Ўқитувчининг инновацион фаолияти воқеликни ўзгартиришга, унинг муаммолари ва усулларини ечишни аниқлашга қаратилгандир.
|
Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мулоқот намунасининг ўзгариши инновацион фаолият шартларидан биридир.
Янги муносабатлар анъаналарда бўлганидек, қистовлар, ҳукмга бўйсуниш каби унсурлардан ҳоли бўлиши лозим. Улар тенгларнинг ҳамкорлиги, ўзаро бошқарилиши, ўзаро ёрдам шаклида қурилган бўлиши даркор. Улар муносабатларидаги энг муҳим хусусияти бу ўқитувчи ва талабанинг ижоддаги ҳамкорлигидир.
Мусиқа санъати фанларини ўқитишда таълим методлари ва воситалари.
Сўнгги йилларда республикамиз педагог олимлари ишларида ихтисосликка оид ўқув предметлари бўйича машғулотлар самарадорлигини оширишга оид улкан ижодий ишлар олиб борилмоқда. Бу ижодий изланувчанликка йўналтирилган ишларни қуйидаги йўналишларини кўрсатиш мумкин:
узвий алоқадорликни таъминлаш;
дарсларни ўтказишда шаблон ва бир қолиплиликни бартараф этиш, ўқув жараёнида турли тузилмадаги дарсларни қўллаш;
янги материални таҳсил олувчиларга етказиш билан уни шу дарсни ўзида мустаҳкамлашнинг турли шакллари, метод ва воситаларини уйғунлаштириш;
таълим-тарбия жараёнида таҳсил олувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини таъминлашнинг муҳим воситаси сифатида машқлар тизимини киритиш;
ишбилармонлик, ролли, лабирент ва бошқа дидактик ўйинлардан фойдаланиш;
таҳсил олувчиларнинг мустақил ишлари турлари ва миқдорини аниқлаш;
ўзлаштирилган ўқув материалини мустаҳкамлашнинг аниқ тизими ва механизмини яратиш;
ўқув материалининг асосий, бош ғояни ифодаловчи тушунча ва ибораларни ҳар томонлама мукаммал ўрганиш ва мустаҳкамлаш;
таҳсил олувчиларни мустақил равишда ўқиб-ўрганишга ўргатиш;
таҳсил олувчиларнинг уй ишларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
ихтисослик ўқув предметлари бўйича ўрганилаётган назарий ўқув материалларини ишлаб чиқариш таълими билан узвий боғлаб ўрганиш;
индивидуал сўровларни камайтириш ва фронтал сўровлар доирасини вақт нуқтаи назаридан кенгайтириш;
индивидуаллаштириш имкониятларини берадиган ижодий мустақил ишларни қўллаш кабилар.
Рус педагог олими И.П. Подласый фикрича таълим-тарбия назарияси тузилмаси қонуниятлар, қонунлар, аксиомалар, принциплар ва қоидалар, амалиёт билан назариянинг боғлиқлигидан иборат. Қонуниятлар таълим-тарбия жараёнини ташкил этувчи барча таркибий қисм (компонент) ларига тегишли бўлади
Таълим мақсадига тегишли қонуниятлар қуйидагиларга боғлиқ: а) жамиятнинг ривожланиш даражаси ва типига; б) жамият талаблари ва имкониятларига; в) педагогика фани ва амалиётининг ривожланиш даражаси ва имкониятларига.
Do'stlaringiz bilan baham: |