И. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети
Масала. “TEMPO" МЧЖ корхонасидаги вазият билан танишиш
Download 1.64 Mb.
|
2.Соха иктисодиети амалий
Масала.
“TEMPO" МЧЖ корхонасидаги вазият билан танишиш. Тошкент шаҳрида жойлашган «TEMPO» МЧЖ корхонасидаги 2010 йилда ташкил топган. Корхонанинг ташкил топганига оз вақт бўлган бўлсада, шу қисқа давр ичида корхонада ишлаб чиқариш ҳажми 2 бараварга ошди. Корхонада сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида чет давлатлардан замонавий автоматлаштирилган линия ва дастгоҳлар харид қилинди, масалан Белгиянинг «Пиканол» тўқув дастгоҳи, Германиянинг «Зуккер Мюллер» оҳорлаш дастгохи, Германиянинг «Беннингер» тандалаш дастгоҳлар. Олинган замонавий технологик асбоб - ускуналар ҳисобига корхонанинг 2013 йил охирига келиб рентабеллик ўсиш даражаси 9-12% ни ташкил этди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини камайтириб аҳолига ҳамёнбоп истеъмол моллари етказиб бериш мақсадида ҳар хил хом бўз ишлаб чиқилмоқда. 2014 йилнинг декабр ойида тикув машиналари харид қилиниб, янги иш ўринлари яратилди, натижада тикув цехида 2017 йил март ойига келиб 24 ишчи иш билан таъминланди. Тикув цехида хар хил ассортиментдаги эркаклар ва аёллар дастрўмолчалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхона ҳар хил ассортиментдаги маҳсулотларини экспорт қилиб ва 2017 йил ярмида яна экспорт қилиш учун янги шартномалар имзоланган. «TEMPO» МЧЖкорхонасида калава ипларни қабул қилиб, ундан тўқув цехида ҳар хил бўзлар тўқилиб ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилаяпти. Корхонада ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлари Пардозлаш фабрикаларига юборилиб, рангланиб, гул уриб пардозланиб, улардан гуллик, сидирға, камуфляж ва ҳар хил кенг ассортиментли матолар ишлаб чиқарилади. Корхонада 2017 йилда маҳсулот сотишдан олинган фойда 1045215,6 минг сўмни, бошқа хизмат кўрсатишлардан олинадиган фойда 12 260 минг сўмни молиявий фаолият бўйича зарар 511985,4 мингсўмни ташкил қилди. Маҳсулот ишлаб чиқаришда корхонанинг ўртача 2783370 минг сўмлик асосий ишлаб чиқариш фондларидан ва 1942990 минг сўмлик нормалашган айланма маблағлардан фойдаланилди. Корхона ўтган йилга нисбатан 25450 минг сўмга кам фойда олди. Ўтган йилда рентабеллик кўрсаткичи 11,68 %ни ташкил қилди. Корхона соф фойдасидан 40 % ини ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондига сарфламоқчи. Саволлар: Сизнинг фикрингизча ушбу матнда қандай муаммо қўйиляпти? Матнда муаммони тасдиқловчи қандай далиллар мавжуд? Корхонада 2016 йилда умумхўжалик фаолиятидан фойда ёки солиқ тўлангунгача фойда қанча миқдорни ташкил қилди. Вазиятдаги умумхўжалик фаолиятдан фойда ёки солиқ тўлангунгача фойда шаклланиш жараёнини ажратиб олинг ҳамда унинг нисбатан камайишига сабаб нимада деб ўйлайсиз? Корхонада рентабеллик қанча бўлди ва унинг даражаси ўтган йилга нисбатан қайси томонга ўзгарди? Охирги йил учун корхона соф фойдаси қанча бўлди ва корхона ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондига қанча пул сарфлайди? Сизнинг фикрингизча ушбу муаммони қандай ечиш мумкин? Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling