И Л О В А Л А Р М А Ж М У А С И
1-Илова
Ў З Б Е К И С Т О Н Д А В Л А Т С Т А Н Д А Р Т И
Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг
давлат таълим стандартлари
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти
340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳасининг давлат таълим стандарти
Государственные образовательные стандарты
непрерывного образования Республики Узбекистан
Государственный образовательный стандарт высшего образования
Государственный образовательный стандарт для области образования
340000-Архитектура и строительство
State Educational Standards of Continuous Education of Uzbekistan
State Educational Standards of Higher Education
State Educational Standard on the level of bachelors of
340000-Architecturе and building
Амал қилиш муддати 201__йил «____» _____________дан
Кириш
340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси давлат таълим стандарти «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 343-сонли қарори ва олий таълим соҳасини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда халқаро тажрибаларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси давлат таълим стандарти (ДТС) ўқув жараёнини, таълим муассасалари фаолиятини, кадрлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш сифатини баҳолашни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар: бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари ва бошқа ўқув жараёнига тегишли меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |