И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Ўқув фанини ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар


Download 1.81 Mb.
bet55/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

1.Ўқув фанини ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
“Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш” фани автомобиль йўлларини жаҳон бозорига олиб чиқадиган транспорт коммуникацияларини барпо қилиш ва шу мақсадда халқаро стандартларга мос келадиган автомобиль йўлларини қуриш, уларни келажакда эксплуатация қилиш давлат йўл сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб, ҳозирда автомобиль йўлларини самарали эксплуатация қилиш, уларнинг хизмат муддатини ошириш ва таъмирлашларо мудатини ўзайтириш, йўлларнинг транспорт‑эксплуатацион сифатларини ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб, талабаларни назарий билим, амалиёт кўникмаларини ва илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. Ушбу фан ишчи ўқув дастури бакалавр талабалари учун ишлаб чиқилган таснифларга тўғри келувчи ва ушбу фан бўйича алоҳида мавзу ва саволларни ўрганиш ҳажми, таркиби ва кетма-кетлигини аниқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу фанни ўқитишдан мақсад – мавжуд фойдаланувдаги автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини техник ва эксплуатацион ҳолатини талаб даражасида бўлишини таъминлаш, транспорт фойдаланиш сифатларини ва ишончлигини ошириш услубларини, технологияларини талабаларга ўргатиш, ҳамда шунга мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдан иборатдир.
Фаннинг вазифаси – автомобиль йўлларини Ўзбекистон Републикаси табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда техник ва эксплуатацион ҳолатини талаб даражада бўлишини таъминлаш технологияларини амалиётга жорий қилишдан иборатдир.
Фан бўйича талабаларнинг билим, ўқув ва кўникмасига қуйидаги талаблар қўйилади, талаба:
- автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларининг туб моҳиятини тассавур қилиш, йўл тармоғининг техник ва фойдаланув ҳолатларига умумий талаблар, йўл пойининг намлик-иссиқлик ҳолати, автомобиль йўлининг техник ва фойдаланув ҳолатининг кўрсаткичлари, мавжуд фойдаланувдаги йўлнинг ҳолатини ва ўлчамларини аниқлаш услублари, автомобиль йўлларини баҳор, ёз ва куз даврларида сақлаш ишлари, йўл тузилмасига табиий-иқлим омилларининг таъсири, йўлнинг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичлари тизими, йўл хўжалигининг асосий вазифалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
‑ автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш усулларини, йўл шароити-транспорт оқими тизимини бошқариш моделини, автомобиль йўлларини эксплуатация қилишда меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларини, йил даврлари бўйича автомобиллар ҳаракат шароитини, табиий омиллар ва автомобиллар таъсиридан йўл тузилмалари деформацияланиш жараёнини, йўлларни техник ҳисобга олиш ва паспортлаштириш тартибини, йўл ҳисоб варақаларини тузишни, йўл тўшамаси ва қопламасини хизмат қилишида таъмирлашлар оралиқ даврини ва йўлларни хизмат қилиш мудддатларини таъминлашни, ҳисобий тезликни таъминланганлик коэффиценти бўйича йўл ҳолатини комплекс баҳолашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
‑ автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини ташкил қилиш ва бошқариш, тоғли ҳудуддаги йўлларни, қуруқ-иссиқ иқлим шароитидаги ва сўғориладиган ҳудудлардаги йўлларни эксплуатация қилиш, йўлларни сақлаш ишларини ташкил этиш, қоплама устки юзасига сиртқи ишлов бериш, йўл ҳолатини баҳолаш кўрсаткичларига асосланган ҳолда таъмирлаш ишлари турини белгилаш, йўл тўшамасини кўчайтириш ва кенгайтириш, асфальтбетон қопламаларини термопрофиллаш, автомобиль йўлларини архитектура-манзаравий ободонлаштириш кўникмаларига эга бўлиши керак;
‑ йўлларни тош қўллаши, кўчки, ўпирилиш ва қор кўчкиларидан ҳимоя қилиш ва тозалаш, қумли чўллардаги йўлларни эксплуатация қилиш, йўл пойини ва йўл минтақасини сақлаш, йўлларни қишги сақлаш, автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш, асфальтбетон қопламаларини емирилувчи қатламини қайта тиклаш, асфальтбетон ва цементбетон қопламаларини мукаммал таъмирлаш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида ҳаракатни ташкил қилиш, автомобиль йўлларини муҳандислик жиҳозлаш компетенцияларига эга бўлиши лозим.
Ушбу фан ихтисослик фани сифатида 5340800-“Автомобиль йўллари ва аэродромлар” ва 5111000-Касбий таълим “Автомобиль йўллари ва аэродромлар” таълим йўналишларига 8-семестрда ўқитилади. Бу фанни ўрганиш йўл қурилиш материаллари, муҳандислик геологияси ва грунтлар механикаси, муҳандислик геодезияси, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари, метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, автомобиль йўлларини қуриш технологиялари ва уни ташкил этиш каби фанлар билан узвий боғлиқдир.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling