқариш хоналари ва очиқ майдончаларда газҳаволи муҳит 
ҳолати устидан доимий назоратни амалга ошириш; 
- барча хизмат кўрсатувчиларни тегишли воситалар, жумладан 


54 
противогазлар билан таъминлаш; 
- Эҳтимол тутилган аварияларни тугатиш режаларини ишлаб чиқиш ва 
мунтазам равишда режали бўйича хизмат кўрсатувчиларни машқ 
қилдириш; 
- НЎМваА тизимининг соз ҳолати; 
- чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати устидан лаборатория 
назорати графигига риоя қилиш; 
Ёнғин ва газ хавфсизлиги меъёрлари ва қоидаларига, лавозим ва 
ишчи йўриқномаларга, талабларга риоя қилиш. 
 
5. Ш ў р т а н г а з к о н д е н с а т к о н и д а
Қ у д у қ л а р н и и ш л а т и ш д а х а в ф с и з л и к т а л а б л ари 
Қудуқларни мўътадил ишлатиш NKQ бўйича амалга оширилиши 
шарт. 
Қувурлараро 
худуд 
бўйича 
қудуқларни 
ишлатишга, 
“Sanoatkontexnazorat” Давлат инспекцияси ёки Ўзбекнефтгаз МХК нинг 
махсус рухсати бўйича ва тегишли техник – иқтисодий асослар бўлганда 
рухсат этилади. 
Қудуқларнинг ишлаш режими кўрсатгичлари, шунингдек ундаги ҳар 
қандай ўзгаришлар махсус журналда қайд этилиши шарт. Ўрнатилган 
режим бузилган ҳолларда уни тиклашнинг тезкор чоралари кўрилиши 
шарт. 
Қазиб чиқарувчи қудуқлар устидан бевосита тезкор назорат қилишда 
қуйидаги кузатишларни бажариш шарт: 

қудуқлар фондининг техник ҳолатини; 

қудуқ оғзи босими ва ҳароратини, қудуқларнинг ишчи махсус 
миқдорини даврий ўзгаришини; 
Фавворали арматура носоз пайтида манометрларни алмаштириш 
имконини берадиган вентилларга эга бўлиши шарт. 


55 
Арматурада 
босим 
мавжуд 
бўлганда 
тез 
эскирувчи 
ва 
алмаштириладиган деталларни монтаж қилиш, демонтаж қилиш, 
носозликларни бартараф қилиш ман қилинади. 
Носоз манометрларда ёки улар йўқ бўлданда беркитувчи 
мосламаларда носоз клапанлар бўлганда арматураларни ишлатишга рухсат 
этилмайди. 
Даврий 
равишда 
фланецли 
бирикмаларнинг 
яхши 
тортилишини текшириш зарур. 
Фавворали арматурага хизмат кўрсатишда қуйидагиларга қатъиян 
ман этилади: 

фланецли бирикмаларни гайка калитлари билан тортиб 
маҳкамлаш; 

задвижкага паста ёки мой ҳайдаш вақтида тескари клапан ўқи 
ёнида ва мой ҳайдагич ўқи ёнида туриш; 

ингибирлашдан олдин арматурани мустаҳкамликка синашда 
унинг яқинида бўлиш; 

затворни ярмини очиқ ҳолатида задвижкани ишлатиш. 
Ҳар бир задвижканинг ишончли ишлаши учун унинг тўлиқ 
ёпилгандан сўнг, очиш ёналишидаги ¼ айланмага маховикни бураб қўйиш 
зарур. 
Газ қазиб чиқариш бўйича оператор алоҳида эътибор қаратган ҳолда 
қурилма ва қудуқлар ишлашини текшириб туриши шарт: 

қудуқларнинг ишлаш режими

колонналараро худуд босими; 

сеператорлар ва KQB босим; 

сеператорларда суюқлик босими ва шунга ўхшаш ҳолатни 
ўзини ичига олади ва эътиборли бўлиш алоҳида эътибор талаб қилади. 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling