I ишчи дастур


Компьютерда мультимедиа (аудио, видео) маълумотларини намойиш этиш


Download 4.21 Mb.
bet47/86
Sana23.11.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1795016
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   86
Bog'liq
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши

Компьютерда мультимедиа (аудио, видео) маълумотларини намойиш этиш. Компьютер ҳозирги кунда ҳисоблашларни бажарибгина қолмай, балки мусиқа ва видео маълумотларни ҳам қайта ишлаш ва намойиш қилиш имкониятига эга.
Компьютерда мусиқа тинглаш учун компьютерга қўшимча карнай (колонка) ёки қулоққа тақиладиган махсус ускуна уланган бўлиши талаб қилинади. Шундан сўнг мусиқаларни намойиш этишга мўлжалланган махсус дастур (Winamp) ёрдамида мусиқа тинглаш мумкин. Ҳозирги кунда компьютерларда мусиқаларнинг MP3 формати кенг тарқалган.
Компьютерларда видео намойиши унинг экрани орқали амалга оширилади. Бунда видеофильмларни намойиш этишга мўлжалланган махсус дастурлар (Media player) ёрдамида фильмларни компьютер экранида томоша қилиш ва унинг овозини карнайлар орқали эшитиш мумкин. Ҳозирги кунда компьютерларда видео маълумотларнинг MPG ва AVI турлари кенг тарқалган.
Мусиқалар ва видеолар одатда компакт дисклар ёрдамида ташилади ва уларда сақланади. Дисклардаги мусиқа ва видеолар эса компьютернинг диск талаба қурилмаси ёрдамида намойиш этилади.
Компьютернинг салбий ва ижобий томонлари. Компютердан фойдалананиш бўйича маълум меъёрлар, қоидалар ва талаблар мавжуд. Бунга компьютернинг жойлашиши, хонанинг ёруғлиги, ҳаво алмашишига бўлган талаблар ва техника хавфсизлиги қоидалари киради. Компьютер ишлаш вақтида ўзидан электромагнит тўлқинларни тарқатади, бу эса ўз навбатида компьютердан узоқ вақт фойдаланилганда инсон соғлиғига зарар етказади. Компьютернинг нотўғри жойлашиши фойдаланувчининг танаси тузилишига, компьютер жойлашган хонанинг ёруғлик даражаси эса компьютернинг фойдаланувчи кўриш қобилиятига таъсирини белгилайди.
Интернет конференциялар. Интернет конференциялар – бу муайян муаммони ҳал қилаётган гуруҳ иштирокчиларининг Интернет тармоғи орқали конференц алоқаси ёрдамида ўзаро ахборот алмашиниш жараёнидир. Табиийки, бу технологиядан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доираси чекланган бўлади. Компьютер конференцияси иштирокчилари сони аудио– ва видеоконференциялар иштирокчилари сонидан анча кўп бўлиши мумкин. Адабиётларда телеконференция атамасини кўп учратиш мумкин. Телеконференция ўз ичига конференцияларнинг уч турини: аудио, видео ва компьютер конференцияларини олади.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling