И. Кенжаев пул муомаласи кредит ва молия
Download 0.81 Mb. Pdf ko'rish
|
pul muomalasi kredit va moliya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредит ва бахо.
Кредит ва пул. Кредит кўп холларда пул шаклида берилсада, кредит ва
пул музмунан бир-биридан фарқ қилади. Кредит такидлаганимиздек субъектлар ўртасидаги узига хос муносабат шаклидир. Бу категориялар ўртасидаги хусусият энг аввало иштрокчиларнинг таркиби билан боғлиқ. Бизга маълумки пул умумий эквивалент сифатида сотувчи ва ҳаридор ўртасидаги муносабатлар натижасида юзага келди. Бунда қиймат ҳамиша ҳаракатда бўлади, товар сотувчидан ҳаридорга утади, пул эса ҳаридордан сотувчига утади. Кредит муносабатларида эса кредитор ва қарз олувчи иштрок этади. Лёкин бунда қиймат карама-карши ҳаракатда бўлмайди, яъни кредитор берган пулни қарз олувчи маълум муддат ўтгандан сўнггина қайтаради. Кредит ва пул ўртасидаги мухим фарқлардан бири уларнинг ҳаракат шаклидир. Чунки кредит нафақат пул шаклида балки бошқа хилма-хил товарлар шаклида ҳам амал қилиши мумкин. Кредит ва молия. Бу иқтисодий категорияларўзаро бир бир-биридан иқтисодий муносабатларнинг субъектлари билан фарқ қилади. Агар молия маблағлари тўловчилар билан уни олувчилар ўртасидаги муносабатларни ифодаласа, кредит эса кредитор билан қарз олувчи ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Бунда ташқари кредит ва молияқиймат категориялар сифатида уз манбаларига кура ҳам фарқ қилади. Агар кредит маблағларининг манбаъси вақтинча бўш тўрган ва уз навбатида қарзга олинган маблағлардан ташкил бўлса, молия маблағлари эса вақтинча бўш маблағлар ва уларнинг ишлатилиши билан боғлиқ бўлмайди масалан: давлат бюджетига солик тўловчилар бу маблағлар уз хўжаликлари учун керак бўлган такдирда ҳам солик тўлашга мажбурдирлар. Кредит муносабатларида берилаетган маблағларнинг эгаси ўзгармайди, яъни кредитор мулкдор сифатида сакланиб колди. Лёкин молия муносабатларида берилаетган маблағларнинг эгаси ўзгаради, яъни энди бу маблағлар давлатнинг мулки хисобланади. Кредит ва молия бир-биридан уз ҳаракат босқичлари билан ҳам фарқ қилади. Агар молиянинг ҳаракат босқичи турли фондларни (марказлашган ва марказлашмаган) ташкил этишдан бошланса, кредит ҳаракати маблағларни бошқаларга қарз беришдан бошланади. Чунки кредит муносабатларида маблағларнинг тупланиши хали кредит бўла олмайди. Кредитнинг мухим фарқларидан бири уни қайтариб беришнинг шартлилигидир. Бу хусусият кредитнинг ҳамма шаклларига хосдир. - 48 - Кредит ва молия юқорида таъкидлангандек бир-биридан фарқ килсада, шу билан бирга иккиси ҳам ҳалқ хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш фондларини вужудга келтиришнинг ишлаб чиқариш фондларини вужудга келтиришнинг манбаълари бўлиб хизмат қилади ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш воситаси сифатида фойдаланилади. Кредит ва бахо. Бизга маълумки бахо – бу қийматнинг пулда ифодаланишидир. Лёкин кредит – қийматнинг ҳаракат шаклидир. Шу билан бирга бахо – қийматнинг ифодаси сифатида кредит хажмини хисоблашда мухим урин тутади. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling