I МОДУЛ. МАТЕМАТИК МАНТИҚ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
I.1. МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Вақти – 4 соат
|
Талабалар сони: 55-60 нафар
|
Ўқув машғулотининг шакли
|
Визуал маъруза
|
Маъруза машғулотининг режаси
|
Мулоҳаза, улар устида мантиқ амаллари.
Мулоҳазавий формула, турлари.
Предикат, улар устида мантиқ амаллари.
Предикатнинг қийматлар ва ростлик соҳалари.
Предикатли формула, турлари.
Кванторлар.
Мулоҳазаларни предикатлар тилида ёзиш.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: математик мантиқ асосий тушунчалари ёрдамида математик тасдиқларни мантиқий таҳлил қилиш тўғрисида билимларни ҳамда тўлиқ тасаввурни шакллантириш.
|
Педагогик вазифалар:
-математик мантиқ фанининг математикани ўрганишдаги ўрнини ёритиш;
- математик мантиқнинг асосий тушунчаларини баён этиш;
-математик тасдиқларни предикатлар алгебраси тилида ёзиш, формулаларни тўғри ўқиш қоидалари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш.
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
Талаба:
-мулоҳаза, конъюнкция, дизъюнкция, импликация, эквиваленция, инкор, мулоҳазавий формула, айнан рост формула, айнан ёлғон формула, бажарилувчи формула, математик мантиқ қонуни, предикат, предикатнинг қийматлар соҳаси, предикатнинг ростлик соҳаси, кванторлар, предикатли формула, тушунчалари;
-ростлик жадвали асосида формуланинг турини аниқлаш, бир, икки, уч ўринли предикатлардан кванторлар ёрдамида мулоҳазалар ҳосил қилиш, математик тасдиқларни предикатлар тилида ёзиш ҳақида тасаввурга эга бўлади.
|
Ўқитиш услуби ва техникаси
|
Маъруза, муаммоли ҳолатларни ечиш, блиц-сўров, график органайзер: кластер, БББ жадвал, асосий тушунчалар жадвали.
|
Ўқитиш воситалари
|
Проектор, тарқатма материал, маъруза матни, мустақил ишлар тўплами, график органайзерлар, доска, бўр.
|
Ўқитиш шакли
|
Индивидуал, фронтал, жамоа ва жуфтликда ишлаш.
|
Ўқитиш шарт-шароити
|
Проектор ва компьютер, доска билан таъминланган аудитория.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |